Ричард Мэтисон. Катта сюрприз (ҳикоя)

Қария жаноб Хокинс одатда ўзининг нураб ётган деворининг олдида ўтириб олиб, мактабдан уйига қайтаётганган кичкина болаларни имлаб ўзига чақирарди. – Болалар! Бу ёққа келинглар, болалар! – деб қичқирарди.Аксарият болалар унинг олдига яқинлашишга қўрқиб, қарияни узоқдан мазах қилиб қочишарди. Улар чолнинг давоми…

Ричард Мэтисон. Фалокат дастаги (ҳикоя)

Эшик остонасида устига “Жаноб ва хоним Льюисларга” деб ёзилган кубсимон картон қути турарди. Норма қутини олиб эшикни очди ва уйига кирди. Қоронғу туша бошлади. Жўжанинг ичига қиймани солиб бўлгач, Норма картон қутини очишга ўтирди.  Қутининг ичидан дастаги бор ёғоч қутича давоми…

Фредерик Браун. Аломат нусха (хаёлий ҳикоя)

Гап бундай: дунёда Хенли, тўғрироғи, Хэнли деган бир одам яшарди. Башарасини кўрсангиз, унинг бирор ишга қодирлигига сира ишонмасдингиз. Ағ сайёрасидан меҳмонлар келди-ю, шу ҳеч нарсага ярамайдиган одам ҳикоямизга қаҳрамон бўлиб қолди.Ўша куни Хэнлининг кайфи тароқ эди. Лекин, бу унинг учун давоми…

Франц Кафка. Эврилиш (ҳикоя)

Бир куни эрталаб беҳаловат уйқудан уйғонган Грегор Замза ўзининг баҳайбат ҳашаротга айланиб қолганини кўрди. У чалқанча ётар, елкасини совутдай суяк қоплаган эди. Бошини кўтарган эди, қорнида пайдо бўлган суяксимон тангачаларга кўзи тушди. Кўрпа дўппайган жигарранг қорнидан сирғалиб ерга тушай-тушай деб давоми…

Ли Ми Е. Сўнгги мактуб (ҳикоя)

У тўзиб ётган торгина хонада рафиқасининг суратини беҳолгина томоша қилиб ўтирарди. Аёли узоқ муддат давом этган дардни енга олмай бу дунёни тарк этганига роппа-роса бир йил бўлганди. Эркак юрак-бағрини ўртаган соғинч ва тушкунликдан қутулиш мақсадида ўзича қарор қилди. “Сенсиз бу давоми…

Юсуф Дамра. Турмуш (ҳикоя)

Қуёш ўша кеч уфқни норинж рангига бўяб, тоғлар ортига чўкиб борарди. Абу Сабр бир қўлида чамадон, бир қўлида ҳозиргина тутилган балиқлар билан уйига қайтарди. Чўнтагида эса — бир ойда тўплаган маблағи. Тўғри, бир қисми кира ҳақию бошқа майда-чуйда харажатларга кетди. давоми…

Юсуф Дамра. Офтоб сари (ҳикоя)

— Сен йигирма тўрт соат ичида Оммондан чиқиб кетишинг керак! — деди жандармачи.Ҳамдий эътироз билдиришга уриниб овозини баландлатди, аммо жандармачининг кўнгли сира иймади. Ҳамдий қўлини кўтариб жингалак сочлари орасидан бармоқларини ўтказди-да, иложсизлигидан тўнғиллаб қўйди:— Бу ноҳақлик……Тайёра Қоҳира аэропортидан ҳавога кўтарилган давоми…

Юсуф Дамра. Вагонлар (ҳикоя)

У асфальт йўлда оёқларини базўр судраб борарди. Кўз олди қоронғилашиб, боши ғувиллайди. Наздида уни қуршаб олган олам парча-парча бўлиб кетадиргандек. Аҳён-аҳён тупурарди. Гўё тупуги билан шафқатсиз олам юзини чаплаб ташлайдигандай. Танида кучли оғриқ уйғонарди.«Ярамаслар! Киши қандай қилиб ҳаммасидан ажралиши мумкин?»Йўлакда давоми…

Антон Чехов. Альбион қизи (ҳикоя)

Грябов деган мулкдорнинг уйи ёнига резина шинали, барқут ўриндиқли, семиз кучерли яп-янги коляска келиб тўхтади. Коляскадан уезд дворянларининг йўлбошчиси Фёдор Андреич Отцов сакраб тушди. Даҳлизда уни уйқусираган эшикбон кутиб олди. — Жаноблар уйдами? — деб сўради йўлбошчи. — Йўқлар. Бойвучча давоми…

Антон Чехов. Санъат асари (ҳикоя)

Онасининг ёлғиз ўғли Саша Смирнов «Биржа ведомостлари» газетасининг 223-сонига ўралган бир нарсани қўлтиғига қистириб, юзи сўлғин бир ҳолда доктор Кошельковнинг хонасига кирди. —Э-э, келинг, яхши йигит!—дея кутиб олди доктор.—Хўш, соғлигингиз қалай? Қандай хушхабарлар келтирдингиз? Сашанинг кўзлари пирпиради, ўнг қўлини чап давоми…