Собир Ўнар. Отамзамон ҳангомалари

Ўтирикни эплай билмади Отамга ўзини яқин олганлардан бири, гарчи ёши каттароқ бўлса ҳам, Фақир бобо деган чўрткесар, айни вақтда, ёлғон-чин гапини ажратиб бўлмайдиган сариқ, ялпоқюз, биткўз бир одам эди. Оддий ҳангома йўлида ҳам зарур бўлса-бўлмаса ўтирик қўшаверганидан бўлса керак, одамлар давоми…

Собир Ўнар. Интизор (ҳикоя)

Ё тавба, одам одамни шунчалик ҳам қўмсайдими? Шунчалик ҳам зориқадими, ахир, икки йил, ҳа, икки йилдан ошиб кетган кўришмаганимизга. Дарвоқе, у мени ҳатто танимаслиги ҳам мумкин-ку, бироқ шунчалик ҳам тип-тиниқ хотирлайдими кишини? Мана, ҳозир кўриб қоламан уни: ҳам истаяпман, ҳам давоми…

Собир Ўнар. Сариштали одамлар (ҳикоя)

Муртоз ака – акамнинг ошнаси бўлса ҳам менга кўпроқ ёвуқми – баъзан билмай қоламан: акам билан синфдош бўлгани билан менга кўнгилсозлиги бор. Бунинг сабаби менга ноаён десам, катта гапирган, балки олифталик қилган бўламан. Чунки Муртоз ака қишлоқда туғилиб вояга етгани давоми…

Собир Ўнар. Отам кезган маъволар

* * * Отам раҳматли овчи эмас эди, лекин ҳайвон зоти, айниқса, жондордан — бўрини бизда шундай деб қўяқолишади — қўрқмаган. Мен буни баралла айтаман. Сабаби у одам умрида бирор марта ёлғон гапирмаган. Қирқ йиллик тўпори, содда ва бағрикенг Ҳамза давоми…

Собир Ўнар. Тегирмончининг боласи (ҳикоя)

Мардибой бобони кичкиналигимдан тоғамнинг ҳамсояси бўлгани учун ўғиллари билан ўйнагани бир-икки кун қолиб кетганимда кўп кўрганман. Жиккаккина, доим катак иштонда қишин-ёзин яланг ковуш кийиб юрадиган, боз устига қора эшагини фақат яйдоқ — эгар-абзалсиз минувчи чаққон, абжир, лекин негадир овози хирилдоқ, давоми…

Собир Ўнар. Сафура холамнинг эртаги (ҳикоя)

Мен бир нарсага кўпам тушунмайман ва хулоса қилишгаям қўрқаман: яратган Парвардигор баъзи бировларга кетма-кет мусибат жўнатади, ёш-навжувон жигарларидан айрилиб қолиш жуда ҳам  оғир, кейинчалик ҳам бошқаларга фалончи акам, укам ёки холам айни бўйи етган, ақли тўлишган, чиройи ҳаддан ошган вақтда давоми…

Собир Ўнар. Дунё шундай турурму? (қисса)

Оилада бахтли бўлмаган инсон ҳеч қачон бахтли бўлолмайди. Лев ТОЛСТОЙ Уч кун ўтди. Дили хуфтон бўла бошлади. Шу кунгача у ажаб қилдим, хўб қилдим деб юрган эди. Аммо кунлар ўтиб ҳаёт бу қадар рутубатли, қоп-қоронғи бўлиб қолишини сира ўйлаб кўрмаган давоми…

Собир Ўнар. Бибисора (қисса)

Уларда дард ва изтироб не қилар,Улар фақат кишнаб юрган йилқилар. Ўлжас СУЛАЙМОН Мактаб ҳовлиси катта танаффусда ўйинқароқ болаларга тўлиб кетади. Айниқса почтачи қўниш ака келса худо урди – кейинги соатга бир гуруҳ бола кечикиб киради. Чунки почтачи опкелган хатларни эгаларига давоми…

Собир Ўнар. Тарвуз (ҳикоя)

Омондавлатнинг қишлоқдан қўнғироқ қилиб индинга бола-чақаси билан келишини эшитиб Худойқулнинг энсаси қотди, нечукдир миясига лоп этиб буям пул сўраб келади, бўлмаса беш-олти йилдан бери кўришмаган синфдошга бало бормиди, деган ўй урилди. Кўнгли хижил тортиб, келмасаям ўпкаламас эдим деди. Ўзидан-ўзи хотинига давоми…

Собир Ўнар. Бегона меҳмон (ҳикоя)

Бу бир ривоят. Лекин ўзим унга ишондим. Тўқиган жойларим ҳам бор, тўқимаганларим ҳам. Лекин ғалати. Сабаби… Матлаб аслида шу Оқморални деб дунёга келган экан. Саксонга кириб умрининг боши-кетини ўйласа шундай бўлиб чиқди. Шунча йил-а, шунча узун умр-а, сарсон-саргардонликка эврилган қисмат, давоми…

Мақолалар мундарижаси