Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Мангу ҳақиқатга қатъий амал қиламиз (1989)

Биз ҳозир жуда афсусланарли бир даврда яшаяпмиз. Чунки ҳаётимизнинг асоси бўлган кўплаб маънавий тушунчаларни унутиб юборганмиз. Шунга қарамай, мен ҳозир бахтли замонда яшаяпмиз, деб айтишим мумкин. Чунки биз бугун кеча эслашимиз ҳам мумкин бўлмаган нарсалар ҳақида нафақат хотирлаш, балки уларни давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Ҳаққонийлик ва яхшилик тарафдоримиз” (1989)

— Муҳтарам муфтий ҳазратлари, Сиз Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг талабига биноан ана шу обрўли ташкилотга демократик йўл билан сайланган биринчи диний раҳбарсиз. Бундан кўриниб турибдики, Сиз ўз қавмларингиз ҳаёти билан яқин танишсиз, уларнинг кайфияти ва умидларини пайқаб оласиз. Уларнинг давоми…

Очил Тоғаев. Ифтихор (1988)

Тошкентда Навоий даҳосини улуғлайдиган бир қанча ёдгорликлар мавжуд. Йирик марказий кўчалардан бири Навоий номи билан аталади. Кўчанинг нақ кўкрагида жойлашган шоирлар хиёбонида Навоийнинг салобатли ҳайкали қад кўтарган. Бутун бир халқ дардини юрагида жо қилган, унинг истиқболи ҳақида изтироб билан ўй давоми…

Абдулла Орипов. Бу шундай ижод чаманики… (1987)

Пушкиннинг ҳаёти ва ижодини илмий ва бадиий жиҳатдан тадқиқ этувчи кўпгина мутахассислар Қорадарё (Черная речка) бўйида яраланган шоирни ҳозирги замон табобати қутқариб қолиши мумкин эди, деб ҳисоблайдилар. Баъзи тадқиқотчилар эса, башарти дурустроқ врачни топишганда 150 йил бурунги медицина ҳам Пушкин давоми…

Абдулла Орипов. Теран қалб (1987)

Устоз Абдулла Қаҳҳор прозамизнинг энг бақувват чинорларидан бири эди. Лекин айни вақтда у зот шеъриятни ҳам ғоят нозик тушунарди. Абдулла ака ёшлигида кўплаб, аксар ҳажвий мухаммаслар ёзиб эълон қилганлигини мен кейинчалик билганман. Мен насрда бирор нарса ёзмаган бўлсам-да, доимо Абдулла давоми…

Ҳалима Худойбердиева. Аёл эл қилади аслида элни… (1990)

Март ойини зиёрат ойи дегим келади. Йилнинг бу ойида хотира куни ўтказилишини ўйлайман… Дарвоқе хотира… Инсоннинг хотирасидан катта бойлиги борми ўзи? Мана шу қутлуғ бойлик унинг бугунида белига қувват, эртасига руҳида ишонч вазифасини ўтамайдими? Хотирам дафтарини варақлайман. Кўрган, эшитган, ўқиганларим… давоми…

Ҳалима Худойбердиева. Оқибат деворлари (1988)

Ҳалима Худойбердиева ва Набижон Боқий суҳбати — Эшитяпсизми, Ҳалима опа, хонанда куйлаяпти. Шоир қалби нидо қиляпти: …Оқибатни ё-ёд этиб, ҳайро-он ўзинг, Ҳайро-о-он ўзинг! Мен ҳам ҳайронман. Қўшиқ кишининг ҳаёлот қамровини кенгайтиради. Фикрлар жиловини эркин қўясиз. Айни туйғулар камондек таранг тортилган давоми…

Ҳалима Худойбердиева. Умидворлик (1989)

Сиз менга икки фикр билан мурожаат қилдингиз. Эски йилдан хотирангизда қолган воқеалар… ва янги йилдан нималарни кутасиз. Булар ҳақида ўйларканмаи, Роберт Рождественскийнинг “менинг йилларим — менинг бойликларим” мазмунидаги сатри эсимга келди. Умуман олганда-ку, умримизнинг ҳар йил, ҳар ой, қар куни давоми…

Ҳалима Худойбердиева. Нур ташувчи қуёшларимиз (1989)

Яхши кунлар, мазмунли кунлар, кўнгилдагидай яшаб, яйраб ишлайдиган кунлар тобора яқинлаб келаётгандай, эзгулик эпкинлари тобора ишончлироқ эсаётгандай туюлади мднга. Булар ора-сира учраётган бўлса-да руҳга қувват, кўнгилга малҳам берувчи эпкинлардир. Шундай ишонч руҳи, енгиш руҳи катта, давлат миқёсига эга ишларимизда ҳам давоми…

Ҳалима Худойбердиева. Куйиниб қараган ғусса барқарор (1989)

Матбуотда (“Литературная газета”, 1989 йил 25 январь) республикада пахта масаласи бўйича қамалган юзлаб одамларнинг бегуноҳлиги… аниқланганлиги ва қамоқдан бўшатилганлигини ўқиб билганимда юрагим орқамга тортиб кетди. Суюнайми, куюнайми?! Суюнишим, не адашувлар, не дўзахий азоблардан кейин бўлсаям адолат қарор топди. Фақат, бу давоми…


Мақолалар мундарижаси