
Шукрулло. Қасосли дунё
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг
Шукрулло (Юсупов) — Ўзбекистон халқ шоири (1981). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977). Педагогика билим юрти (1935—38) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тугатган (1944), 1938 йил Қорақалпоғистонда, 1939—45 йилларда Тошкентда ўқитувчилик қилган. Кейин Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи (1945—49), Ўзбекистон давлат нашриётида муҳаррир (1945—51; 1955—65). 1951 йилда миллатчилик ва советларга қарши тарғиботда айбланиб, 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, Сталин вафотидан кейин озод этилган (1955).Илк шеърлар тўплами — «Биринчи дафтар» (1949). Шундан кейин унинг «Қалб қўшиқлари» (1949), «Ҳаёт илҳомлари» (1959), «Умрим борича» (1960), «Инсон ва яхшилик» (1961), «Инсон — инсон учун» (1964), «Зарралар» (1973), «Суянчиқ» (1977), «Яшагим келади» (1978), «Сенинг бахтинг» (1988), «Тўкилган дардларим» (2001) каби шеърий тўпламлари эълон қилинган. Шукрулло лирик шеърларида севги ва вафо, меҳр ва оқибат цингари инсоний қадриятларни улуглаб, китобхонда ялқовлик, лоқайдлик, калондимоғлик, ҳасадгўйлик, ғаразгўйлик каби иллатларга нисбатан нафрат туйғусини уйғотишга интилган. Лирик қаҳрамоннинг руҳий оламида кечган ва кечаётган эврилишларни инсон ва жамият, инсон ва табиат ўртасидаги узвий алоқани тасвирлаш орқали кўрсатиб берган.Шукрулло «Чоллар» (1948), «Россия» (1956), «Икки қоя» (1964), «26 тонг отари» (1966), «Гул ва оташ» (1972), «Кўнгил чироғи» (1975), «Аср баҳси» (1985) ва бошқалар достонларини ёзган. Шукруллонинг болаларга бағишланган шеър ва эртаклари «Баҳор совғаси» (1962), «Юлдузлар» (1964) шеърий тўпламларидан ўрин олган. «Хатарли йўл» (1962), «Табассум ўғрилари» (1964), «Тўйдан кейин томоша» (1980), «Ўғрини қароқчи урди» (1982), устоз ёзувчиларнинг ижоди тажрибалари тўғрисида баҳс юритувчи «Жавоҳирлар сандиғи» (1983) эссеси, қатағон даври даҳшатлари ҳақидаги «Кафансиз кўмилганлар» (1989) автобиографик қиссаси, «Қасосли дунё» (1994) публитсистик мақолалар тўплами, Убайдулла Хўжаев тўғрисидаги «Тирик руҳлар» (1999) роман-хроникаси муаллифи.Шукрулло Карло Готссининг «Бахтиёр гадолар» песаси, Ш. Петёфи, Т.Шевченко, Қ.Қулиев ва бошқалар шоирларнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган. Унинг асарлари рус, араб, турк, озарбайжон, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз тилларида нашр этилган.Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994). «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган (Наим Каримов).
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
КЎЗИ БОҒЛИҚ ОДАМ Одам ўлдирибми ёки ўғирлик қилибми, ишқилиб бирор гуноҳга ботиб қўлга тушган кишининг аҳволини тасаввур қилиш мумкин. Аммо ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ мутлақо бегуноҳ бир одамнинг уйидан қўлига кишан солсалар-да, олиб чиқиб, қамаб қўйсалар, бундоқ қуруқ туҳмат давоми…
Биринчи боб ФАРЁД Ёз кунларидан бири. Кутилмаган даҳшат бошланди.Ўзи гувоҳ бўлиб, ўзи кўрмаган одам ишонмайдиган воқеа юз берди. Ҳозиргина ҳаммаёқни куйдириб турган жазирама саратон бирданига қаҳратон қишга айланди. Ярқираб турган қуёшнинг юзига қоп-қора парда тортилиб, осмон тунга бурканди. Кўнгилни беҳузур давоми…