Тўра Мирзо. Туркия ва Туркистон йўлларида (1989)

Шоир Тўра Мирзо билан суҳбат — Ўзингизга маълум, чет элларга сафар қилиш анчагина мураккаб иш. Ҳар кимга ҳам бу насиб қилавермайди. Қолаверса, бизда бир марта хорижга сафар қилган киши агар иккинчи марта шундай имконият туғилса, ҳеч иккиланмай ундан воз кечиши давоми…

Абдуқодир Эргашев, Жуманазар Бекназаров: “Экологик қиёмат ёхуд соғлигимиз ўз қўлимизда эмас…” (1989)

Пахта яккаҳокимлиги охир-оқибатда шундай мусибатга олиб келдики, юртимиз экологик жиҳатдан дунёдаги энг аянчли ва фожеий нуқтага айланди. Оролнинг бугунги кулфати, болалар ўлимининг фавқулодда кўпайиши, ҳатто она сутидан заҳарли химикатлар чиқиши фикримизнинг далилидир. Бу ҳали бошга тушажак кўргуликнинг муқаддимаси. Ўзбекистои тупроғи давоми…

Раҳмат Эров. Зилзилалар сабаби нима? (1989)

Биз доим сейсмологлардан сўраймиз: нима сабабдан, табиатнинг қайси қонунига кўра зилзилалар содир бўлади? Ҳаммаси бир оғиздан: Ер қатламларининг тектоник ҳаракатидан, деб жавоб беришади. Синоптиклардан сўраймиз: ёғингарчилик ёки қурғоқчилик боиси нима? Ҳаммаси жўр бўлиб: циклон ва антициклон, дейишади. Вулканологлардан сўраймиз: нима давоми…

Шерали Турдиев. Маърифат қалдирғочлари (1989)

Германияда таълим олган туркистонлик талабалар Октябрь инқилобига қадар ва 20-йиллар бошларида хорижий Шарқнинг Қоҳира, Истамбул каби шаҳарлари дорилфунунларида ўқиб қайтган Ғозиолим Юнусов, Абдурауф Фитрат, Холид Саид Хўжаев, Миён Бузрук Солиҳов, Мулло Бекжон Раҳмонов ва бошқаларнинг янги ўзбек маданиятини ривожлантиришдаги хизматлари давоми…

Шукрулло: “Олимдан чиққан қассоблар хавфли” (1989)

«Даврнинг беомон тўфони не-не сиймолар ҳолини забун этгани, ҳаёт шамини сўндиргани сир эмас. Наинки улар жувонмарг бўлди, балки табаррук номлари бадном этилди, маданиятимиз тарихи саҳифаларидан, гарчи муайян вақтга бўлса-да, ўчириб ташланди. Улар наинки «халқ душмани»га чиқарилди, балки оиласи, зурёдлари, қавму давоми…

Ҳамидулла Болтабоев. Талабни қондирмаган инқилоб (1991)

Тарихга инқилоб номи остида киритилган, 1920 йил эрта кузида Бухорода юз берган воқеалар ҳақида қарийб етмиш йил давомида деярли бир хил фикр юритилди: «Бухорода 1920 йилда бўлиб ўтган халқ инқилоби оқибатида 2 сентябрь куни Бухоро амирлиги ағдарилди. Бухоро халқ Шўролар давоми…

Ҳамид Зиёев. Қуръони карим асл нусхаси саргузаштлари (1991)

Ҳеч кимга сир эмаски, минг йилдан ортиқ давр мобайнида араб тилини билмаслиги, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги салбий муносабатлар туфайли халқимизнинг асосий қисми Қуръони карим ҳақида юзаки, бирёқлама тушунчага эга бўлган. Унинг она тилимизга таржима қилиниши барча кишиларга қўл келди. Эндиликда тарихчилар, адабиётчилар, давоми…

Эркин Воҳидов: “Америкалик ўзбекларнинг Ўзбекистонга муҳаббати бизларникидан ўн чандон ортиқ” (1989)

Эркин Воҳидов номи Ўзбекистонда каттаю кичикка яхши таниш. Шеъриятимизнинг байроқдорларидан бири, республика Болалар фонди правлениесининг раиси, «Ёшлик» журналининг таҳрир ҳайъати аъзоси, жаҳонгашта ижодкор… Яқиндагина Америка сафаридан қайтиб келганлигини эшитган эдим. Редакция топшириғи билан Эркин аканинг Ҳувайдо кўчасидаги мўъжазгина ва ораста давоми…

Рўзимбой Ҳасанов. Сурхонданмисиз, Қўқонданми? (1988)

— Ким дединг?.. Хоразмлик бўлса керак-да! Исми айтиб турибди: Оллошукур! Э-э, уларнинг ҳаммаси шунақа. Қизларини четга узатишмайди, фақат бир-бирига сотишади, холос. — Ўзимизнинг водийликлар зўр! Ҳатто «Куйди жоним»ни ёзган шоир ҳам — Водийга куёв бўлган, ҳа! Талабалар ётоқхонасида қулоққа чалинган давоми…

Темур Пўлатов. «Миллат отаси»нинг соясида (1988)

Л. Брежневнинг «ёзувчилик» фаолияти ҳаммага яхши маълум. Унга биринчи номерли ёзувчилик гувоҳномасини бериш учун СССР Ёзувчилар Союзининг аъзолик билетларини алмаштиришга тайёргарлик кўришаётган эдилар. Афсуски, улгуришмади. Ш. Рашидов эса бу борада юксак мартабали ҳомийсини анча ортда қолдирганди. Кўп йиллардан буён СССР давоми…


Мақолалар мундарижаси