
Тоҳир Йўлдошев. Яхшибой (ҳикоя)
Янги томорқамизга оиламни оғзим қулоғимда бўлганча олиб бордим. Қип-қизил даштни кўргандаёқ, хотинимнинг авзойи бирдан ўзгариб, лабига учуқ тошгандек гезарди-қолди. На ариқда сув кўринади ва на гуркираб ўсган бирор дов-дарахт. Тўғри, ҳар қадамда адир гиёҳлари бўй чўзиб ётибди-ю, барибир ёқимсиз кўриниш давоми…