Умарқул Эгамов. Болаларимиз покми, яхшилар? (1988)

Болалар, ўсмирлар, катталар ўртасида бўлаётган номаъқулчиликларни эшитиб, гувоҳи бўлиб, нега шундай гуллаб-яшнаган даврда бемаза ишлар кўпаймоқда деб ўйлаб қолдим. Бу савол билан ўзимга ҳам, бошқаларга ҳам қайта-қайта мурожаат этдим, баҳоли қудрат мулоҳаза юритдим. Мен кўпинча ишимга алоқадор «совершенно секретно» деган давоми…

Аъзам Ўктам. Оқланиш (1988)

Шижоатсиз ҳалоллик — ўлик сармоядир. Абдулла Қаҳҳор Собиқ курсдош дўстим ҳозир ёшлар газетасида хизмат қиляпти. У билан кўп суҳбатлашамиз. Яқинда гап айланиб, комсомолга қандай қилиб кирганимизга бориб тақалди. Мен ўша кунни жуда яхши эслайман. Бутун синф пионер-вожатий ёрдамида бир ой давоми…

Тоҳир Тоиров. Бухоро бомбардимон қилинганда (1989)

Мабодо ўрта асрларда Флоренция осмонига самолётлар галаси ёпирилиб келсаю вайрон қилувчи авиабомбаларни ёғдира бошласа, шаҳар аҳолиси тушгуси даҳшат ва ваҳиманинг чек-чегараси бўлмас эди. Агар бу самолётлар Флоренция тепасида тахминан биринчи жаҳон уруши даврида пайдо бўлиб қолса ва шаҳарни бомбардимон қила давоми…

Низомиддин Маҳмудов. Тил мавқеи – эл мавқеи (1989)

Ўзбек тилининг тараққий этиб боришини, унинг ҳар томонлама камолотини давлат миқёсида таъминлаш, яъни ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш республикамиз аҳолисининг диққат марказида турган фавқулодда масалалардан биридир. Бу муаммонинг ижобий ҳал қилиниши ҳозирги шароитда энг оқилона йўл бўлиши шубҳасиз. Яна давоми…

Саидмурод Мамашокиров. Ваҳимами ёки ҳақиқат? (1988)

Немис олими Э. Геккель 1867 йили фанга экология атамасини киритган вақтда юз йиллардан кейин атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи ҳозиргидек оламшумул муаммога айланишини кўз олдига келтирмаган бўлса керак. Дарҳақиқат, кейинги вақтларда экологик вазиятнинг кескинлашиш географияси узлуксиз кенгайиб, жаҳон жамоатчилигининг диққат-эътиборини тобора давоми…

Анвар Жўрабоев. Маркес билан учрашув (1988)

…Биз Горбачев билан бир соатдан кўп суҳбатлашдик. Унда гуманизм ва юмор ниҳоятда кучли экан. Михаил Горбачев одамларни ўз эътиқодига ишонтира олишдек улкан қобилият эгаси. Шунингдек у қатъий иродали шахс, бошлаган ишини охиригача етказади… Мен мамлакатингизда биринчи марта 1957 йилда — давоми…

Ғайбуллоҳ ас-Салом. Руҳий ҳолат ва бадиий ижод (1990)

Инсон хилқатининг моҳияти ва унинг фаолияти ҳақида ўйлаганимизда, дафъатан А. П. Чеховнинг мана бу сўзлари хотирамизга келади: — Одамга, аслида, икки метр жой бўлса бас, дейишади. Йўқ, икки метр жой мурдага кифоя. Инсонга эса бутун ер юзи керак. Яна Чеховнинг давоми…

Ғайбуллоҳ ас-Салом. Мусибат нимадан бошланди? (1990)

Ҳамма гап хотин-қизларни озод қилишдан бошланди. Биз уларни чўриликдан озод қилдик. Озод қилиб туриб… маҳкум этдик. Кейинчалик, мамлакатда «ё ўлиш, ё қолиш» маъносида, ҳаёт-мамот масаласи ҳал бўлаётган бир даврда (1941 —1945), қонли урушга кетган эрлари, оталари, фарзандлари, ака-укалари ўрнида аёлларимиз, давоми…

Ғайбуллоҳ ас-Салом. Олтин тувак кимга керак? (1990)

Пахта ва бошқа экин майдонлари оқилона ва жўяли бир тарзда қайта кўриб чиқилмаса, пахтанинг нарх-навоси унга сарфланаётган меҳнат ва жаҳон бозори билан мослаштирилмаса, қишлоқ аҳлининг аҳволи кескин яхшиланмаса (менинг тасаввуримда Ўзбекистонимиз даставвал сахий, валломат бободеҳкон тимсолида гавдаланади!), даромад буромадни тақозо давоми…

Ғайбуллоҳ ас-Салом. Қочган ҳам «худо» дейди, қувган ҳам… (1990)

Ҳозир ҳамма қайта қуриш тарафдори. Ҳеч ким қарши эмас. Лекин покланишни ҳар ким ўзича тушунади. Қочган ҳам «худо» дейди, қувган ҳам… Ўғри, муттаҳам, фирибгар, порахўр ҳам ўз қилмиши йўриғида ишини «қайта қурмоқчи» бўлса, бундан сергакланиш керак. Қайта қурувчиларни уч тоифага давоми…


Мақолалар мундарижаси