Гога Ҳидоятов. Отамнинг ёрқин сиймоси (1990)

Отам оламдан кўз юмганига ўттиз йил бўлди, бироқ мен ҳамон биз бирга бўлганимиз ўша кунлар ёди билан яшайман. У маним учун ҳалоллик ва садоқат билан халққа хизмат қилишнинг ҳамишалик ёрқин намунасидир. Ўз навбатида халқимиз уни меҳр ва ихлос туйғуларига чулғади. давоми…

Масъуд Абдуллаев. Отамнинг қабри қаерда? (1991)

1937 йилнинг 31 декабри хонадонимизда бир умрлик ўчмас армон қолдирди. У кун дадамиз билан видолашув куни бўлади деб сира ўйламаган эдим. Дадамнинг биз билан хайрлашаётиб: «Менда ҳеч бир айб йўқ. Худо хоҳласа, тез кунда дийдор кўришамиз», деганлари ҳали-ҳануз қулоғим тагидан давоми…

Амриддин Бердимуродов. Амир Темур битиги (1991)

Эрмитажда ватанимизнинг қадимий тарихи, маданияти ва амалий санъатига оид кўплаб осори атиқалар сақланади. Нафис санъат асарларию ҳайкаллар, тангаю суратлар, битиктошлар тарзида етиб келган айни меросда буюк боболаримизнинг нозик дид ва иқтидорлари, эътиқод ҳамда тафаккурлари муҳрланиб қолган. Шулардан бири диёримизнинг темурийлар давоми…

Шуҳрат Ризаев. Халқдин ёрлиқ истарман… (1990)

Тарихимизнинг гувоҳлик беришича, XX асрнинг бошларида — инқилобга қадар ва ундан кейинги дастлабки йилларда Туркистонда юздан ортиқ шоиру адиб ижод этган. Бу рўйхатнинг аввалида Қодирий, Чўлпон, Беҳбудий, Фитрат, Авлоний, Ҳамза, Нозимахоним, Сидқий Хондайлиқий, Сўфизода… қатори самарқандлик шоир Сиддиқий-Ажзий ҳам туради. давоми…

Ҳамид Зиёев. Ўзбек халқининг шаклланиши (1990)

Бамисоли бир дарахтнинг шохлари ҳисобланган ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, туркманлар, қирғизлар ва қорақалпоқлар асрлар мобайнида Ўрта Осиёдаги моддий-маданий бойликларни яратишда, маҳаллий золимларга ва чет эллик босқинчиларга қарши курашда қўлни-қўлга бериб баҳамжиҳат ҳаракат қилдилар. Улар бир дарёдан сув ичиб, бир заминда яшаб давоми…

Суюн Қораев. Шаҳар ичи атамалари (1990)

Ўзбек тили давлат тили мақомини олди. Энди уни фан тилига айлантириш устида ўйлашимиз керакки, тилимиз фан-техниканинг барча соҳаларига оид сон-саноқсиз истилоҳ (термин)ларни ўз лисоний воситалари ёрдамида бемалол ифодалай олсин. Бу эса мураккаб вазифа бўлиб, вақт ва катта куч-маблағ талаб қилади. давоми…

Маҳмуд Назаров. Истилоҳлар тикланиши шарт (1990)

Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақидаги Қонуни эски ўзбек ёзувини ўқиш, ўрганиш учун кенг йўл очиб берди. Бугунги кунда газета-журнал материалларида, радио ва телекўреатув орқали қилинаётган чиқишларда, эски ўзбек тилини ўқиб-ўрганиш ва ўргатиш ҳақида турли хил фикрлар билдирилаётир. Шу йил 9 давоми…

Наим Каримов. Ҳамзани ким ўлдирган ёхуд Шоҳимардоннинг қора баҳори (1991)

Шоҳимардон! О, тоғлар қўйнида пинҳон, Гўзал диёр, кўксингда даҳшатли, аччиқ Қандай қонли сирлар бор?.. Юрак зирқирар Босади хотиралар — қора босириқ… Ойбек. Кишиларни ларзага келтирган ҳар қандай воқеа йиллар карвони ўтиши билан, қор қатламлари остида қолган қабрдек, ўзининг даҳшатли садосини давоми…

Маҳбуба Қодирова. Нодира ҳаётида ижтимоий саҳифалар (1989)

Кўп асрли ўзбек адабиёти тарихида Моҳлар ойим Нодира ўзига хос ўрин тутади. Ўз даври назм гулшанига тароват бахш этган санъаткор айни пайтда ўзининг маданият ва маърифатни ривожлантириш соҳасидаги фаолияти билан замонасида «Нодираи даврон» бўлиб танилган эди. Шоиранинг ўзбек ва форс-тожик давоми…

Абдуқодир Ҳайитметов. Мафтункор ғазаллар (1990)

Адабиётимиз тарихида битта ҳам йирик асар яратилмаган даврлар бўлган. Лекин лирик шеърият, лирик шоирлар доим бўлган. Бундай шоирлар ўз шеърлари билан бадиий ижод оловини ўчирмай, унинг чўғини ўзларидан кейинги авлодларга мерос қолдириб келганлар. Зеро, шеърият ҳамиша замон ва инсон хизматида давоми…


Мақолалар мундарижаси