Владимир Карпов: «Тил — халқ руҳи» (1989)

СССР халқ депутатларига бўладиган сайловлар яқинлашган сайин меҳнат коллективлари, ижодий союзларда номзодлар билан учрашувлар қизғин тус олаётир. Яқинда республика Ёзувчилар союзи ва В. И. Ленин номидаги Тошкент Умумқўшин командалари олий ўқув юртида КПССдан СССР халқ депутатлигига номзод, СССР Ёзувчилар союзи правлениесининг биринчи секретари, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Владимир Карпов билан учрашувлар бўлиб ўтди:

В. Карпов ҳарбий ватанпарварлнк мавзундаги кўпгина роман ва қиссалар, публицистик асарлар муаллифидир. Унинг «Маршаллик нишони», «Саркарда» каби романларн кенг китобхонларга маълум. Мухбиримиз В. Карпов билан учрашиб, унга бир неча савол билан мурожаат қилди.

— Владимир Васильевич, суҳбатимиз аввалида сайловолди ўйларингиз билан ўртоқлашсангиз.

— Бажонидил! Ҳозир барча номзодлар ўз сайловолди платформаси, режалари билан чиқишаётган экан, албатта бу ҳол мени ҳам энг муҳим ва улкан ишлар ҳақида, аввало адабиётимиз билан боғлиқ жараёнлар ҳақида ўйлаб кўришга мажбур этади. Адабиёт — бу, менинг ҳаётим, СССР Ёзувчилар союзи правлениесининг биринчи секретарлиги эса хизмат лавозимим. Ҳозир менинг хаёлимни банд этган ўйлар ҳам, борди-ю депутат килиб сайланадиган бўлсам келгусида амалга оширадиган ишларим ҳам бевосита шу соҳа билан боғлиқдир. Куни кеча Ўзбекистон ССР Ёзувчилар союзида бўлиб ўтган учрашувда мен адабиётимизнинг ҳозирги муаммолари, унда кечаётган ижобий ва салбий жараёнларга ўз муносабатимни баён қилдим. Шубҳасиз, бу жараёнлар умумиттифоқ адабиётидагина эмас, айни пайтда, бошқа республикалар, шу жумладан, ўзбек адабиётида ҳам кечмоқда.

Заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитлардан фойдаланиш билан боғлиқ экология соҳасида, миллий тиллар равнақи билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий жабҳаларда ҳам муайян қийинчиликлар мавжуд. Масалан, ўзбек тили ўзбек халқи маданиятида ўзининг чинакам етакчилик ўрнини эгаллаши керак. Биз шу хусусда суҳбатлашган ва учрашувда сўзга чиқиб ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган ўртоқлар шу нарсада тамоман ҳақдирларки, тил — 6у миллатнинг қиёфасини белгилайди. Ўз она тилини севиш, унинг тозалиги учун курашиш — бу, мутлақо табиий ҳолдир. Айни пайтда рус тилига бўлган самимий муносабатлар ҳақида ҳам ҳаққоний сўз юритилди.

Ижтимоий муаммолар, хусусан, пахта якка ҳокимлиги ҳақида ҳам фикрлашдик. Пахта стратегик хомашё сифатида нечоғлик қимматли бўлмасин, у халқ турмушига, унинг фаровонлигига раҳна солмаслиги керак. Ахир биз қайта қуришни инсон манфаатлари йўлида амалга оширмоқдамиз…

Биз ушбу муаммоларнинг барчаси ҳақида жуда батафсил гаплашиб олдик. Шубҳасиз, мазкур кенг кўламли муаммолар менинг программамдан ҳам ўрин олади. Сайловчилар билан маслаҳатлашганимда, уларнинг орзу-интилишлари билан қизиққанимда мана шу учта йирик масала бутун мураккаблиги билан намоён бўлди. Албатта, биз Ёзувчилар ўртага ташлаётган ва менинг иш фаолиятимдан муайян ўрин оладиган бошқа масалалар ҳам йўқ эмас. Чунончи адабиётимиз зиммасига тушаётган улкан ишларга назар соладиган бўлсак, унинг қайта қуриш ва партия белгилаган режаларни амалга оширишдаги роли чинакам беқиёсдир. М. С. Горбачев айтиб ўтганидек, ёзувчилар турғунлик йилларининг иллатларини ўшандаёқ кўра олган ва уларни 1985 йил апрель Пленумига қадар кўтариб чиққан эдилар. Адибларимизнинг ўша йилларда ёзган кўплаб асарлари ва публицистик чиқишларида бизни қийнаган, безовта қилган масалалар акс этиб турибди.

