Шавкат Раҳмон. Махфия (1991)

Бир юз йигирма беш йилдан буён изчиллик билан мустамлакачилик сиёсатини турли шаклларда амалга ошириб келаётган улуғ рус шовинизмининг маккор механизми ғилдираклари остида минг йиллик маънавий ва моддий қадриятлари янчилган Туркистон замини яна бегуноҳ фуқаролар қонига бўялди. Бир юз йигирма беш давоми…

Муҳаммад Солиҳ. Дилдаги ўйлар (1989)

Биз, ўзбек ёзувчилари адабиётни бугуннинг энг муҳим масаласи деб айта олмаймиз. Атрофда кечаётган воқеаларни кўрмаслик, эшитмаслик учун ҳаққоний ҳаётни мавҳумлаштиришга бизнинг кучимиз етмайди. Бизни қийнаётган ўйлар адабий ўйлар эмас. Кейинги йиллар давомида бошимиздан ўтган воқеалар бизни андак довдиратиб қўйди. Мамлакатимиз давоми…

В.Соколов. Вазиятни қўлга олайлик (1989)

Ниҳоят Фарғона водийсидаги ур-йиқитлар, ўт қўйиш-у одамкушликларнинг юракларни эзиб юборадиган қайғули хабарлари барҳам топди. Бироқ қарор топа бошлаган осойишталикнинг қатъийлигига ишониш мушкул… Хўш, шу кунларда Ўзбекистонда нималар бўлаётир? Матбуот гўё бизни кўпдан-кўп, тезкор хат-хабарлар билан таъминлаб тургандай туюлади, лекин фожиали давоми…

Муҳтарама Улуғова. Марғилонга мактуб (1989)

Ассалому алайкум, онажон, соғмисиз, бардаммисиз? Ёнғину қонларга ботган шаҳрим, унга туташ шаҳар ва қишлоқлар ҳақида эшитганимда, жондошлардан йироқда симобдек титраб яшаяпман-у, сизларнинг аҳволингиз қандай кечаяпти экан? Газеталар ёздилар, осмонлардан хабарлар оқиб келдики: «Мингга яқин газанда…», «Наша ва қорадори чеккан, маст давоми…

Иброҳим Раҳим. Гўзал Фарғона, сенга не бўлди? (1989)

Шоирларга илҳом берган ипакдай мулойим Марғилонимиздан келаётган мудҳиш хабарлар азалдан инсонпарвар бўлмиш халқимнинг, ҳар бир ўзбекнинг қалбини тирнади. Бу ерларда кутилмаганда юз берган қонли фожиа бошимизга ғам-ғусса келтириб, қалбимизни қайғу-аламга тўлдирди. Фарғона тупроғида кечаги дўст-биродарлар орасида, шу кунгача аҳил яшаб давоми…

Муҳаммад Солиҳ. Аччиқ сабоқлар (1989)

Мен Фарғонага биринчи куни, у ерда тартибсизликлар бошланган куниёқ учиб бордим. Марғилон шаҳар партия комитетида бўлдим. Марғилон шаҳар партия комитети ҳамда Марказий Комитет ходимлари ва маҳаллий Совет вакиллари билан биргаликда ўзаро нифоқни тўхтатишга ҳаракат қилдик. Вазият биз ўйлагандан анча мураккаброқ давоми…

Кучимиз ҳамжиҳатликда. 1989 йил июндаги Фарғона воқеалари ҳақида

Матбуот, радио ва телевидение хабарларидан маълумки, 3—4 июнь кунлари Фарғона область Тошлоқ районида ва Марғилон шаҳрининг Комсомольск посёлкасида бир группа безори ёшлар тартибсизликлар чиқаришди. Натижада кўпгина кўнгилсиз воқеалар содир бўлди. Ички ишлар органларининг ходимлари бу тартибсизликларни олдини олиш чораларини кўришга давоми…

Собит Мадалиев. Шу тупроқ олдида жавобгарман (1990)

Фарғона фожиаларидан кейин, гарчи ойлар ўтган бўлса-да, бироқ ҳали харобалар кули тамомила совигани йўқ. Ҳали ҳамон гоҳо тинч, осуда дамларда шаҳид кетган ўғиллар, ака ва оталарнинг жувонмарг ёдини, гоҳида эса икки бирдай халқни бирлаштирган азиз ва ёруғ хотираларни эсга солувчи давоми…


Мақолалар мундарижаси