Сарвар Тўраев. Зарчопон (ҳикоя)

Ўғлим, билдим, ҳақиқат Қаҳрдан қотиб ётар. Шамол бўлиб ҳайқирган, Бир кун уни уйғотар. Қутлибека – Тунлари ғўдайган бу чўққилардан пастга қишлоғу шаҳарларга қарасам, кўнглим бузилиблар кетади… Барот кенгликларни ишғол қилган уйлар чироқларининг жимир-жимиридан қочиб, уларга терс қараб яна ёнбошлади. У давоми…

Ҳуснинисо Аҳмедова. Маломат (ҳикоя)

“Оҳ, Нафиса! Бу исмни сенга ким қўйган ёки ўзинг унга мослашиб улғайганмисан? Овозинг ҳам нафис, бармоқларинг худди чиннигулнинг япроқларига ўхшайди, лабларинг…” Нафиса ижирғанди, шакаргуфтор сўзларни бошқа эслагиси келмади. Ёнгинасига узун қизил автобус келиб тўхтади. Шоҳбекат радиокарнайидан “Анжан афтобуси 42-плошадкадан жўнийди”, давоми…

Гулчеҳра Асронова. Масофа (ҳикоя)

Муҳташам хонага қалбинг тўлқинланиб кириб келдинг. Энди у – сеники. Барча жиҳозлари, дабдабали қиёфаси, бор жозибаси билан сенгагина тегишли. Лабингдаги ним табассумни ёйилиб кетишдан тийганча, барра майсадек юмшоқ гиламни ҳузур билан босиб тўрга ўтдинг. Бир пайтлар кўзингга кўк тоқидаги юлдуздек давоми…

Ўлмас Умарбеков. Дамир Усмоновнинг икки баҳори (қисса)

Ўлмас Умарбеков. Дамир Усмоновнинг икки баҳори. Қисса. — Тошкент, Ёш гвардия, 1978 Ҳамза номидаги республика давлат мукофоти лауреати, Ўзбекистон Ленин комсомоли мукофоти лауреат Ўлмас Умарбеков бу асарда партия ходимининг бурчи, жамиятдаги ўрни ҳақида ҳикоя қилади. Шунингдек ахлоқий-маънавий масалалар ҳақида ҳам давоми…

Дадахон Нурий. Узоқ-яқин манзиллар (сафарнома қиссалар)

Дадахон Нурий. Сайланма. 6 жилдлик. 3-жилд: Узоқ-яқин манзиллар (сафарнома қиссалар). — Тошкент, “Истиқлол” нашриёти, 2013 Дадахон Нурий тинчимас адиб, у она юртимиз сарҳадлари, дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб ижодий саёҳатлар қилган. Шунинг натижаси бўлмиш ёзувчининг сафарнома асарлари мазкур сайланмага асос қилиб давоми…

Фозил Фарҳод. Кўклам куйи (ҳикоя)

Тоғам Ўктам Тожи ўғлига бағишладим! Шумхабар бемаҳал овул оралаган бўридай хаёлим ва ҳаётимни остин-устун қилиб юборди. Қўрада ҳуркиган қўйлар орасида совлиқни йўқотган қўзидай нима қиларимни билмай қолгандим. Ер ўқидан чиқиб кетгандай эди. Ҳаммаси эрталабки соат саккизда дўхтирлар қўлимга қандайдир қоғоз давоми…

Ҳамид Ғулом. Мушкул савдо (ҳикоя)

Мирвали ўзини куйганлардан ҳисоблайди. Сирдош дўсти Умрзоқ ундан ҳол-аҳвол сўраганда: «Билмайин босдим тиканни, тортадирман дардини», деб лутфан жавоб берди. Бу, унинг: «Салиманн синамай уйланиб қўйдим, энди умрим азобга қолди», — дегани эди. Дўстининг бундай жавоби Умрзоққа эриш туюлди шекилли, кулди-да: давоми…

Исажон Султон. Қисматга қарата ҳайқириқ (ҳикоя)

Ёши катта одамнинг ҳайқирганини биров кўрганми? Йўқ, суюниб ёки кимнидир чақириб қичқиришини назарда тутмаяпман. Ғалаба ҳайқириғи ҳам эмас, чунки умрим давомида зафар ҳайқириқларини эшитмадим. Кўзлаган мақсадига эришган инсонлар эса… тўсатдан кўзларидан ёши дувиллаб оқиб, “Ўзингга шукр” дея пичирлашларинию дуога қўл давоми…

Исажон Султон. Қорақуш юлдузининг сири (ҳикоя)

Ёмғирли, лой кун эди. Қашқарнинг Сажия ва Ҳамидия мадрасалари қаршисида ҳунармандлар, бўзчилар, мокичилар, тақачилар йиғилишган, кимдир бошига бир сават патир кўтариб тирикчилик важҳи сотишга йўл олган, бошқаси рутубатдан намланган арпа тўла қоплар олдида ўтирар, от минган ёки яёв, найза-ю қилич давоми…

Исажон Султон. Мега-интеллект (ҳикоя)

Бир неча кундан бери сафардаман. Ҳаво исиб кетди. Юмушларимни битириб бугун уйимга қайтмоқдаман. Тонг саҳардан ёмғир ёғиб, теваракни топ-тоза қилиб ювиб қўйди. Гилос билан ўрикнинг етилмаган оч-яшил мевалари йилтираб товланади. Уйимни, болаларимни соғинганман. Ҳар куни телефонда гаплашамизу бир нимамни йўқотиб давоми…