Сейловолди режаларим орасида мени ўйлантираётган яна бир муҳим жиҳат бор. Адабиётда, матбуотимизда ҳозир шундай бир жараён кечмоқдаки, биз нуқул салбий ҳодисаларии ёритишга маҳлиё бўлаяпмиз. Ўтмишдаги хатоликлар, Сталин ва унинг атрофини қуршаган тўдаларнинг кирдикорларини фош қилишга жудаям берилиб кетдик. Тўғри, бу иллатлар ва уларнинг асоратларини ёзишимиз керак. Токи, ҳаётимизда шу сннгари қусурларга мутлақо ўрин қолмасин. Аммо бизнинг тарихимиз, ҳаётимиз фақат хатоликлардангина иборат эмас-ку? Ҳозир эса марказий ва республика газета-журналларининг қайси бирини ўқиманг, деярли ижобий ҳодисаларга кўзингиз тушмайди. Ахир, мамлакатни жаҳондаги энг қудратли давлатлардан бирига айлантирган, фашистлар Германиясидек душманга бас кела олган буюк ишларимиздан кўз юмиб бўладими? Қайта қуришнинг ўтган тўрт йили мобайнида қанчадан қанча меҳнат қаҳрамонлари етишиб чиқди. Улар шубҳасиз Ўзбекистонда ҳам оз эмас. Буидай қаҳрамонларни халққа танитиш, тажрибаларини кўпчиликнинг мулкига айлантириш, янги моҳиятини кўрсатишда бизнинг зиммамизда ҳам катта вазифалар турибди. Чунки олға силжишлар осонлик билан кечаётгани йўқ. Эришилган ҳар бир қадам бу бизнинг бойлигимиз. Мен ана шу натижаларни мустаҳкамлаш, янгиликларни ҳаётга тадбиқ этишга баҳоли қудрат ҳисса қўшиш ниятидаман.

— Ўзбекистон ССР Ёзувчилар союзида республика адабий жамоатчилиги вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда миллатлараро муносабатлар, хусусан, ўзбек тилига давлат статусини беришга доир саволларга жавоб бериб, Сиз ҳар бир миллий тилнинг тўкис равнақи учун шарт-шароитлар яратиш зарурлиги ҳақида гапирдингиз. Шу хусусда батафсилроқ тўхталсангиз.

— Ўз республикасида она тилининг мавқеи билан боғлиқ масалаларни ҳозир барча республикаларнинг аҳли илгари суришмоқда. Менинг фикримча, тил ҳар бир халқнинг маданиятини тайин этади ва у асрлар оша халқ томомидан сайқал топиб боради. Шу маънода тил миллатнинг қиёфасини белгиловчи маънавий бойлик. Ва ўзбек адиблари бугунги кунда ўзбек тили ҳаётимизда бош, етакчи ўринни эгаллаши керак деб ҳисоблаётган эканлар, мен шахсан бу истакда ҳеч қандай миллатчилик ҳаракатларини кўрмайман. Бу табиий ҳол, табиий истак, тил қадри ва бойлиги ҳақидаги ғамхўрликдир.

