Одил Ёқубов. Кўксимизга шамол тегсин (1990)

СССР халқ депутатларининг биринчи съездида сўзланган нутқ Биз етмиш йил бадалида, ҳа, ҳа, бир неча асрга татигулик мана шу давр ичида жон қадар азиз бўлган жуда кўп қадриятларимиздан жудо бўлдик. Улар ичида шундай бир қадрият ҳам борки, минг афсус, унинг давоми…

Асад Асил. Қўш муаммо ҳақида (1989)

“Тошкўсак”ка айланмасин “ Таёқнинг икки учи бор. Бир томони билан бировни урсанг, иккинчи томони ўзингга тегади…” Халқимиз бисотида бундай тагли гаплар кўп. Улар аччиқ ҳаёт ҳақиқати. Улар – дилидагини тилига чиқара олмаган, юрак-бағрини ўртаб ётган дардини, ноҳақликлар туфайли туғилган ғазабини давоми…

Асад Асил. Табиатни асраш – ҳаммамизнинг ишимиз (1988)

Республикамизни тоза ҳаво, зилол сув билан таъминловчи Бўстонлиқ тумани муҳофазаси учун қизғин кураш кетаётган бир пайтда тарқалган ташвишли хабар узоқ-узоқларга етиб борди. Бу диёрни боғу-бўстонларга буркаган инсон Нортожи ота Гулметов вафот этибди. Марҳумни сўнгги йўлга кузатиш чоғида атрофдаги ҳамма қишлоқ давоми…

Асад Асил. Орол йўлларида (1988)

ҲАЁТ ҚУВОНЧЛАРИ ВА ТАШВИШЛАРИ!.. Мана шу гап ҳозирги куннинг муҳим масалалари қаторида турибди. Чунки жамиятимизнинг барча кишилари орзуманд бўлган нурафшон келажак йўлига жиддий муаммолар бирма-бир кўндаланг бўлиб қоляпти: ой юзли аёлларимиз ўз жонларига ўзлари қасд қилмоқда, чиройли урф-одатларимизга ярамас иллатлар давоми…

Асад Асил. Мувозанат (1988)

Йигирма-ўттиз йил муқаддам Бўстонлиқ чиройини таърифлашга тил ожиз эди. Лекин бу кўрк, чирой ширингина туш мисол кўз ўнгимиздан йироқлашиб бормоқда. Бор-йўғи йигирма-ўттиз йил оралиғидаги йўқотиш, салбий ўзгаришларни кўриб, одамнинг ҳеч ишонгиси келмайди. Болалик кезларимизда мева ва сабзавотларга ҳар хил дори давоми…

Шавкат Раҳмон. Махфия (1991)

Бир юз йигирма беш йилдан буён изчиллик билан мустамлакачилик сиёсатини турли шаклларда амалга ошириб келаётган улуғ рус шовинизмининг маккор механизми ғилдираклари остида минг йиллик маънавий ва моддий қадриятлари янчилган Туркистон замини яна бегуноҳ фуқаролар қонига бўялди. Бир юз йигирма беш давоми…

Муҳаммад Солиҳ. Дилдаги ўйлар (1989)

Биз, ўзбек ёзувчилари адабиётни бугуннинг энг муҳим масаласи деб айта олмаймиз. Атрофда кечаётган воқеаларни кўрмаслик, эшитмаслик учун ҳаққоний ҳаётни мавҳумлаштиришга бизнинг кучимиз етмайди. Бизни қийнаётган ўйлар адабий ўйлар эмас. Кейинги йиллар давомида бошимиздан ўтган воқеалар бизни андак довдиратиб қўйди. Мамлакатимиз давоми…

В.Соколов. Вазиятни қўлга олайлик (1989)

Ниҳоят Фарғона водийсидаги ур-йиқитлар, ўт қўйиш-у одамкушликларнинг юракларни эзиб юборадиган қайғули хабарлари барҳам топди. Бироқ қарор топа бошлаган осойишталикнинг қатъийлигига ишониш мушкул… Хўш, шу кунларда Ўзбекистонда нималар бўлаётир? Матбуот гўё бизни кўпдан-кўп, тезкор хат-хабарлар билан таъминлаб тургандай туюлади, лекин фожиали давоми…

Муҳтарама Улуғова. Марғилонга мактуб (1989)

Ассалому алайкум, онажон, соғмисиз, бардаммисиз? Ёнғину қонларга ботган шаҳрим, унга туташ шаҳар ва қишлоқлар ҳақида эшитганимда, жондошлардан йироқда симобдек титраб яшаяпман-у, сизларнинг аҳволингиз қандай кечаяпти экан? Газеталар ёздилар, осмонлардан хабарлар оқиб келдики: «Мингга яқин газанда…», «Наша ва қорадори чеккан, маст давоми…

Иброҳим Раҳим. Гўзал Фарғона, сенга не бўлди? (1989)

Шоирларга илҳом берган ипакдай мулойим Марғилонимиздан келаётган мудҳиш хабарлар азалдан инсонпарвар бўлмиш халқимнинг, ҳар бир ўзбекнинг қалбини тирнади. Бу ерларда кутилмаганда юз берган қонли фожиа бошимизга ғам-ғусса келтириб, қалбимизни қайғу-аламга тўлдирди. Фарғона тупроғида кечаги дўст-биродарлар орасида, шу кунгача аҳил яшаб давоми…


Мақолалар мундарижаси