Умарқул Эгамов. Болаларимиз покми, яхшилар? (1988)

Болалар, ўсмирлар, катталар ўртасида бўлаётган номаъқулчиликларни эшитиб, гувоҳи бўлиб, нега шундай гуллаб-яшнаган даврда бемаза ишлар кўпаймоқда деб ўйлаб қолдим. Бу савол билан ўзимга ҳам, бошқаларга ҳам қайта-қайта мурожаат этдим, баҳоли қудрат мулоҳаза юритдим. Мен кўпинча ишимга алоқадор «совершенно секретно» деган давоми…

Аъзам Ўктам. Оқланиш (1988)

Шижоатсиз ҳалоллик — ўлик сармоядир. Абдулла Қаҳҳор Собиқ курсдош дўстим ҳозир ёшлар газетасида хизмат қиляпти. У билан кўп суҳбатлашамиз. Яқинда гап айланиб, комсомолга қандай қилиб кирганимизга бориб тақалди. Мен ўша кунни жуда яхши эслайман. Бутун синф пионер-вожатий ёрдамида бир ой давоми…

Нурислом Тўхлиев: “Бемиллий байналмилалчилик — беилдиз дарахт” (1989)

Соф маьнода миллий масалалар муаммоси йўқ. Ундай бўлса миллий масаладаги кескинликлар, бир-бирлари билан мисли оғайни — қариндош миллат вакиллари нима учун ўзаро қон тўкишяпти. Чунки мамлакатимизда иқтисодий, социал, ҳуқуқий, экологик ва демографик муаммолар, тил ва маданиятни ривожлантириш, мнллий анъаналарни асраб давоми…

Тоҳир Тоиров. Бухоро бомбардимон қилинганда (1989)

Мабодо ўрта асрларда Флоренция осмонига самолётлар галаси ёпирилиб келсаю вайрон қилувчи авиабомбаларни ёғдира бошласа, шаҳар аҳолиси тушгуси даҳшат ва ваҳиманинг чек-чегараси бўлмас эди. Агар бу самолётлар Флоренция тепасида тахминан биринчи жаҳон уруши даврида пайдо бўлиб қолса ва шаҳарни бомбардимон қила давоми…

Пиримқул Қодиров: “Тилидан айрилган халқ маънавий Ватанидан жудо бўлади” (1989)

Ўз миллий қадриятларини билмайдиган, уларга паст назар билан қарайдиган нигилистларга нисбатан, ўз халқининг ноёб қадриятларини эъзозлаб, бошқа халқларга ҳам етказиб бера оладиган фозил кишилар миллатларнинг ўзаро яқинлашувига минг чандон яхшироқ хизмат қилади», — деди атоқли ёзувчи Пиримқул Қодиров. Дарҳақиқат, улкан давоми…

Низомиддин Маҳмудов. Тил мавқеи – эл мавқеи (1989)

Ўзбек тилининг тараққий этиб боришини, унинг ҳар томонлама камолотини давлат миқёсида таъминлаш, яъни ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш республикамиз аҳолисининг диққат марказида турган фавқулодда масалалардан биридир. Бу муаммонинг ижобий ҳал қилиниши ҳозирги шароитда энг оқилона йўл бўлиши шубҳасиз. Яна давоми…

Жамол Камол: “Тил – халқнинг номуси, тарих – унинг қомуси” (1989)

Дунёдаги энг машъум қуллик — тафаккур қуллиги, энг аянчли қашшоқлик — фикр қашшоқлиги, деган экан бир донишманд. Зеро, халқнинг қудрати ёлғиз унинг сони билан эмас, сифати билан ҳам ўлчанади. Халқнинг сифати эса унинг маданий савияси, фикрлай олиш иқтидорига боғлиқ. Қайта давоми…

Саидмурод Мамашокиров. Ваҳимами ёки ҳақиқат? (1988)

Немис олими Э. Геккель 1867 йили фанга экология атамасини киритган вақтда юз йиллардан кейин атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи ҳозиргидек оламшумул муаммога айланишини кўз олдига келтирмаган бўлса керак. Дарҳақиқат, кейинги вақтларда экологик вазиятнинг кескинлашиш географияси узлуксиз кенгайиб, жаҳон жамоатчилигининг диққат-эътиборини тобора давоми…

Анвар Жўрабоев. Маркес билан учрашув (1988)

…Биз Горбачев билан бир соатдан кўп суҳбатлашдик. Унда гуманизм ва юмор ниҳоятда кучли экан. Михаил Горбачев одамларни ўз эътиқодига ишонтира олишдек улкан қобилият эгаси. Шунингдек у қатъий иродали шахс, бошлаган ишини охиригача етказади… Мен мамлакатингизда биринчи марта 1957 йилда — давоми…

Ғайбуллоҳ ас-Салом. Руҳий ҳолат ва бадиий ижод (1990)

Инсон хилқатининг моҳияти ва унинг фаолияти ҳақида ўйлаганимизда, дафъатан А. П. Чеховнинг мана бу сўзлари хотирамизга келади: — Одамга, аслида, икки метр жой бўлса бас, дейишади. Йўқ, икки метр жой мурдага кифоя. Инсонга эса бутун ер юзи керак. Яна Чеховнинг давоми…


Мақолалар мундарижаси