Мен ўша учрашувда шундай бир мисолни келтириб ўтдим. Масалан, ҳатто лўлилар ҳам ўз территорияси, маъмурий марказлари бўлмаса-да, бизда ва чет эллардаги турли мамлакатларда тарқоқ яшаётган бўлсалар-да, миллат сифатидаги, халқ сифатидаги қиёфасиии сақлаб қолишган. Айнан миллий тилини унутмай келишаётгани учун ҳам ўз халқининг қиёфаснни сақлаб келишяпти. Шунинг учун ҳам тил ҳақидаги бундай ғамхўрлик, уни қадрлаш табиий эҳтиёждир. Яна бир бор такрорлайман, бу нарсада ҳеч бир миллатчилик кўриниши йўқ. Аммо тил ҳақидаги мунозараларда, ўз тилининг қадр-қимматини ҳимоя қиламан деб бошқа тилларни четга сурадиган, баъзан эса ҳақоратлайдигн кишилар ҳам топилиб қолмоқда. Масалан, рус тилини олиб кўрайлик. Рус халқи ўзбек халқи маданиятига озмунча ҳисса қўшдими? Доҳиймиз Лениннинг ташаббуси билан ташкил этилган дорилфунунни, ўзбек халқи маданияти асосларини мустаҳкамлаш учун бу ерга илк бор келган олимларни эслатиб ўтиш кифоя. Бу жараёнда рус тилининг ёрдами жуда катта бўлган эди. Ўзбек адибларининг асарларини оммалаштириш борасида ҳам рус тилидан юз ўгириб бўлмайди. Чунки ўзбек адибларининг асарлари аксарият ҳолларда рус тили орқали жаҳон юзини кўрмоқда, турли тилларга таржима қилинмоқда. Буни ҳам тушуниш, қадрига етиш керак. Ўз тилини севиш мутлақо табиий ҳол. Аммо шу билан баробар она тилига меҳр-муҳаббатни рус тилига ноҳалол муносабат билан чалкаштириб юбормаслик карак. Миллатчилик мана шу жойда туғилади. Ва бу ўзбек халқининг рус ва бошқа халқлар билан дўстлигига раҳна солиши мумкин. Буни ҳеч қачон эътибордан соқит қилиб бўлмайди.

В. И. Ленин ҳар бир халқнинг она тили унинг ўз миллий тили бўлмоғи керак деб жуда тўғри кўрсатган эди. Рус тили эса умуммулоқот тили сифатида эътибор ва ишонч билан фойдаланилишга муносибдир. Мен шу нарсага аминманки, Ўзбекистонда кўп йиллардан буён яшаб келаётган кишилар албатта ўзбек тилини ўрганишлари зарур. Фақат хизмат тақозоси учунгина эмас, балки ўзинг орасида яшаётган халққа ҳурматинг учун ҳам ўша халқнинг тилини ўрганишинг шарт. Бу ўринда ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат намоён бўлмоғи керак. Мен ўзбек тилида ҳам худди рус тилидаги сингари эркин гаплаша оламан. Бу мен учун жуда қулай. Ўзбек дўстларим билан мулоқотда бўлишга асло қийналмайман. Тил билганим дўстларимнинг сафини ҳам кенгайтиради. Мақтанмоқчи эмасману, аммо рус ёзувчиларидан бирортасининг Ўзбекистондаги дўстлари эҳтимол меники сингари кўп эмасдир. Бунинг бирдан бир сабаби — ўзбек тилини билганим. Ўзбек дўстларим билан учрашганда ҳамма вақт ўзбекча гаплашамиз ва мен бундан завқ оламан. Шунинг учун ҳам бу ердаги рус ўртоқлар ўзбек тилини ўрганишлари керак.

Яна бир нарса, биз ўзбеклар, руслар, арманлар, озарбойжонлар ва бошқа халқларнинг вакиллари назаримда жуда дангасамиз. Чет тилларини ўрганиш бобида унчалик эпчил эмасмиз. Биз нафақат ўз тилммизми, шу билан бирга, инглиз, немис, француз тилларини ҳам билишимиз керак. Гарчи асарларни асил оригиналдан ўқиш имконига эга бўлмасак ҳам улкан маданиятдан баҳраманд бўлиш, ҳеч бўлмаса ўз ҳамкасбларимиз, Ёзувчилар, журналистлар билан эркин мулоқотда бўлиш учун ўша тилларни эгаллаш лозим. Мен тез-тез хорижда саёҳатлар, ижодий командировкаларда бўламан. Айрим ёзувчиларимизнинг чет эллик ёзувчилар, журналистлар ёнларига келиб «парле франсе?» деганида елка қисишиб, «шпрехен дедоич?», «ду-ю спик инглиш?» дея жовдираб туришганини кўрганимда ноқулай бўлиб кетаман. Кап-катта номдор ёзувчинииг, маданият соҳибининг бирорта чет тилини билмаслиги, ҳамкасблари билан суҳбатга қовушолмай туриши, бу бизнинг умумий нуқсонимиздир. Халқаро алоқаларимизни кенгайтириш учун ҳам чет тилларни ўрганиш керак. Бу бизнинг маънавий камолотимизми янада юксалтиради, холос.

