Қулман Очил. Сени яна кўрарманми? (ҳикоя)
Жуман Рўзини бир дард исканжага олган. Йўқ, хасталик эмас. Ўй-ҳасрат, ўртаниш, сир десак, балки тўғрироқ бўлар. Бировга кўнглини ёролмайди, мудом паришон. Хаёли жойида эмас. “Ростдан ҳам, – деб ўйлайди гоҳида, – бегона бир жувоннинг кўйида куйди-пишди қилгандан кўра, нариги дунёнинг давоми…


Қулман Очилов 1957 йили Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида туғилган. 1983 йили Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган. 1999 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланган. Таниқли публицист, адиб, таржимон.