
Мурод Муҳаммад Дўст. Мустафо (қисса)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Мурод Муҳаммад Дўст 1949 йил 12 апрелда Самарқанд вилоятининг Жом қишлоғида туғилган. ТошДУнинг тарих факултетининг фалсафа бўлимини тугатган (1971). Москвадаги Адабиёт институтида ўқиган (1974 — 79). Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Қайдасан, кувонч садоси?» (1976). Шундан кейин «Мустафо» (1977), «Бир тойчоқнинг хуни» (1979), «Галатепага қайтиш» (1983), «Дашту далаларда» (1987) сингари ҳикоя ва қиссалари нашр этилган. «Лолазор» (1988) романи муаллифи. Асарлари асосида бадиий филмлар суратга олинган.Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1990).
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Галатепада Ғуччи чол қутурармиш, деган гап оралаб қолди. Ҳамманинг оғзида шу: Ғуччини бесар ит қопганмиш, Ғуччи қутурармиш.Жами улус гапирганича бор эди, негаким, Галатепа Галатепа бўлиб бирорта одам зоти қутурмаган. Қишлоқ шўросининг кекса котиби Қосимов домла байрам кунларида, колхознинг йиллик ҳисобот давоми…
Олапар тун бўйи ухламади. Бошини салгина кўтарса бас, миясида мислсиз оғриқ уйғонар, «лўқ-лўқ» уриб, чаноғини ёриб чиқадигандай бўлар эди. У тумшуғини ерга қўйиб ётаркан, оғриққа чидолмай, ора-сира увлаб қўярди.Саҳар пайти эди. Олапарни чап яғринидаги итчивин қаттиқ чақди. У кейинги оёғини давоми…
Хадича кетдию кўнглидан ҳаловат ҳам кетди. Уй бамисоли ўлик чиққандай ҳувиллайди. Полвоннинг юраги ториқди — уйни тарк этди, боққа олиб тушадиган қияликдаги бобосидан қолган ертўлани ўзига бошпана қилди. Одамларнинг кулишини биларди, аммо уйдаги ҳамма нарса Хадичани эсга солади: остонага қадами давоми…