Мажид Ҳасаний. Ватан юрагидаги сувайдо (1991)

Пётр ўз ҳукмронлигини бошлаган йилларданоқ Ўрта Осиёни Русиёга қарам қилишни ўйлаб юрарди. XVII аср бошларида металлургия саноатини ривожлантириш зарурати қистовида ўрислар Ўрта Осиёнинг маъдан қатламлари билан, жумладан, XVI асрдаёқ овозаси чиққан Улуғтовнинг бой конлари тақдири билан астойдил қизиқдилар. Ўрта Осиёда давоми…

Озод Шарафиддинов. Адиб ҳамиша йўлда… (1990)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор 70 ёшга тўлди. Бир замонлар бундай ҳолларда тўйнома ёзадиган одамга осон эди — у кўп ҳам ўйланиб ўтирмай, тўй эгасини қутлуғ сана билан муборакбод қиларди-ю, унинг ярим асрлик умри адабиётга бағишланганини, ҳар хил жанрларда кўплаб давоми…

Сулаймон Азимов: «Қодирий асарлари кимда бўлса, у ҳеч иккиланмай қамоққа олинарди» (1989)

Жумҳуриятимиз маданиятининг жонкуярларидан бири Сулаймон ота Азимовнинг ҳаётида шахсга сиғиниш даври ўзининг қора изини қолдириб ўтди. Яқинда ёш ёзувчи Шеркон Қодирий отахон билан суҳбатлашди. Ана шу суҳбатнинг мундарижасини ҳурматли журналхонлар эътиборига тақдим этаётирмиз. Шеркон Қодирий. — Сулаймон ота, Сиз ўша давоми…

Бегали Қосимов. Тавалло (1989)

Унинг номи бугунги ўқувчига унчалик яхши таниш эмас, 20-йиллардаги авлод уни яхши билган. Машъум 30-йилларда бу ном Беҳбудий ва Фитрат билан бир қаторда унутилган эди. Тўғрироғи, китобхонлар қалбидан кўплаб шу хил номлар қаторида ситиб чиқарилди. Замона зайли билан 60-йилларда яна давоми…

Абдуғафур Расулов. Холис баҳолаш йўлидаги тўсиқлар (1989)

Баҳолаш танқидчиликнинг шундай нозик меъёр, ўлчовики, салгина нохолислик, заррача хатолик санъаткор ва унинг асарлари ҳақидаги тасаввурни ўзгартириб юбориши мумкин. Холис баҳолашда мунаққиднинг ҳиссаси катта. Лекин баҳолашда мунаққидга боғлиқ бўлмаган тўсиқлар ҳам талайгина. Бадиий адабиёт ҳамиша сиёсат билан ёнма-ён ривожланган, сиёсат давоми…

Гулсара Исмоилова. Чокар шеърияти (1990)

Ижодининг асл моҳиятини, бош мавзуини халқ тақдири билан боғлаган ижодкорлар ўз асарлари билан ҳамиша эл хизматидадирлар. Маданий ҳаракат анча жонланган, адабий гуруҳлар фаолияти ҳаётга сезиларли таъсир ўтказа бошлаган бир давр — XX аср бошлари Хоразм ўлкасида илғор фикрли бир қанча давоми…

Қўлдош Эргашев, Рустам Турсунов. Савод истаб… (1989)

Сўнгги йилларда ошкоралик туфайли матбуотда жуда кўплаб мунозарали фикрлар пайдо бўлмоқда. Улардан бири: «Инқилобгача жумҳуриятда аҳолининг 2 фоизи саводли бўлган», деган фикрдир. Бизда «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида эълон қилинган И. Абдуллаевнинг (1989 йил, 5 май) ҳамда Тоҳир Қаҳҳорнинг (1989 давоми…

Акрам Аминов. Туркона чойлар (1989)

Сумоқ қишлоғидаги минг йиллик чинор Китоб ўрмон хўжалиги назоратчиси Муртазохон Олимовнинг томорқасига соя ташлаб туради. Чинорнинг соясига кўп асрлик ёнғоқ дарахтининг сояси қўшилиб кетган. Соялар қуюқлашган жойда саҳни кенг супа бор. Шу ерда Муртазохон билан суҳбат қуриб ўтирибмиз. — Онам давоми…

Шерали Турдиев. Шоир Элбек (1990)

Инқилобдан кейинги дастлабки йилларда шоир Элбек (Машриқ Юнусов) ҳам Абдулла Қодирий, Ҳамза, Айний, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Авлонийлар қатори янги ўзбек маорифи, маданияти, адабиёти, матбуоти, тилини ривожлантириш ишларига киришиб кетди. У 20—30-йиллар орасида «Армуғон» (1920), «Кўзгу», «Ёлқин ер» (1925), «Баҳор» (1929) давоми…

Саид Алиев. Унутилган муаллиф (1989)

Айрим адабиётшунос ва танқидчиларнинг мақолаларида, мамлакатимизда Андрей Платонов каби ёзувчи ва унинг 50 йилча босилмай қолиб кетган «Котлован» қиссаси каби асар йўқ, деган фикрлар билдирилди. Бу ҳақиқатга унчалик тўғри келмайди, чунки Ўзбекистонда ҳам 50 йилдан зиёдроқ даврда унутилган қиссалар, ёзувчилар давоми…


Мақолалар мундарижаси