
Суннатулла Анорбоев. Сайли (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Суннатулла Анорбоев 1922 йил 9 центябрда Туркистон шаҳри, Қоратоғ этагида жойлашган Қарноқ қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1973). Тошкент педагогика институтини тугатган (1946). Биринчи китоби — «Ҳикоялар» (1957). «Оқсой шалолалари» (1958), «Тўрткўзнинг бошидан кечирганлари» (1962), «Меҳр» (1964), «Умр» (1972), «Қиссалар» (1974), «Олтин қозиқ» (1976), «Сузиб борар архарлар» (1982) каби қиссалар тўплами нашр этилган. «Гўзаллик излаб» (1960), «Хайр, боғчажон, боғча!» (1962), «Ҳамсухбатлар» (1969), «Йўлда йўлдош бўлганлар», «Устоз ва шогирдлар» (1970), «Парвоз» (1973), «Яхшилик уруғи» (1986), «Яйлов гурунглари» (1988), «Анқов» (1999), «Сайланма» (1986, 2 жилдли) цингари очерклар ва ҳикоялар тўпламлари муаллифи. «Оқсой» (1961), «Сайли» (1979) романлари рус тили ва бошқа тилларга таржима қилинган.Ёзувчи 2003 йил 30 мартда Тошкент шаҳрида вафот этган.«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган (1999).
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Ерда қор йўқ — қора совуқ. Икки четда аржиной нондай қоп-қора шудгор. Асфальт йўл ҳў уфқдаги ўрмонга бориб тақалади. «Икарус» ер танобини тортиб сувдай боряпти. Аҳён-аҳён буғдой похол ғарамлари лип-лип ўтади.Яқинлашяпмиз — ўрмон тобора бўй чўзяпти, гўё биз томонга ёпирилиб давоми…