Луқмон Бўрихон. Болтабойнинг боласи (ҳикоя)

Теваракдан аллақандай дори-дармонларнинг ачимсиқ иси анқийди. Елкасига елвагай ташланган оппоқ халат тугмасини асабий ўйнаган кўйи шифохона йўлагида бетоқат юриниб турган Қаюм Очилович Идрисов қаршисидаги ойнабанд эшикка тез-тез умид­вор кўз ташлаб қўярди. У ён-бу ён сассиз, шарпасиз ўтиб қайтаётган ҳамширалар, хизматчилар давоми…

Луқмон Бўрихон. Овчи қисмати (ҳикоя)

Охири, қоя устига тирмашиб чиқиб олдик. Оёқ-қўлимизда мажол қуриганди. Сийрак ўт-ўланлар устига ҳарсиллаб чўзилдик. Бир неча кундан бери жағи-жағига тегмай, ҳайвонот дунёси ҳақидаги ўзининг илмий назариялари билан гаранг қилган ҳамроҳим – пойтахтлик профессорнинг ҳам аллақачон саси ўчганди. У кирчил, кенг давоми…

Луқмон Бўрихон. Қуёш ҳали ботмаган (қисса)

Саҳро сўқмоғида бошин эгиб жим, Бир кимса кетмоқда, билмасман у ким… Абдулла Орипов Биз ҳали Абсал полвонни танимас эдик. Минг тўққиз юз саксон иккинчи йилнинг баҳорида, эрта-индин жаҳон уруши бошланар эмиш деган миш-мишлар хўб авж олган кунларнинг бирида уста Абилнинг давоми…

Луқмон Бўрихон. Тумор (ҳикоя)

Не-не шонли, шавкатли, зафарли ҳарбу зарбларидан кўра никоҳида биргина аёл бўлганлиги боис тарихда ёруғ ном қолдирган салжуқлар султони Селем Иккинчи суронли кунларнинг бирида галдаги жангу жадалга отлана туриб суюкли рафиқаси Дуйгу бегимга қадим момоларидан мерос қолган, айтишларича, сирли бир тарзда давоми…

Луқмон Бўрихон. Аёл кўз ёшларга ишонмайди (қисса)

Кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагидан отилиб чиққан Латиф гўё қаён юришини билмагандай бир зум жонсарак туриб қолди. Теварак тун чодрасига бурканган. Баланд-паст симёғочлардаги чироқлар қизғиш-сарғиш ёғдулар сочиб, уйлар атрофини, кўча-кўйни хира ёритади.Латиф қатнов анча сийраклашган йўл ёқаси томон илдам қадамлади. давоми…

Луқмон Бўрихон. Тун қаъридаги шуъла (ҳикоя)

Ҳалим акага Биз ўтирган поезд ўкириб, пишқириб зим-зиё зулмат қўйнига шиддат билан сингиб борарди. Чароғон, гавжум шаҳару қишлоқлар ҳаш-паш дегунча ортда қолди. Ҳурпайган, ўппайган қир-тепаликлардан иборат кимсасиз яйдоқ дала-дашт бошланди. Темир ғилдиракларнинг “тарақа-туруқ” товуши гоҳ кучайиб, гоҳ сусаяр, вагонлар бамисли давоми…

Луқмон Бўрихон. Токчадаги тумор (ҳикоя)

Не-не шонли, шавкатли, зафарли  ҳарбу зарбларидан кўра  никоҳида биргина аёл бўлганлиги боис тарихда ёруғ ном қолдирган салжуқлар султони Селем иккинчи суронли кунларнинг бирида галдаги жангу жадалга отлана туриб суюли рафиқаси Дуйгу бегимга қадим момоларидан мерос  қолган , айтишларича, сирли бир давоми…

Луқмон Бўрихон. Сут сотувчи бола (ҳикоя)

— Э-ҳе-е-е, мен келдим! Су-ут, қаймо-оқ! Бу товушдан чўчиб тураман. Ҳар саҳар шундай. Худди қўмондоннинг “уйғо-о-он!” деган ҳайқириғига шай аскардек,мен ҳам сут сотувчи боланинг чорловидан сўнг беихтиёр ўрнимдан сапчиб тураман. — Э-ҳе-ҳе, чиқингла-а-ар! Свежи-ий мо-ло-ко-о! Сут сотувчи боланинг жез жарангидек давоми…

Луқмон Бўрихон. Кутилмаган ташвиш (ҳикоя)

Салим АШУРГА Шерқўзи шошилмай кийиниб, ясан-тусан қилиб бўлган ҳам эдики, туйқус телефон жиринглаб қолди. Ҳасан қўнғироқ қилаётган экан.— Эй, донишманд, — деди у одатдаги ҳазилкашлик билан, — уйингдан чиқдингми? Ё ўтирибсанми лаллайиб?Шерқўзи дўстининг нима демоқчи эканлигини билса-да, ўзини буткул бехабар, давоми…


Мақолалар мундарижаси