— Ҳозир бизнинг республикамизда пахта якка ҳокимлиги ва бу экин ўстириладиган майдонларни илмий асосланган муайян меъёргача қисқартириш зарурлиги хусусида қизғин мунозаралар бўлмоқда. Аммо бу муаммоларни, шунингдек, экология ва пахта далаларида болалар меҳнатидан фойдаланишга чек қўйиш масаласини кўтариб чиқаётган ёзувчиларни кўпинча миллатчилик ва экстремистик кайфиятга берилганликда айблаш ҳоллари ҳам юз бермоқда. Ҳолбуки, бу масалаларни фақат ўзбек ёзувчиларигина эмас, айни пайтда мамлакатнинг таниқли олимлари ва адиблари ҳам ўртага ташламоқдалар. Биз СССР Ёзувчилар союзининг ташаббуси билан ташкил этилган «Орол — 88» экспедицияси Ўрта Осиёда яшовчи халқларнинг турмуш даражаси ва саломатлигини яхшилаш учун пахта майдонларини, уларда ишлатиладиган заҳарли моддаларни кескин камайтириш зарур деган фикрга келганидан айниқса мамнунмиз. Бу фикр СССР Ёзувчилар союзининг яқинда бўлиб ўтган экология масалаларига доир пленумида ҳам бир неча бор қайд этиб ўтилди. Шунга қарамай, турғунлик йилларининг сийқаси чиққан ақидаларига ёпишиб олган, соғлом мантиққа зид ўлароқ ёзувчиларга «инсон қалбининг сантехниклари», «сафсатабозлар тўдаси» ва шу сингари ҳақоратомуз ёрлиқларни ёпиштирувчи кишилар ҳамон учраб турибди. Қайта қуриш ва ошкоралик даврида юз бераётган бундай сурлик кишиларни ғазаблантирмоқда. Ўзаро тушунмовчиликларга олиб келяпти. Сиз бундай ҳолларга қандай қарайсиз?

— Бу, менимча, мунозара маданиятини билмаслик натижаси. Ёзувчилар ўз пленумларида Орол тақдири учун безовта эканликларини айтдилар. Ва бу Орол ўзбек ёки қозоқ халқига яқин бўлгани учунгина эмасди, албатта. Орол — бу бизнинг умумий дардимиз, умумий денгизимиздир. Табиатнинг тақдирига маъмурий йўллар билан аралашиш оқибатида келиб чиққан асоратлар ва кирдикорларни ёзувчилар ҳақли равишда танқид қилмоқдалар. Оролни асраб қолиш хусусида ўз нуқтаи назарларини илгари сурмоқдалар. СССР Ёзувчилар союзи мана шу ҳаётий заруратдан келиб чиқиб, «Орол — 88» экспедициясини уюштирди. Бу ишга Сергей Залигин, Юрий Черниченко каби адибларни сафарбар этди. Ёзувчилар союзимиз секретарлари бу режани амалга ошириш учун катта куч-ғайрат кўрсатдилар. Йил давомида амалга оширилган тадбирларнинг натижасига кўра пленумга экология ҳақидаги масалани киритдик. Ва унга союзимиз секретари Ю. Черниченко асосий маърузачи қилиб тайинланди.

