Исажон Султон. Робия Балхий қиссаси

Бу – “Зайнул-араб”, яъни “Араб зийнати” деб ном олган, тоза руҳи қора ер зулматидан само сари нурдай отилган гўзал Робия ҳамда Афросиёб ботири Бектош қиссасидир. Шунингдек, инсонлар дин учун эмас, дин инсонлар бахт-саодати учунлигининг ибратли, ҳузунли ривоятидир. Робия гўзаллигини таъриф давоми…

Исажон Султон. Ёқимли ёмғир ёғади (ҳикоя)

Шафтоли шохидаман, Онамнинг ёнидаман. Борай десам, йўл узоқ, Отамни соғинаман… Болалар қўшиғидан Бу ҳикоя – одамлар, воқеалар, ҳодисалар ҳақида эмас, бу ҳикоянинг қаҳрамони – ­қишлоқ. Ҳа, айнан қишлоқ. У нозланади, чаппар уради, бағрида борини муҳайё қилади, гоҳо тўрсайиб-хўмраяди, хуллас, бир давоми…

Исажон Султон. Табғачлар (ҳикоя)

– Сен кимсан? Кимнинг ўғлисан? Тангритоғнинг сарсар шамоли от устида бораётган, тақимига хуржун бостириб олган аскардан шуни сўрайди. – Кимни боласисан? Отангни исми не? Аскар бу саволга жавоб бермайди. Шамол унинг узун кокилини ғазабга тўлиб тортқилайди: – Айтсанг-чи! Отанг ким? давоми…

Исажон Султон. “Як-40” (ҳикоя)

Болалик маҳаллари эди… Иброҳимнинг отаси узоқ сафарга кетди. Бир ҳафталардан кейин қайтиб, олиб келган майда-чуйдаларини болаларига тарқатиб бўлгач, дастурхон устида сафар таассуротларини гапириб ўтириб: – “Як” деган янги самолёт чиқибди, ўшанда учдик, – деди. – Қанақа эмиш? – қизиқиб сўради давоми…

Исажон Султон. Генетик (роман)

Муқаддима Айтадиларки, бир одам дарё ёқалаб келаётиб, каттакон ёмби топиб олди. Қўйнидан ёнғоғини олиб, чақмоқчи бўлиб уринган эди, ёмби бир неча бўлакка бўлиниб кетди. “Ялтироқ бўлгани билан ҳеч нимага ярамас экан-ку”, дея афсусланиб уни отиб юборди-да, қирғоқда қалашиб ётган оддий давоми…

Исажон Султон. Олисдаги урушнинг акс-садоси (ҳикоя)

Бу воқеага беш-олти йил бўлди. Аслида, айтишга арзигулик ҳам эмас. Баъзилар кулимсираб қўйишини ҳам сезаётгандайман. Лекин, хаёлимдан кетақолмайди-да. Кўл бўйи, бақақуриллоқ. Тунги самодаги тилларанг ой. Сув ёқасида тимирскиланиб юрган қора шарпа. Шу холос. Шу холос дейман-у… У манзаралар ортида баҳайбат, давоми…

Исажон Султон. Туман (ҳикоя)

Иқбол Мирзога Бу воқеага анча бўлган-да. У совуқлар ўтиб, ёмғирлар ерга сингиб, у қорлар эриб, ўрнида ям-яшил ўтлоқлар кўкариб чиққан. Ўша куни водийлару воҳаларни қуюқ туман босган эди. Сира тарқамас, булут каби ҳар ёқни бирдай энлаб олган, гоҳ қуюқлашиб, гоҳ давоми…

Исажон Султон. Юсуф ва Зулайҳо (ҳикоя)

Инсонлар яшайдиган манзиллардан олисдаги тоғлар бошига ёққан қорларни сарсари шамол тўзғитади. Зарраларини тўзон қилиб ўйнайди, қишнинг оқиш самосига тўнғоқ қуёш кўтарилиб, оч қизил алангалар ҳосил қилади. Кимдир у тоғларда қор тўзонига, шамолга ё эгасиз бир қабрга айланиб кетишни орзулайди. Оппоқ давоми…

Исажон Султон. Офтоб чиқди оламга… (ҳикоя)

Кун чиқди, кундуз ёйилди. Ўткир қизғиш нури айвонда ухлаётган болакайнинг юзига тушиб, кўрпани бошига тортиб олди. Уйқу жуда ширин эди-да, кўзларини очгиси, шу ажойиб лаззат оғушидан чиққиси келмасди. Нур юзига тушганида қароқлари юмуқ бўлса ҳам кўз олди қизғиш-сарғиш тусда ёришди. давоми…

Исажон Султон. Биби Салима (ҳикоя)

Биби Салима бир кўкаламзор қишлоқда яшайди. Қишлоқ катта эмас, аммо ҳар ҳовлисидаги манзара ўхшаш. Кўчалари тупроқ, уйлар олдидан ариқда сув ўтган. Ариқ бўйида қад кўтарган зич оқтерак япроқлари шитирлаб туради. Баъзиларининг олдида яшил тўфондай бўлиб супургилар бўй чўзибди. Аслида у давоми…


Мақолалар мундарижаси