Марк Твен. Менинг қўл соатим (ҳажвия)

Менинг чиройли, янгигина қўл соатим ўн саккиз ой давомида на олдга чопиб, на ортда қолиб ишлайди. Бирон марта тўхтаб қолгани йўқ. Гўё, унинг механизми абадий. Ниҳоят, соатим тўхтаб қолди. Айбдор ўзим. Бу қан­дайдир катта бахтсизликдан далолат дея куйина бошладим. Энг давоми…

Фозил Искандар. Ёзувчининг куни (ҳикоя)

Россияда ҳамма ниманидир сўрайди. Сўра­май­диганлар эса, ҳеч нима сўрама деб ёлворади. Бундан чиқди, улар ҳам сўрайди.Бугун уйқудорини қўлга киритиш учун ўзи­мизнинг собиқ ёзувчилар шифохонасига йўл олдим. Мен “со­биқ” деяпман, гарчи бизни у ерга хушламайроқ қўйиб турган бўлсалар-да. Айтишларича, тез кунда давоми…

Рей Бредбери. Ракета (ҳикоя)

1 Анчадан бери Фиорелло Бодони зим-зиё самога парвоз қилган ракеталар овозидан кечаларини бедор ўтказади. Ширин тушлар оғушида ётган севимли рафиқасини уйғотмай, секин ташқарига чиқади-ю бир неча сонияга бўлса ҳам, дарё бўйидаги кичик уйдан таралаётган овқат ҳидидан озод бўлгиси келади. Шу давоми…

Нодар Думбадзе. Жинлар ва Манавела бобом (ҳикоя)

Жинлар уч хил бўлади.Бири – қулоқлари диккайган, эчкитуёқ ва эч­ки­соқол, жимжилоқдек мугузчали ва ўйноқи ғилай кўзли бўлади. Эчкига жуда ўхшайди. Аммо у жин. Дунёда бор ҳамма жонзот товушида гапира олади: хоҳласа – аёл, хоҳласа эркак ёки бола овозида сўзлайди, турли давоми…

Элис Манро. Юз (ҳикоя)

Оилада фарзанд дунёга келиши бу катта қувонч ва чексиз бахтдир. Бўлажак отанинг туғруқхона эшиги олдида хушхабар кутаётган пайтдаги ҳаяжонлари эса бу бахтнинг қадрини яна бир карра ошириши айни ҳақиқат… Билишимча, отам мени туғилганимда атиги бир марта кўрган. Ўша пайтларда эркакларни давоми…

Илғор Фаҳмий. Учрашув (ҳикоя)

Аввалига унинг оғзи қурий бошлади. Аста-секин тили тахтага айланиб, танглайига қапишди. Ютинмоқчи бўлди, уддасидан чиқолмади. Бориб, эски ташландиқ ҳовлининг ўртасидаги булоққа энгашиб, сув ичмоқчи бўлди, ўрнидан туролмади. Аранг кўзларини очди. Оёқларини қидирди. Тавба, нега оёқлари кўринмаяпти? Қўли билан пайпасламоқчи бўлди. давоми…

Улвий Бунёдзода. Садоқат (ҳикоя)

Бу ривоятни бувимнинг тиззасига ўтириб тинг­лаганман. Нақл қилишларича, араб саҳрола­ри­дан бирида оқ “кулоҳ”ли баланд бир қоя бор эмиш. Узоқдан қараганда, у бошига оқ рўмол ўраб олган қора кийимли гўзал қизни эслатармиш. У қора от­нинг белига миниб, бир оз олдинга энгашганича давоми…

Рашод Мажид. 10 сентябрь (ҳикоя)

Госпиталдан чиқиб, машина томон юрди. Эс­кигина “06 Жигули”сини саксон олтинчи йилда, шўро замонида муҳандис бўлиб ишлаб юрган кез­ларда, заводда навбатда туриб олганди. Олд эшикни очиб, “такси” деб ёзилган пешлав­ҳани олди-да, машина томига ўрнатди. Шифохонага жарроҳ билан кўришиш учун кел­ганди. Ўртанча давоми…

Турол Анорўғли. Синфком сайлови (ҳикоя)

Бокунинг жазирама ёзи ортда қолди. Кузнинг сарин нафаси билина бошлади. 1-“А” синф ўқув­чилари мактаб ҳаётининг илк икки ойини ортда қолдиришди. Бу фурсат ичида китоб-дафтар­ларини олиб, ўқиш-ёзишни ҳам анчагина ўрганиб қолишганди. Эшик очилиб, Хадича муаллима синфга кириши билан болаларнинг ҳаммаси оёққа давоми…

Яшар Алиев. Айрилиқ (ҳикоя)

Она-бола саҳарлаб йўлга чиқишганди, юраве­риб чарчашгани боис оёқларидан мадор кета бошлаганди, иккиси ҳам бир оғиз гапирмасдан борарди. Она қош қораймасдан туриб манзилга етиш лозимлигини, акс ҳолда ўғли ёлғиз қайтса, йўлда турли йиртқичларга рўпара келишини ўйлаб, сўнгги кучини тўплаб бўлса-да, олға давоми…