Икром Расулов. Қайта қуриш ва муаллим (1988)

Ўқитувчига бўлган муносабатни ҳеч пайсалга солмай ва иккиланмай, қатъий равишда тубдан ўзгартирмоқ керак. У икир-чикир васийликлардан халос этилсин, уларнинг изланишлари ва янги топган усулларига шубҳа-гумон билан қарашга чек қўйилсин. Муаллимлик меҳнатига тўғри келмайдиган вазифалардан озод қилинсин, унинг вақти ва кучи давоми…

Озод Шарафиддинов. Умр бўйи давом этадиган синов (1988)

— Озод ака, ижозатингиз билан суҳбатимизни болалик, ўқувчилик йилларингиздан бошласак. Сабаби, чинакам ижод уруғи аслида инсон қалбига болалик йилларида тугилади ва одам улғайган сари уни безовта қилиб, вужудида ажиб бир туғёнга, ғалаёнга айланиб боради. Шундан бўлса керак, болалигида лоақал ўзича давоми…

Абдулазиз Абдураҳмонов. Ахлоқий тарбия ва миллий қадриятларимиз (1990)

Миллатларнинг гуллаб-яшнаши ва ўзаро яқинлашиши, уларнинг қўшилиб, байналминаллашиб кетаётганлиги, иқтисодий, маданий, сиёсий ва ғоявий жиҳатдан манфаатлари бир бўлган совет халқининг вужудга келганлиги тўғрисидаги ҳавойи, пуч гапларни зўр бериб такрорлай бериш турғунлик йилларида одатга айланган эди. Аслида Совет Иттифоқидаги кўпгина миллатларнинг давоми…

Энвер Хуршут. Абдулла Қодирий ва тарихчи Ҳакимхон тўра (1987)

Атоқли адиб Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён» каби Қўқон хонлиги давридан ҳикоя қилувчи тарихий романлари муаллифнинг кенг кўламли тарих билимдони эканидан дарак беради. Ёзувчи яна «Амир Умархоннинг канизи» номли учинчи тарихий роман ёзишни ҳам ният қилади, лекин бу давоми…

Юнусали Султонов, Аҳмаджон Исоқов. Жароҳат (1990)

Фарғона водийсидаги атроф муҳитнинг ҳолати ҳақида Фарғона водийсини тарихий ва иқтисодий жиҳатдан ўзига хос ноёб ўлка деб аташга асос бор. «Бобурнома»да бу ўлка қишлоқлари шаҳарларга туташиб кетган, бепоён боғ-роғлари ва яйловлари, бой наботот ва ҳайвонот дунёси бўлган водий деб таърифланган. давоми…

Тоҳир Қаҳҳор. Жамиятни тоблайдиган куч (1989)

Ҳақиқат, ҳақиқат тўғрисидаги билимлар одамларни, жамиятни тоблайди, бирлигини кучайтиради, фақат олға етаклайди. Билимсизлик ва жаҳолат эса жамиятни мустабидлаштиради, одамларнинг бир-бирига зулмини оширади, тараққиётга тўсиқ бўлади. Шу боисдан, шаклланган давлатлар ўтмишда ҳам, бугунда ҳам иқтисод билан бир қаторда маънавиятни ривожлантиришга катта давоми…

Чингиз Айтматов: “Шундай бир адабиёт яратайликки…” (1987)

Чингиз Айтматов ва Анвар Жўрабоев суҳбати — «Время»дан «Иссиқкўл форуми» вакилларининг Кремлдаги қабулини кўрсатишаётганида мен Самарқанддаги чекка қишлоқда — бир чўпон чолникида эдим. У русчани деярли билмас ва шу боис унга дикторнинг сўзларини таржима килиб турардим. «Ёзувчи дегани ана шунақа давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Ислом – инсонийликка даъват” (1989)

— Муҳтарам муфтий ҳазратлари! Турғунлик йилларининг жамиятимизга етказган иқтисодий ва маънавий зарарлари тобора кўпроқ ойдинлашмоқда. Бу зарарларнинг сабаблари ҳам аниқланмоқда. Лекин бутун бир жамиятнинг таназзулга юз тутиши энг аввало Шахс тарбиясидаги нуқсонларга бориб тақалади. Бинобарин, суҳбатимизни умуман тарбия, хусусан Шахс давоми…

Шукуржон Валиев. Мозийдан зиё (1990)

Қайта қуриш жамият ҳаётига чуқур сингиб боргани сари маданий ва маънавий меросга ҳам янгича нуқтаи назардан ёндошишга, муаммоларни илмий таҳлил қилишга кенг имкон очилмоқда. Бу ўтмиш халқларимиз ҳаётида мактаб ва мадрасаларнинг ўрни, роли ва моҳиятини ўрганишга ҳам имкон яратди. Хўш, давоми…

Тозабек Тошмуродов. Кўзни катта очайлик (1989)

Болаларга кўйлак харид қилиш учун яқинда шаҳар айланишга тўғри келди. Аммо шу кунларда кўйлак ҳам камёб матоҳ бўлиб қолган экан. Биринчи дўконнинг болалар кийимлари бўлимида ўқувчилар кўйлаги умуман йўқ. «Болалар дунёси»да ёзгисини сотаяпти, Марказий универмагдаги кўйлаклар эса мактаб формасига тўғри давоми…


Мақолалар мундарижаси