Шодмон Сулаймон. Учинчи палата (қисса)
…Бугун илк қор ёғди. Қишнинг беғубор нафаси кенг-мўл хоналарига, ораста йўлакларига хасталарнинг кўнгли каби оғир сукунат чўккан шифохонага ҳам бостириб кирди. Шундоқ ҳам қордек оппоқ кийим кийиб юрадиган ҳамширалар шифохона деразалари атрофида чуғурлашиб, бир-бирларини суюнчилашди. Уларнинг кайфияти беморларга ҳам кўчди. давоми…


1975 йилда туғилган. Филология фанлари номзоди. Бухоро Давлат университети ўзбек филологияси факультетини тугатган. “Хосиятли кун”, “Куз хаёли”, “Туғилган кун” каби шеърий ва насрий тўпламлари; “Қайноқ қум кенгликларида”, “Шеърий санъатлар сеҳри”, “Адабиёт назариясига оид тушунчалар”, “Адабиётшунослик атамаларининг қисқача изоҳли луғати”, “Мутолаа шукуҳи” сингари илмий рисолалари нашр этилган.