Энди пахта якка ҳокимлиги масаласида шуни айтмоқ керакки, ҳар бир республиканинг мамлакат умумий халқ хўжалигига қўшадиган ўзига хос ҳиссаси бор. Ўзбекистонда айнан пахтачилик ривожлантирилганининг боиси ҳам шундаки, пахта бу ерда анъанавий деҳқончилик соҳаси ҳисобланади. У азалдан экиб келинган. Табиий шарт шароитларга кўра пахта на Сибирда, на Болтиқ бўйида ўсади! Бу эса муайян даражада Ўзбекистонда пахта якка ҳокимлигига олиб келди. Аммо ҳадеб пахта майдонларини кенгайтиравериш, ўзни кўпроқ ва янада кўпроқ пахта хомашёси олиш истагидан тия билмаслик биз ҳозир куюниб айтаётган кескин муаммоларни келтириб чиқарди. Тўғри, пахта юқорида айтганимдек, стратегик хомашё. Бу нақ олтин — валюта. Мамлакатга шундай валюта керак. Аммо у нима учун керак? Кишиларнинг фаровонлигини, шу жумладан, ўзбек халқининг фаровонлигини ошириш учун ҳам керак эмасми? Бироқ бир томондан халқнинг фаровонлигини ошираман десак-да, иккинчи томондан пахта майдонларини одамларнинг эшигигача тақаб борсак? Боғлар ва бошқа экинларни йўқ қилиб, уларнинг ўрнига ҳам пахта эксак, яна бунинг устига одамларнинг остонасида ҳам заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитларни аямасдан ишлатиб ётсак?.. Мана шундай ишларнинг оқибатида ноқулай вазиятлар келиб чиқди. Йўқ, пахта далаларини ҳудудсиз кенгайтиравермаслик керак. Жўяли бир чегара, меъёр ҳам бўлиши лозим. Бундай меъёр эса — биз айтаётган ва қайта қуриш режаларимизда акс этиб тургаи халқ фаровонлиги даражасидир. Пахта етиштиришнинг шундай бир чегарасида тўхташимиз керакки, ҳам мамлакатнинг умумий иқтисодига фойда келтирсин, ҳам ўзбек халқи амалда кўп тармоқли деҳқончиликка эга бўлсин.

Мен урушга қадар бу ерда яшаганман. Ажойиб боғлар, узумзорлар гуркираб ётарди. Сархил меваларни айтмайсизми. Мен бутун дунёни айланиб чиқиб, Ўзбекистондагидек ширин-шакар меааларни сира кўрмадим. Бу неъматларни сахий қуёш, бебаҳо замин, асрий боғдорчилик санъати ва ажойиб меҳнаткаш қўллар яратардилар. Бугун эса ана шу мева-чевалар камайиб, йўқолиб бораётир. Менимча, бу адолатдан эмас. Саховатли ўзбек заминида деҳқончиликнинг барча турлари тенг ва кенг кўламда жамулжам бўлмоғи керак. Бизнинг қайта қуришга доир эндиги режаларимизда бу йўналиш — пахта майдонларини муайян чегарага қадар қисқартириш ҳам кўзда тутилмоқда. Эҳтимол ҳосилдорликни ошириш, ернинг унумдорлигини кўтариш, далага ишлов бериш усулларини такомиллаштириш орқали завод ва фабрикалар эҳтиёжига яраша хомашё етиштиришни таъминлаш мумкин бўлар… Аммо барибир пахта майдонларини камайтириш керак.

Пахта билан боғлиқ муаммоларни кўтариб чиқаётган кишиларга ҳақоратомуз ёрлиқларни тақаш сингари ҳаддан ошишларга келганда шуни айтиш керакки, бу мемимча мунозара олиб бориш йўриғини эплай олмаслик натижаси. Бу бир. Иккинчидан, ўша одамларнинг маданий даражалари, савияси пастлиги, учинчидан эса, мазкур масаладан яхши хабардор бўлмаслик, юзаки мулоҳаза юритиш маҳсулидир. Албатта, уларни маъмурий йўл билан жиловлаб бўлмайди. Аммо матбуот орқали тегишли жавоб бериш керак. Ошкоралик шуни тақозо қилади. Ҳар ким ўз нуқтаи назарини ишончли далиллар билан асослаб берсин. Кўп ҳолларда шундай бўладики, ёзувчилар ҳам, олимлар ҳам мунозара савиясини тушириб, бир-бирларини айбситиб, ҳақоратлашгача бориб етадилар. Ҳатто мунозара нимадан бошланганини унутиб қўядилар. Бунга фақат афсус дейиш мумкин. Мен шуни хоҳлардимки, ва маслаҳат берардимки, мунозарага киришувчи томонлар халқ фаровонлиги, хўжалик манфаатларини ҳимоя қилишда ҳаммага мақбул тушадиган якдил фикрга келишлари керак. Фақат шу йўл билангина асосли равишда муайян тадбирларни олға суриш мумкин. Бунда ёзувчилар бошқаларга ибрат бўлишлари лозим.

