
Неъмат Аминов. Ёлғончи фаришталар (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Неъмат Аминов 1937 йил 17 июлда Бухоро вилоятининг Ромитан туманида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992). Бухоро педагогига институтининг тарих-филология факултетини тугатган (1959). Биринчи ҳажвий ҳикоялар тўплами — «Икки пуллик обрў» (1966). Сўнг «Қирқ учинчи почча» (1970), «Лабиҳовуз хандалари» (1973), «Чинорлар қўшиғи» (1984), «Елкасиз полвон» (1986), «Ўғри мушукча» (1987), «Қаҳқаҳа» (1987), «Яллама-ёрим» (1988), «Чолболанинг эртаклари» (1990) ва бошқа ҳажвий тўпламлари нашр этилган. 1976—83 йилларда «Елвизак» ва «Суварак» қиссалари асосида «Ёлғончи фаришталар ёхуд елвизакфеъл ва суваракмижоз Баширжон Зайнишев ҳаётидан» ҳажвий романини ёзган. «Бир аср ҳикояти» (1996) асари ҳам бор.Ёзувчи 2005 йил 18 октябрда Тошкент шаҳрида вафот этган.«Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (1999).
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Ола ғунажинимиз бу йил ҳам қисир қолди. Дадам: «Энди бўлмади. Болаларим, оққа етамиз деб кўзларингиз оқараёзди, бу зормондани сўйиб жойига жой қиламиз», дедилар. Эрта бозор деган куни уйимизга қассоб келди. Мол сўядиган киши жуда салобатли бўлади дердилар, унчалик эмаскан: қора давоми…
Ойиси Хуршидни боғчадан вақтли оларкан, тарбиячисига: «Бугун болаганамнинг туғилган куни!» — деди. Кундузги уйқудан вақтли уйғотилган Хуршид «туғилган кун»нинг нима эканлигига ақли етмаса-да, қувнаб ирғишлай бошлади.— Туғийган куним, туғийган куним! — дея қичқирганча олдинга тушди. Ойиси уни зўрға тутиб туриб, давоми…