Эльфрида Елинек. Сўзларим – болаларим (Нобель мукофоти маърузаси)
Биз реал воқеликни унга мослаб мулойимлик билан ёза оламизми? Бу усул жуда яхши-я, лекин бу ҳолда менга нима бўлади? Воқеликни битмай-диганларга-чи? Ахир, воқеликнинг сочлари тўзғиган, ҳурпайган. Биронта тароқ йўқки, чиройли қилиб тараб қўйсанг! Шоирлар ва ёзувчилар унинг кокилларидан тортқилаб, умидсизлик давоми…