Муҳаммад Салом. Деҳқонга эрк беринг (1989)

Эллик центнер хирмон уйган пахтакорнинг тирикчилиги Ижарачи нима дейди? Кўплар қатори бу оиланинг ҳам аризаси инобатга ўтди — 5,9 гектар ер пудратга берилди. Бошқаларга нисбатан улар энг катта оилавий пудратни ташкил қилдилар. Шофиркон район Куйбишев номидаги колхоз шароитида икки аёлга давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Давр, Мафкура, Шахс (1989)

I Инсон ички дунёсининг Қалъаси бўлмиш «мен» тинимсиз шаклланиб, юксалиб, бойиб ва вазият тақозосига кўра емирилиб туради. Бундай жараёнларнинг тез ё суст кечиши кўп омилларга боғлиқ. Жамият «мен»ида шиддатли ўзгаришлар юз бераётган — бир-биридан чигал муаммолар кўндаланг бўлаётган, хилма-хил янгиликлар давоми…

Эркин Воҳидов. Устоз Ғайратийни эслаб (1987)

Эллик биринчи-эллик иккинчи йиллар эди. Биз олтинчи-еттинчи синф ўқувчилари Лабзакдаги Островский номли пионерлар саройига қатнашиб юрар эдик. Саройнинг катта майдони айниқса ёзда гавжум бўларди. Драма тўгараги қатнашчилари сиектакллар қўйишар, футбол, волейбол, шахмат мусобақалари ўтказиб туриларди. Уста Маҳмуд Усмоновнинг ганчкор шогирдлари давоми…

Муҳаммад Али. «Ўз-ўзингни англаб ет…» (1988)

Буюк файласуф олим ва донишманд Афлотуннинг «ўз ишингни қилгину, ўз-ўзингни англаб ет» деган машҳур гапи бор. Бу гапнинг маъноси жуда терандир ва бу теранлик хусусида кўп баҳслар юритиш мумкин. «Ўз ишингни қилгин» сўзларида ҳаёт, тақдир сенинг зиммангга юклаган вазифани, бурчна давоми…

Бегали Қосимов. Янги тафаккур: изланишлар, машаққатлар (1989)

Яқинда таниқли файласуфлардан И. Жабборовнинг «Руҳий олам: жаҳолат ва камолат» деган китоби қўлимга тушиб қолди. Ўтган йили чиққан. Ҳажми салкам 22 босма табоқ. Руҳий оламнинг икки қутби олинибди-да, деган ўй билан варақлай бошладим. Сарлавҳаларга кўзим тушди: Жангларда синалган ғоялар; антикоммунизмнинг давоми…

Эркин Воҳидов. Ғафур Ғулом билан учрашувлар (1987)

Биринчи учрашув 1953 йил. Островский номли пионерлар саройига Ғафур Ғулом келармиш деган хабар тарқалди. Шоирнинг эллик ёшлик юбилейи нишонланиш арафаси эди. Ҳаммада кўтаринки кайфият. Айниқса биз — адабиёт тўгараги қатнашчиларининг қувончимиз ичимизга сиғмайди. Ёз ойлари эди. Пионерлар саройи дарбозаси олдида давоми…

Зиёвиддин Акромов. Юрт бойлиги (1989)

…Ҳавонинг йилдан-йилга ифлосланаётгани ҳозирда кучли хавф туғдирмоқда. Бизда 1543 та саноат корхонаси ишлаб турибди. Бундан ташқари 8 мингга яқин ёрдамчи саноат корхоналари мавжуд. Барча саноат корхоналари ҳавога ҳар йили 2 миллион тоннадан ортиқ заҳарли модда чиқаради. Бу Ўзбекистондаги ҳар бир давоми…

Нурали Қобул. Катта ҳақиқат нури (1988)

Ёзмоққа ўтирдим дегунча беихтиёр асабийлаша бошлайман. Ўйлаб кўрсам бунинг икки сабаби бор экан. Биринчидан, жамиятимизда, ҳаётимиздаги муаммо, нуқсон охиригача ўйланмаган ва номақбул ишларнинг кўплиги бўлса, иккинчидан оқ қоғозга тўкилган дардларингни ўзинг истагандек матбуот юзини кўрмаслиги, гапингни халққа ярим овозда етиб давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қурултой минбарида (1990)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамду лиллаҳи роббил аъламин, вассалоту вассалому аъло хайри халқиҳи Муҳаммад ва аъло олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Азиз биродарлар! Кейинги бир ярим йил ичида, Ўрта Осиё ва  Қоғистондаги туркий ҳалқлар ўз тарихидаги энг аянчли қора кунларни бошидан кечирди. давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Меҳр-шафқатли бўлайлик (1990)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ислом дини насоро ва масиҳо динларидек Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло тарафидан юборилган диндир. Унинг китоби – Қуръони Карим эса ўз бандаларига юборган охирги китобидир. Исломда Парвардигор ўз бандаларининг бир-бирига ва атроф муҳитга қандай муомала ва муносабатда бўлишини давоми…


Мақолалар мундарижаси