Абдулҳамид Чўлпон. Ҳикоялар, таржималар
Китобни сақлаб олинг
Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон (Юнусов) 1897 йилда Андижон шаҳрида туғилган. Дастлаб мадрасада (1908—12), сўнгра рус-тузем мактабида (1912—14) тахсил олган. Шеърий асарлари «Ўзбек ёш шоирлари», «Уйғониш» (1922), «Булоқлар» (1923), «Тонг сирлари» (1926) ва «Соз» (1935) тўпламларида, шунингдек, турли газета ва журналларда эълон қилинган. 20-йилларда ёзган «Ойдин кечаларда», «Қор қўйнида лола», «Новвой қиз» цингари ҳикоялари ўзбек адабиётидаги лирик насрнинг дастлабки мумтоз намуналаридир. «Кеча ва кундуз» (1936) романи ҳамда «Ёрқиной», «Халил фаранг», «Ўлдирувчи» (1921), «Севги ва салтанат», «Чўпон севгиси» (1922) каби песалари ҳам бор (бу асарларнинг аксарияти бизгача етиб келмаган). Унинг таржимасидаги У. Шекспирнинг «Ҳамлет» трагедияси ўзбек таржима санъатининг шоҳ намунаси ҳисобланади.У 1938 йил 14 июл куни ҳибсга олиниб, кўп ўтмай, Тошкент шаҳри атрофида отиб ташланган. Вафотидан сўнг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти (1991) ва «Мустақиллик» ордени (1999) берилган.
Китобни сақлаб олинг
Шаҳарнинг дилрабо, чиройлиқ боғлариға кирар эдим.Кирар эдим мен бир вақтлар шаҳарнинг дилрабо боғларига.Калта, ихчам пичимлик кийимлар кийган озода йигитлар, келишган, кўклам туслик ва тортқич ранглик кўйлак кийган қизлар…Келишган қизлар, озода йигитлар у ёқдан-бу ёқға аста-аста босишиб ўталар, ўталар эди қўлтиқлашиб…Ихчам давоми…
I Бир, икки, уч, тўрт… беш; беш… олти! Етти, саккиз, тўққиз, ўн…. Кичкина, қизил ипдан безалган тўп (каптов) алжиб қочиб кетиб, ертўла оғилнинг деворига ёндошиб ўскан ёш қантак ўрикка бориб тегди-да, сакраб ҳовузға «шўп» этиб тушиб ҳам кетди… Қизлар барчаси давоми…
Эшмурод ўз уйида ўтуруб эдики, биров эшик қоқди. Эшмурод эшик олдига келуб:— Кимдир?— Мен.— Сен кимсан?— Мен Мўминжон.— Вой, Мўминжон экан-ку,— деб эшикни очуб, Мўминжонни меҳмонхонага олуб кирди. Хизматчини чақируб, чой-нон олуб келишга буюруб юборди. Мўминжон ёшлигидан ўғирлиқға одат қилуб давоми…
Муҳаббатнинг саройи кенг экан, йўлни йўқотдим-ку, Асрлик тош янглиғ бу хатарлик йўлда қотдим-ку. Карашма денгизин кўрдим, на нозлик тўлқини бордир, Ҳалокат бўлгусин билмай қулочни катта отдим-ку. Ажаб дунё экан бу ишқ дунёси, аё дўстлар, Бу дунё деб у дунёни баҳосиз давоми…
ЁРҚИНОЙ6 пардали афсонавий томоша Водийи ваҳдат ҳақиқатда мақоми ишқдир,Ким мушаххас ўлмас ул водийда султондир гадо. Фузулий Тотли ва бой тили билан эртак (чўнчак) айтиб бериб, шу асарнинг ёзилишига сабаб бўлган кампир опага ҳурмат билан бағишлайман.Чўлпон БИРИНЧИ ПАРДА Бу парда ўн давоми…
I Қилғилик қилиниб, бечора қизнинг қизлиги олиниб, бўлар иш бўлиб битгандан кейин, иккаласи жимжит бўлиб икки томонга чўзилишдилар. Уйнинг ичи, ташқари ҳовли, кўча-кўй худди тонг отишидан сал бурунғи вақтлардай — чуқур, вазмин ва тинч бир жимликка ботқон эди. Баъзи-баъзидагина пастак давоми…
Эй Мисрнинг тангриси, Нилнинг маликаси Килеўпатра!Ойдин кечаларда, сирли Нилнинг бўйларида узун этакларингни майсалар, гуллар устидан судраб юруб янги очилғон вафо ҳидли нилуфар чечаги узубсан. Ўзингни елпиб турғу¬чи қулға чечакнинг фазилатларидан гапирганингни эшитдим: «Бу гул сувда ўсиб, сувда етишиб, яна сувда давоми…
Туркистоннинг қоронғу бир гўшасида… номлик бир уездни шаҳарда Ҳожи Аҳмад исмли 60 яшар бир камбағалгина сартарош ҳожи бор эди. Анинг хотуни чахўтка (сил) касалига мубтало бўлуб, тўқуз ой қадар хасталик тўшагида ётгандан сўнгра вафот бўлғон эди. Ул хотундан Муҳаммадиёр исминда давоми…
(Кулги ҳикоя) Кеч қолган бозорчилардан бир тўдаси отларига шўх-шўх қамчи бериб кўчадан ўтгач, камқатнов кўчанинг кўпда увалиб етмаган йирик чанглари ҳар томонни булутдек босди. Шундан кейингина масжид жиловхонасида* ўлтурганлар кўзларини юмдилар. «Туркистон вилояти газети»ни* уларга ўқиб бераётган Мулла Шамсиддин ҳам давоми…