Розия Тужжор. Яна бир юлдузнинг ботиши (ҳикоя)

Чол ўлган эди. Чунки анча вақтлардан буён чолнинг катта кўзойнаги токчада турар, унинг ўнг кўзига тушган дарз кундан кунга катталашиб борарди. Кампир – Ҳамдам учун бу ҳодисанинг юз беришига ишониш унчалик ҳам қийин эмас эди. Чунки акс ҳолда деворга чирмалиб давоми…

Иван Тургенев. Нодон (ҳикоя)

Дунёда бир нодон бўлган экан.Шу нодон узоқ вақт давру даврон сурибди, бироқ у тез орада одамлар ҳамма ерда уни калтафаҳм, пайтавақулоқ деб аташларини билиб қолибди.Бундан нодон қаттиқ изтиробга тушибди ва бу кўнгилсиз гапларга чек қўйишга бел боғлабди.Хўп ўйлабди, ниҳоят, унинг давоми…

Габриель Гарсиа Маркес. Кулмайдиган одам (ҳикоя)

Мен у билан кеча танишдим. У деҳқон, бироқ бош кийимини ечса ҳам, гўё соясидан ҳеч халос бўлолмагандек қовоғи очилмай турадиганлар тоифасидан. Бош деганлари ҳам ўша жонсабил шляпа билан қапишиб, худди бир бутун бўлиб кетгандай эди. Башара… бу башарага тикилиб туриб, давоми…

Кейт Шопен. Бекорчихўжа (ҳикоя)

Ўлгудай чарчадим. Шу охирги йиллар ичида ёмон чарчаб кетдим. Анча вақтдан бери тириклик ҳамда биз ўлим деб атовчи сўнгсиз зулмат тўғрисидаги китобларни ўрганиш билан бандман. Субҳи саҳардан бошлаб ўша китобларим томон ошиқаман, бутун кун бўйи ҳам, қуёш авжи тиғ отган давоми…

Шарап Уснатдинов. Қисмат қўшиғи (ҳикоя)

Ё, тавба, мен уни танидим, унинг ўзи, худди ўзи. Дастлаб унга ўхшатдим. Овозини эшитгандан сўнг: “Ўша-ку”, — дедим. Яна ҳам бунга амин бўлиш учун Мамбетуллонинг қулоғига шивирлаб: “Бу одам ким эди, исми эсимга келмаяпти?” — деб сўрадим. — Бу киши давоми…

Ковтий Фаровон. Кутиш (ҳикоя)

– Хавотирланма, хотин. Мен, албатта, қайтаман. Бу шунчаки англашилмовчилик… Уни олиб кетишди. Хотин эса ағдар-тўнтар бўлиб ётган уйни йиғиш­тиришга тушди. Шундан сўнг аёл интизорликда кута бошлади. Кунлар, ойлар ўтди. Биринчи қишдан чиқиш анча қийин кечди. Эри ташлаб кетган озгина пулнинг давоми…

Муродбой Низанов. Мадрайимнинг айтгани (ҳажвия)

Универcитетда бирга ўқиган курcдош дўcтимиз Жарилқаcиннинг хотини Гулcум ғўлабирдай тўлагина эди. Икки табақали эшикдан ёнбош бўлиб cиғмаcа, тўғри бориб ўта олмаcди. Кўришмаганимизга анча бўлганди, яқинда йўлим тушиб уйига борган эдим икки кўзим хонаcидан чиқиб кетаёзди. Хаcкашга кийим кийгизгандай чўпдек озғин давоми…

Яшар Камол. Иссиқ кунда (ҳикоя)

Бола: «Онажон, — деди. — Онажон эртага эрталаб кун ёришмасдан уйғот мени». — Яна уйғонмайсан барибир. — Уйғонмасам игна суқ этимга. Сочларимни торт. Ур мени. Юзлари оппоқ оқарган, нозик хотиннинг қора кўзлари севинчли бир шуъла билан йилтиради. — Шунда ҳам давоми…

Ўрхон Камол. Севинч (ҳикоя)

Айюб кўрфазидан чиққан кема Фанардан кейин Касимпошшога томон йўл олган эди ҳамки, иккинчи даражали салоннинг сигара тутуни орасидан майин бир товуш эшитилди: — Муҳтарам йўловчилар, диққат этинг! Етти-саккиз ёшларга кирган жажжигина қизча салоннинг ифлос полига кафтларини тираб оёғини осмонга кўтариб давоми…

Азиз Несин. Бизда врач бўла оласанми? (ҳажвия)

Бизда врачлар етишмай турган бир пайтда айримлари катта пул илинжида Европа ва Америкага кетиб қолишмоқда. Ўзимиздаги баъзи ақли ноқис кимсалар хорижда ўқиб юртига қайтган ёш врачларни иш бошлашларидан олдин имтиҳон қилиб кўришни ўйлаб топишибди.– Сиз нима учун келдингиз?- деб сўрайди давоми…