Дино Буццати. Икки ҳайдовчи (ҳикоя)

Орадан кўп йиллар ўтди. Мен ҳамон онамнинг жасадини узоқдаги қабристонга олиб кетаётган қора фургоннинг икки ҳайдовчиси нима ҳақда гаплашиб кетганларини ҳамон ўз-ўзимдан сўрайман.Йўл узоқ бўлиб, уч юз километрдан ортиқ масофани ташкил қиларди. Гарчи автомашиналар қатнайдиган йўл унча тирбанд бўлмаса-да, фургон давоми…

Дино Буццати. Шифокор ҳузурида (ҳикоя)

Мен кўрикдан ўтиш мақсадида шифокор ҳузурига бордим: ёшим қирққа киргандан буён мен буни мунтазам равишда ҳар ярим йилда амалга оширадиган бўлдим.Карло Тратторе – менинг шифокорим ва эски дўстим. У мени беш қўлдек билади. Куз кунларидан бири. Ҳаво булут. Юракни сиқадиган давоми…

Ярослав Гашек. Эътиқод (ҳикоя)

Чоғон-Курендаги халхос қабиласига мансуб мўғул Сакажининг бешта туяси, ўн иккита оти, ўн саккизта буқаси ва ўн бешта қўйи бор эди. Унинг Уисон-Тамбу деган худоси ҳам бор. Худо Сакажининг ўтови олдида, ёғоч ғўла устига ўрнатилган. Худо маст-аласт башарали эди. Қаққайган тилсимнинг давоми…

Мустафо Маҳмуд. Ўргимчак (қисса)

1 Исмим Довуд, нейрохирургия бўйича Берлин университетида докторлик ишини ҳимоя қилганман. Ўзи элликка тўлдим, аммо шкаф ойнасига қараб мутлақо бошқача манзараг гувоҳ бўламан: чуқур ажинлар, салқи юзлар, буришқоқ тери, оқарган сочлар, қизарган кўзлар… мени худди саксондан ошган, мункиллаган чолдек кўрсатади. давоми…

Жамол Мирсодиқий. Хола (ҳикоя)

Фалакда сузаётган қуёш баайни олтин тўла баркаш мисол шаҳарни зарга белаётир. Тору танг кўчалар, уларнинг икки четидаги пастқам, лойсувоқ уйлар ҳам хуршиди оламнинг бу марҳаматидан бебаҳра эмасди.  Таътил кунлари бўлгани учунми, кўчалар болаларнинг қий-чувига тўлиб тошган. Маҳаллада ҳамма Хола деб давоми…

Анте Томич. «Биз яна биргамиз» (ҳикоя)

Люция газета сотиш билан шуғулланар, Борис эса, олти ойдирки ҳеч қаерда ишламасди. Кўпинча у телевизор қаршисида мук тушганча, йўлдош каналлардан бериладиган спорт кўрсатувларини томоша қилар, баъзида соқол олиш ҳам эсидан чикар, айниқса, кейинги пайтларда сеҳргарлик ва парапсихология ҳақидаги китобларга ружу давоми…

Эдгар Аллан По. Махлуқ (ҳикоя)

Нью-Йоркда вабо эпидемияси қутурган пайтда бир қариндошим икки ҳафтача Гудзон дарёси соҳилидаги ҳашаматли коттежида яшашни таклиф қилди. Бу ерда ҳар-ҳар замонда шаҳардан келиб турадиган нохуш хабарларни айтмаганда, мароқли ҳордиқ чиқариш, сайр қилиш, балиқ овлаш, чўмилиш, мусиқа тинглаш, хуллас дам олиш давоми…

Ги де Мопассан. Зебигардон (ҳикоя)

У гўё тақдир кинояси ила гоҳ-гоҳида хизматчилар оиласида туғилиб қоладиган, ўта назокатли, гўзал ва жозибадор қизлар тоифасидан эди. Унинг ота-онасидан қолган беҳисоб бойлиги ҳам, ёрқин келажакдан умиди ҳам, бирорта бойвачча у билан танишиб, севишиб, турмуш қуришига ишончи ва имконияти ҳам давоми…

Ги Де Мопассан. Марҳума (ҳикоя)

Мен уни телбаларча севардим. Аслида биз нима учун севамиз? Ахир, ёруғ оламда ягона хилқатнигина кўриш, ҳамиша мияда биргина фикр, калбда биргина истак билан яшаш, тилда худди муқаддас дуоларлек битта исмни такрорлаб умргузаронлик қилиш ғалати эмасми?  Муҳаббатимиз тарихини муфассал сўзлаб вақтингизни олмоқчи давоми…

Карел Чапек. Мовий хризантема (ҳикоя)

Бу воқеани менга анча йиллар илгари бир князнинг уйида хизмат қилган ашаддий гул шайдоси кекса Фулинус айтиб берганди.  -Мен сизга ўзимнинг Кларам қандай дунёга келгани ҳақида ҳикоя қилиб берсам. У пайтларда Лубенцда, князь Лихтенберг исмли кимсанинг боғида хизмат қилардим. Кекса давоми…