— Қайта қуриш даврида барча газета-журналлар, айниқса адабий нашрларнинг ўқувчилари сони бир неча баробар ошди. Хусусан бизнинг ҳафталик газетамиз ўқувчилари сўнгги бир йнлнинг ўзида салкам икки баробарга кўпайиб, 650 минг кишини ташкил этди. Бошқача қилиб айтганда, газетамиз тиражи жиҳатидан Иттифоқда «Литературная газета»дан сўнг иккинчи ўринда туради. Обуначилар сонининг ортиб бораётгани бир жиҳатдан хурсанд қилса, иккинчи томондан ташвишга солади. Чунки ўқувчилар сони билан баробар хатлар, мукаммал жавоб олишни талаб қилувчи ва ёрдам сўровчи шикоятлар оқими ҳам муттасил ортиб бормоқда. Аммо қачонлардир белгиланган жуда кичик иш штатлари ижодий коллектив ишини мураккаблаштириши ҳам шубҳасиз. Бу борада адабий нашрларнинг фаолияти билан боғлиқ бирон бир ўзгаришлар кўзда тутиляптими?

— Бу Иттифоқ миқёсидаги муаммодир. Сизлар ҳали ҳам бир қадар яхшироқ аҳволдасиз. Москвада нашр этиладиган бизнинг марказий газета-журналларимизнинг тиражлари 100 ёки 200 минг эмас, балки бир неча баробар ошиб кетди. Масалан, «Дружба народов» журнали ўқувчилари сони беш баробар ошди. «Литературная газета» ўтган йилдагига қараганда уч миллиондан ортиқроққа кўпайди. Бу адабиётимизга эътибор, ёзувчи сўзига ишонч, бизни эшитишга хоҳиш-истак тобора ортиб бораётганидан далолат бермоқда. Бу бизларни мамнун этади. Аммо иккинчи томондан мамлакатда қоғоз муаммолари ҳам келиб чиқаётир. Афсуски қоғоз ишлаб чиқариш саноатимиз жуда эски. Эсингизда бўлса, ўтган йили обуна пайтида қанча шов-шувлар бўлди. Халқ ўз манфаатларини, севиб мутолаа қиладиган нашрлари манфаатини қаттиқ туриб ҳимоя қилди. Натижада қоғоз топиш имкониятлари ҳам ҳал бўлди. Кўплаб министрликларнинг ички, ахборот нашрлари тўхтатилди. Ва умуман қоғозбозликни қисқартириш талаб қилинди. Бунинг ҳисобига яна обунани чегараланмаган миқдорда ташкил этиш мумкин бўлди.

Энди сизларнинг муаммоларингиз эса шу ерда, республикада, ижодий союзларингизда ҳал этилмоғи керак. Ички хўжалик ҳисоби тадбирлари умумий иш ҳақи фондидан ортиб кетмайдиган даражада айрим штатларни қисқартириш ва баъзи бир лавозимларни ўзгартириш имконини беради. Масалан, айрим йирик марказий нашрларга («Новый Мир», «Знамя» ва бошқалар) халқаро алоқаларнинг кучайганлиги муносабати билан қўшимча редакторлик ўринлари берилди. Ва албатта, кўп ҳолларда, бу ички ўзгаришлар ҳисобига қилинди. Энди республика нашрлари масаласи эса, биринчи навбатда, шу ернинг ўзида ҳал этилиши, бунинг учун муаммони асослаш, исботлаш ишонтириш талаб этилади.

— Владимир Васильевич, ижодий режаларингиз ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз.

