Асад Асил. Олам аро чарақлаган нур (эссе-хотира)
Кунлардан бир кун Мулла Зоҳид ота ичкари ҳовлисида оҳиста одимлар экан, лаблари беихтиёр шивирларди: – Айлантирган уч жонсан, Бир-бирингга меҳмонсан… Ҳозир қаршисида ҳеч ким йўқ. Азбаройи чуқур ўйга толганидан шу сўзларни беихтиёр такрорлаяпти. Аслида уч ўғил бақамти турганларида ёки уларнинг давоми…