Боймирза Ҳайит. Туркистон — Иккинчи жаҳон уруши йилларида (1987)

(Анқара университетининг «Дунё ва турклик» мавзуидаги симпозиумида 1987 йил 21—28 апрелда ўқилган нутқ) 1935 йил охиригача Туркистон турклари Совет Армиясига сафарбар этилмас эди. 1935 йилда қабул қилинган «Совет Армиясига сафарбарлик» қонунига асосан 1935-38 йиллар ичида Қизил Армия хизматларига туркистонликлар оз давоми…

Муҳаммаджон Имомназаров. Хамсачиликда тож ва меҳр зиддияти (1990)

Феодализм ривожида юксалиш даври ҳисобланган IX—XV асрларда Ғарбда Испаниядан, Шарқда Шимолий Ҳиндистон ва Ҳошғаргача ўзаро маълум ички муштаракликка эга маданий-ғоявий олам ташкил топди. Арабий, форсий, туркий тилларда яратилган Шарқ классик адабиёти ана шу маънавий оламнинг узвий қисми сифатида майдонга келди. давоми…

Боймирза Ҳайит. XX асрда Туркистондаги миллий ва совет давлатларининг характери (1986)

(Турк тарих Қуруми муассасасинннг X қурултойида 1986 йил сентябрда ўқилган маъруза) XIX аср ўрталарида Ғарбий Туркистонда Бухоро, Хева (Хоразм), Қўқон хонлик давлатлари ва Шарқий Туркистонда Ёқуббек давлати мавжуд эди. Булардан Бухоро, Хева ва Қўқон давлатлари XVI асрнинг бошида темурийлар давлатига давоми…

Озод Шарафиддинов. Абдурауф Фитрат (1990)

Абдурауф Фитрат ўзбек ва тожик халқларининг маданий ривожида салмоқли ўрин тутувчи ёрқин сиймолардан биридир. Унинг тақдири ҳам ғоят фожеали бўлган — у айни бой ҳаётий тажриба орттириб, қалами қайралиб, илҳоми тўлишиб турган бир чоқда Сталин истибдодининг қурбони бўлди. Оқлангандан кейин давоми…

Худойберди Дониёров. Афсосиёб: афсонами ёки тарихий шахс (1991)

Қадим-қадим ўзбек маданиятининг Ўрта Осиёга кўрсатган таъсирини кўҳна Византиянинг қадимги Русга кўрсатган таъсири билан қиёслаш мумкин. Советгача бўлган даврларда ва совет даврида ҳам Ўзбекистон бизнинг Шарқдаги сўзимиз ва юзимиз бўлиб келган… Биз Туркистон тоғлари ва кенг чўлларида бирга яшаймиз. Болаликдан давоми…

Ҳамид Зиёев. Чоризм ва пахта яккаҳокимлиги (1991)

Инсон ҳаёти ва жамият тараққиёти учун зарур бўлган ўсимликлардан бири пахтадир. У деҳқоннинг машаққатли, тинимсиз меҳнати махсули. Пахта баҳордан то кузгача қуёш нурида етилади ва тобланади. Шунинг учун ҳам ўтмишда уни «Қуёш фарзанди» деб бежиз айтишмаган. Ҳозирги замонда пахта аҳамияти давоми…

Василий Верешчагин. 1868 йилда Самарқанд (рассом хотиралари)

I Биз ҳаммамиз, яъни Самарқандни «забт этувчилар», генерал Кауфман[1] изидан бориб, амир саройига жойлашдик; ниҳоятда баланд ва кенг хоналардан иборат асосий бинони генерал, сарой атрофидаги уйларни[2] биз — қароргоҳ аъзолари эгалладик; менинг қадрдоним, генерал Головачевнинг[3] чекига эса амирнинг собиқ ҳарами давоми…

Сувон Мелиев. “Бой ила хизматчи” ёки тикланган нусха муаммоси (1989)

Қайта қуриш янгитдан қуришдан қийинроқ. Қайта қурмоқ учун аввал майдонни эски иморат қолдиқларидан тозалаш, керагини олиб, нокерагидан воз кечиш талаб этилади. Адабиётда ҳам тозалаш ишларини олиб бормай туриб, янгича фикрлаш даврининг маънавий атмосферасини устивор қилиб бўлмайди. Адабиётдаги эркинлик биринчи навбатда давоми…

Поён Равшанов. Амир Темурнинг муҳри (1989)

Улуғ Темур авлодиман Гар бўлсамда озари, Табаррукдир, зиёратгоҳ Менга онинг мозори. Улуғбекнинг пойин излаб Зарафшондан ўтганман, Самарқанднинг тарихини Юрагимга битганман. Мақсуд Шайхзода Бу кўҳна дунё юртларни бузган, элатларни қирган қанчадан-қанча жаҳонгирларни билади: Искандару Доро, Муовияю Қутайба, Чингизу Боту, Наполеон ва, давоми…

Ҳамид Исмоил. Гўзал гўзалдир сўлган чоғда ҳам… (1989)

Шеъриятимиз тарихида қисмати фожеали кечган сиймолардан бири Абдулҳамид Чўлпондир. «Шоирлар сардори», «ўзбек тили сандиғининг покиза хазинабони» деган шарафли сифатларга жуда эрта ноил бўлган бу заковатли шоир дастлаб ўн йилга маҳаллий «РАПП»чиларининг зуғумига дучор бўлди, ниҳоят, машъум 1937 йилда «ўзбек совет давоми…


Мақолалар мундарижаси