Нурали Қобул. Халқ қалбидаги оғриқ (1987)

Айтсам ўлдирарлар, Айтмасам ўлам… Халқ қўшиғи. Отам пенсияга чиққан бўлсалар-да, колхозда бригадирлик қиладилар. (Бизда ўнбоши ҳам дейишади.) Бугунги кун муаммолари, ўтган-кетган гаплар теграсида ўзаро мусоҳаба қиламиз. Фикрларимни иложи борича юмшоқ, мулоҳазакор оҳангда уқтиришга тиришаман. Акс ҳолда отамни ранжитиб қўйишим мумкин. давоми…

Ҳалима Худойбердиева. Сабр япроғи (1989)

(“Ёш ленинчи” газетасининг махсус мухбири Муяссар Исроилова билан суҳбат) — Суҳбатимизни сиз ва менга яқинроқ бўлган аёллар мавзусидан бошласак, қайта қураётганимизга ҳам кўп йил бўлди. Сизнингча, шу давр мобайнида Ўзбекистон хотин-қизлари турмушида қандай амалий ўзгаришлар юз берди? — Муяссархон! Аёллар давоми…

Ҳалима Худойбердиева. Икки қўлда ҳам малҳам тутиб (1990)

“Аёллар шароитини, оналик ва болаликни муҳофаза қилишни яхшилаш, оилани мустаҳкамлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар” ҳақидаги ҳужжатларда таъкидланишича, Иттифоқда туғилиш коэффициенти 1989 йилда ҳар 1000 киши ҳисобига 17,6 ни ташкил қилди. Бу 1971 йилдан буёнги энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳолнинг илдиз давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Бўлиниш эмас, бирлашиш йўлини изламоқ керак” (1989)

МУХБИР: Ҳозирги пайтдаги янги иқтисодий ва социал жараённи, миллий муносабатлардаги ўзига хос мураккаб ҳолатларни назардан ўтказадиган бўлсак, бу жараёнда диний ҳаётда ҳам ўзига яраша муаммолар вужудга келганини кўрамиз. Бу ҳолат ҳозирги давр шароитида миллий ўз-ўзини англаш тараққиёти билан алоқадор бўлиб, давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Бизга тинчлик ва миллий келишув зарур” (1990)

МУХБИР: Собиқ муфтийнинг истеъфога чиқишининг талаб этилиши ва янги муфтий сайланиши мусулмонларни Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармаси ходимлари ишидан норози эканликларини кўрсатди. Сиздек тадбиркор йўлбошчининг иш бошлашидан улар кўпгина ўзгаришларни кутишмоқда. Ҳозир Ўрта Осиё ва Қозоғистон Диний бошқармасида давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Биз Аллоҳнинг фирқасимиз” (1990)

— Ҳазрат, бугун Исломий уйғониш тўғрисида гапириш мумкинми? — Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта. Фақат умумжамият диний уйғониши замирида. Менимча диний жонланиш борасида бошқа динларга қараганда насронийларда ҳаракат кучлироқ. Биздаги маълумотларга кўра христианлар бугунгача 10 мингдан ошиқ черковларни давлатдан қайтариб олишган. давоми…

Боймирза Ҳайит. Туркистон — Иккинчи жаҳон уруши йилларида (1987)

(Анқара университетининг «Дунё ва турклик» мавзуидаги симпозиумида 1987 йил 21—28 апрелда ўқилган нутқ) 1935 йил охиригача Туркистон турклари Совет Армиясига сафарбар этилмас эди. 1935 йилда қабул қилинган «Совет Армиясига сафарбарлик» қонунига асосан 1935-38 йиллар ичида Қизил Армия хизматларига туркистонликлар оз давоми…

Муҳаммаджон Имомназаров. Хамсачиликда тож ва меҳр зиддияти (1990)

Феодализм ривожида юксалиш даври ҳисобланган IX—XV асрларда Ғарбда Испаниядан, Шарқда Шимолий Ҳиндистон ва Ҳошғаргача ўзаро маълум ички муштаракликка эга маданий-ғоявий олам ташкил топди. Арабий, форсий, туркий тилларда яратилган Шарқ классик адабиёти ана шу маънавий оламнинг узвий қисми сифатида майдонга келди. давоми…

Боймирза Ҳайит. XX асрда Туркистондаги миллий ва совет давлатларининг характери (1986)

(Турк тарих Қуруми муассасасинннг X қурултойида 1986 йил сентябрда ўқилган маъруза) XIX аср ўрталарида Ғарбий Туркистонда Бухоро, Хева (Хоразм), Қўқон хонлик давлатлари ва Шарқий Туркистонда Ёқуббек давлати мавжуд эди. Булардан Бухоро, Хева ва Қўқон давлатлари XVI асрнинг бошида темурийлар давлатига давоми…

Озод Шарафиддинов. Абдурауф Фитрат (1990)

Абдурауф Фитрат ўзбек ва тожик халқларининг маданий ривожида салмоқли ўрин тутувчи ёрқин сиймолардан биридир. Унинг тақдири ҳам ғоят фожеали бўлган — у айни бой ҳаётий тажриба орттириб, қалами қайралиб, илҳоми тўлишиб турган бир чоқда Сталин истибдодининг қурбони бўлди. Оқлангандан кейин давоми…


Мақолалар мундарижаси