— Мен бир неча йилдан бери Жуков ҳақида китоб ёзяпман. У «Маршал Жуков», деб номланади. Маршал Жуков шундай фигураки, у ҳақда сўз борганда бутун уруш ҳақида фикр юритишга тўғри келади. У кенг кўламдаги саркарда эди. Барча фронтларда Жуков олий бош қўмондоннинг биринчи ўринбосари бўлиб келган. Жуков тўғрисида ёзиш, Сталин ҳақида ҳам сўз юритиш демакдир. Сталин фигураси эса жуда мураккаб. Эҳтимол, шахс ва арбоб сифатида янада мураккаброқдир.

Жуков ҳам инсон ва жамоат арбоби сифатида бир хил тасаввурга сиғмайди. У саркарда сифатида жуда кўплаб ажойиб ишларни амалга оширган, бизга ғалаба келтирган кўпгина ҳарбий операцияларнинг ташкилотчиси эди. Аммо шу билан бирга у хатолардан ҳам холи эмасди. Мен ёзаётган асаримда уни фаришта қилиб эмас, балки ҳаётда қандай бўлса, шундайлигича ҳаққоний тасвирламоқчиман. У буюк саркарда эди. Бунга ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Жуковнинг Улуғ Ватан уруши йилларида қуролли кучларимиз раҳбарларидан бири бўлганлиги, бу — бизнинг бахтимиз. Табиат бундай шахсларни бизга ҳамма вақт ҳам ато этавермайди…

Бундан ташқари, мен асарда Ватанимизга бостириб кирган қарама-қарши лагерь — жуда кучли ва пухта тайёрланган Гитлер армияси ҳақида ҳам ёзмоқчиман. Илгари бизнинг адабиётимиз душманга енгил-елпи қараган, Гитлерни ефрейтор деб атаб, масхараомуз тасвирлаган, унга ҳақоратли ёрлиқлар ёпиштирган эди. Гитлерга бундай ёндашув биз учун ҳам обрў келтирмайди. Ўша «ефрейтор» Волгага қадар кириб борди-я! Йўқ, Гитлер ефрейтор эмасди, у уддабурон ташкилотчи эди. Атиги етти йил ичида бутун Европани босиб оладиган армия тузишга муваффақ бўлди. Қанчалик аччиқ бўлмасин, у ҳар ҳолда, Сталинградгача бора олди-ку. Немис саркардалари ҳам кенг билимли, катта тажрибали кишилар эди. Германия билан 4—5 йиллаб уруш олиб борган Францияни бир ярим ой ичида тор-мор келтирди. Мен бу жараённи ҳаққоний тасвирламоқчиман ва бу ҳол бизнинг кучимиз, қудратимизни ҳам бор бўйи ва салмоғи билан кўрсатади. Биз кимни бука олдик! Қандай баҳайбат ёвни енгдик! Биз бутун Европа саноатига таяниб иш кўрган армияни тиз чўктирдик. Бутун Европа саноати бу армияни қурол-яроғ билан таъминлаган эди.

Мана шуларнинг ҳаммасини аслида қандай бўлса, шундайлигича рўй-рост кўрсатишгина тасаввуримизни тиниқлаштириши мумкин. Мен Германия, Англия, Америка ва ўзимизнинг архивлар да анча иш олиб бордим. Шунга амин бўлдимки, ҳали биз Улуғ Ватан уруши ҳақида кўл нарсаларни билмас эканмиз. Тўғрисини айтиш керак, Ватан урушининг аввал ёзилган тарихида сохталаштирилган ўринлар оз эмас. 1953 йилга қадар Сталин барча ғалабаларнинг илҳомчиси ва ташкилотчиси қилиб тасвирланган эди. Сўнгра Никита Сергеевич ғалабанинг илҳомчиси бўлди… Ундан ҳам сўнг эса Брежнев ўзининг 18-армияси билан ҳаммани «енгди» ва «тор-мор» қилди.

Мана шу сохтагарчиликларни орадан олиб ташлашимиз керак. Уруш ҳақидаги бор ҳақиқатни, ниҳоят, энди айтайлик-да. Мен Жуков образи орқали шу ҳақиқатни айтишга ҳаракат қилмоқчиман.

— Мазмунли суҳбатингиз учун катта раҳмат. Сайловолди ва ундан кейинги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Суҳбатни М. Абдуллаев олиб борди.

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 1989 йил, 10 март