Рисолат Ҳайдарова. Тўйдан кейин (ҳикоя)

У бутун хонани эгаллаган хонтахтага, гажимдор дастурхон устини безаган ярқироқ чинни идишларга, “чақ-чуқ”лари яримланиб қолган биллур вазачаларга, шоколадларидан бўшаб қолган зарҳал тақсимчаларга боқаркан, беихтиёр узун сўлиш олди. Девор бўйлаб тўшалган духоба кўрпачаларнинг устига парвосиз ташланган ёстиқларга, кечагина кўрган кўзни ҳаваслантириб давоми…

Рисолат Ҳайдарова. Осмон тўла фаришта… (ҳикоя)

(“Ғурғуртепада саратон” туркумидан) “Ҳамма Мақсуд амакиникига худойига!” Аслида Мақсуд амаки йилига икки мартадан худойи қилиб, унга маҳалланинг обрўли кексаларини чорлар, турган гап, бу тадбирда у кишининг ўғиллари ёнида маҳалланинг чаққон йигитлари хизматда туришарди. Шу боис бу хабар одатдаги янгиликлардан бири давоми…

Рисолат Ҳайдарова. Дарахт мева тугганда (ҳикоя)

Ўша куни Ҳамида баногоҳ баҳор кириб келганини пайқади. Чунки тўрт ойдан бери биринчи марта тонг чоғи уйғонганда совуқдан сесканмади. Тунги кўйлагининг узун этакларини осилтириб, ойнабанд айвончага чиқди. Осмон аста-секин зангор тусга кириб борарди. Дераза орти ёришаётганидан айвончаларининг рўпарасида шох ёйган давоми…

Рисолат Ҳайдарова. Учинчи башорат (ҳикоя)

Мовароуннаҳрда саратон иссиқлари авжга чиққан пайт. Саҳарги салқинлик кўп ўтмай кундузги жазирама билан алмашади. Қуёш гўё одамзод, наботот ва ҳайвонот оламини ўз қудратига яна бир бор ишонтиришга қасд қилгандай… Бутун борлиқ, ҳатто шамол ҳам нафас олмай қотган каби.Уч ошёналик муаззам давоми…


Мақолалар мундарижаси