Нурислом Тўхлиев. Дуо (бадиа)
Менинг бир ажойиб дўстим бор. Ўзи олим киши, фан доктори, профессор. Камтарнинг камтари, ҳалол-покиза, бировнинг ҳақидан қўрқадиган, янгиликка ва яхшиликка интилиб яшайдиган инсон. Обрўли лавозимларда ишлади, ҳаммасидан яхши ном, иззат-икром билан кетди. Ҳозир ҳам элнинг корига яраб юрибди. Яхши-яхши китоблар давоми…


Нурислом Тўхлиев 1947 йил 6 майда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида туғилган. 1965 йили ўрта мактабни тамомлаб Самарқанд Давлат университетининг Тарих факультетига талабаликка қабул қилинган. 1969 йили Самарқанд Давлат педагогика институти “сиёсий иқтисод” (ҳозирги “Иқтисодиёт назарияси”) фани ўқитувчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган. 1970-1973 йилларда Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) Давлат университетининг Иқтисод факультети “Сиёсий иқтисод” кафедрасининг кундузги таълим аспирантурасида таҳсил олган. 1973 йилда аспирантурани “сиёсий иқтисод” ихтисослиги бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиш билан тугаллаб, Самарқанд Давлат педагогика институтида ўқитувчиликни давом эттирган.