Жамила Эргашева. Учрашув (ҳикоя)

Шифохона қуюқ дарахтзор орасида жойлашгани учун туни билан чигирткаларнинг чириллашидан қулоқлар қоматга келади. Саҳарга яқин уларнинг овозини қушларнинг чуғурлаши босиб кетади. Йўлаклари нурга чўмилиб ётган шифохона эса митти паррандаларнинг бу шовқин-суронига бутунлай бепарво, мудраб тонгни кутади. Аслида шифохонада кундузлари ҳам давоми…

Жамила Эргашева. Дард (ҳикоя)

Султон кампирнинг кенжаси бозорда юк ташийди. Унинг араваси бозордаги энг озода, кўркам арава, ўзи ҳам ҳеч қачон одамлар билан ҳақ талашмайди, ким қанча берса, шуни индамай олиб кетаверади, бозорлигини ким қаерга деса, шаҳарнинг нариги четидаги уйига бўлса ҳам олиб бориб давоми…

Жамила Эргашева. Гап (ҳикоя)

Милисада ишлайдиган Суюнбойнинг ўғли ҳуқуқшунослик институтига ўқишга кирибди. Эр-хотин қувончлари ичига сиғмай, бир қўзи сўйиб, қариндошларни уйга чақиришди: ака-ука, опа-сингил, амма-хола, янгалар, келинлар… Эркаклар ҳовлида ўтиришди, хотин-халаж бемалол ўтирсин деб, ичкарига жой қилишган экан. Катта кондиционер ғувуллаб турган кенг, ҳашаматли давоми…

Жамила Эргашева. Ғаниматим онам (бадиа)

Одатда “Ота-онангиз ҳаётми?”, деб сўрашганда, “Ҳа” десангиз, “Давлатманд одам экансиз” дейишади ҳавас билан. Оиламиз катта эди. Бобом, момом, амаким, етти фарзанд, қариялар яшайдиган хонадонда бўладиган узлуксиз келди-кетдилар. Шу катта хонадонда онам – ягона хизматкор эди. Нон қилсалар, кичкинтойлар учун албатта давоми…

Жамила Эргашева. Девор (ҳикоя)

Тўрт кун тинимсиз ёққан ёмғир ҳаммани зериктирди. Том-у тарновлардан оққан сувлар томорқаларни ҳалқоб қилди. Тошпўлатнинг назарида бу ёмғирлар томни эмас, унинг юрагини савалаётгандай тинимсиз сиқилар, бозиллаб турган печнинг ёнида ўтириб, этлари жунжикиб, музлаб кетаверарди. Ҳовлисининг адоғида бир четидан бор бўйига давоми…

Жамила Эргашева. Қайтар дунё (ҳикоя)

Шивалаб турган ёмғир бирдан тезлашиб кетди. Бозор баттар қий-чувга тўлди. Ким молига, ким жонига паноҳ истаб, шошиларди. Аввал ўйдим-чуқур ерлар, сўнг бутун бозор саҳни сувга тўлди. Ёмғир эса секинлашай демайди. Бу пайтда Ултонбой бекорчиликдан бозор айланиб юрган эди. Гарчи унинг давоми…

Жамила Эргашева. Бойбичча (ҳикоя)

Кенжа ўғил омадсизроқ чиқди. Беш йил Тошкентда юриб, диплом ололмай қайтди. Уйдагилар қанча суриштирмасин, сабабини айтмади, ўзи Тошкентга бошқа бормади. Акаларининг ҳаммаси алоҳида уй-жой қилиб, чиқиб кетишган эди. Гулнор кампир чоли билан борини бозор қилиб, кенжасини уйлантириб қўйди. Беш ўғилни давоми…

Жамила Эргашева. Ўлим (ҳикоя)

Унинг ўлганлиги ҳақидаги хабарни эшитиб, унга қанча ачинган бўлсам, ўзимдан шунча хавотирландим:«Ҳа, ўлим барҳақ! Ҳали ниҳоясига етмаган қанча ишларим бор! »Аммо ўлим қачон эшик қоқиб келган? «Биз келдик, кираверсак майлими, у ёқ-бу ёғингни тартибга солиб олганмисан, йўқми?» деб.Шўрлик касалманд эди, давоми…

Жамила Эргашева. Қайтиш азоби (ҳикоя)

Бир ширин туш кўраётган эди. Эрининг иддаоли нуқишидан уйғониб кетди:— Ҳа-а?!— Телефонга…Бутун аъзойи бадани сирқираётганидан, бир амаллаб тўшакдан узилди. Қанийди ҳеч ким индамаса… Ҳеч зарурат бўлмаса… Бир кеча-кундуз тўйи-иб ухласанг!Елкасини қийшайтириб хонадан чиқиб кетаётган эрига қараб ғижинди: «Ҳеч бўлмаса, мана давоми…


Мақолалар мундарижаси