Азим Суюн. Япония жаннат эмас, аммо… (1991)

Бундан икки-уч йил бурун кунчиқар мамлакати ҳисобланмиш олис Японияда «Японча-ўзбекча луғат» нашр этилганлигини эшитиб ҳайратлангандим. Яқинда эса ўзбек тилида гапира оладиган ва ёза оладиган япон олими — Токио дорилфунуни адабиёт куллиёти доценти, шарқшунослик кутубхонасининг илмий ходими Хисао Кумацу билан танишиб давоми…

Мирзо Кенжабек. Фитна санъати (1990)

(Қонли Фарғона воқеаларига доир айрим мулоҳазалар) Эй, гўзал Фарғона, қонли кўйлагингдан  айланай!.. ЧЎЛПОН 1. ПОНТИЙ ПИЛАТ БАШОРАТИ Фарғона воқеалари матбуотда турлича талқин этилаётган кунларда, 1989 йил июнининг 14-куни «Известия» рўзномасида «Фарғона: кулфатнинг олдини олиш мумкинмиди?» сарлавҳали мақола чиқди. Махсус мухбир давоми…

Собит Мадалиев. Маънавий ғариблик (1990)

Ўрта Осиёда ёки мамлакатнинг исталган минтақасида яшовчи инсоннинг турмушини кўз олдингизга келтиринг. Агар одамларнинг ҳаёти ва тақдирини улар яшаётган, тўғрироғи, улар мавжуд бўлган давлатдаги тузум билан узвий боғлиқликда олиб қарамасангиз, сира тушуна олмайсиз. Бошқа бирорта сиёсий тузумда назария ва амалиётнинг давоми…

Карим Баҳриев. Ой бориб, омон қайтмаган болам (1990)

Ўсмир ҳарбий хизматга ўз оёғи билан, соғ-саломат жўнаб, уйга темир тобутда қайтди… Жувонмарг бўлган йигит ота-онасини, бобосини, укаларини ва қорабайир отини яхши кўрарди… Редакцияга мактуб Мен энди нмма қиламан дунёда!! Ўн саккиз йил кўзимнинг қорачиғидай авайлаб катта қилганим, зийрак, ақл-фаросатли давоми…

Ғаффор Ҳотамов. Улар кўзёшларга ишонмайдилар (1990)

Ёмғир тинмай ёғди кун бўйи, Ёмғирли кун каби эзилди дардим. Яйдоқ кўчаларда жим юрган кўйи Сенинг изларингни ахтардим… Ёмғир ҳеч маҳал бунчалар — на кеча, на кундуз тинмасдан ёғмаган, ҳеч маҳал инсон дарди бунчалар эзилиши мумкин эканлигига шоҳид бўлмаганман. Боғ давоми…

Қўчқор Норқобилов. Нигоҳлардаги алам (1989)

Марҳум қуролдошларимни хотирлаб Ҳарбий хизматдан қайтганимга бир йилдан ошди. Ўша жанглар ҳақидаги хотираларимни қоғозга туширяпман. Аммо, очиғини айтганда, бу иш жуда оғир кечяпти. На кундузи, на кечаси ҳаловатим бор. Мени мудом изтиробли бир савол қаттиқ сиқувга олади. Бу саволдан қалбим давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Наманган сабоқлари (1990)

Наманганда фожиа юз берди. Ширинзабон, хушхулқ, ҳатто тили чиқмаган жужуқчани ҳам сизлаб, ҳурматини жойига қўядиган Наманганда саккиз нафар навқирон йигит ҳалок бўлди. Дарғазаб оломон кўзларида тириклик аломатлари аллақачон сўнган, увадаси чиқиб кетган мурдаларни ҳам аяб ўтирмади. Ўлдирилганларнинг бештаси шаҳар четида давоми…

Саъдулла Сиёев, Мурод Абдуллаев. Буйруқ берган ким? (1990)

(Паркент воқеалари хусусида) «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» рўзномаси таҳририятига! 1990 йил 3 март куни Паркент тумани аҳолиси билан ички қўшин аскарлари ва милиция ходимлари ўртасида қонли тўқнашув юз берди. Бу ҳақда марказий ва айрим жумҳурият матбуотлари томонидан берилган хабарлар бирёқлама давоми…

Ёқубжон Хўжамбердиев. Жар ёқасидаги оломон (1990)

(Ўш вилоятидаги фожиалар изидан) «АН-2» ҳарбий тайёра мотор кучидан дириллайди. Фарғоналик журналист Абдуназар Ҳудойназаровнинг ҳам тайёрадаги бошқа ҳарбийларнинг ҳам икки кўзи пастда. Тайёра Ўшга яқинлашмоқда эди. Мана, йигирма йилдирки, Ўш вилоятига — ота юртимга гоҳи уловда, гоҳи пиёда қатнайман.. Шунча давоми…

Йўлдош Сулаймон. Бағри қон Фарғона (1989)

Она Фарғонам, онажоним, нега йиғлаяпсан, нега инграяпсан, нега титраяпсан? Мусибат қаердан кела қолди, уни ким олиб келди? Ана шу хунрезликни, биродаркушликни бошлаб берган, тинчингни ўғирлаган, сени қон қақшатган ким ўзи? Меҳр-муҳаббатнинг, қон-қардошликниг юзига оёқ қўйган, ўзига ёзилган дастурхонга оёқ узатган, давоми…


Мақолалар мундарижаси