
Эркин Воҳидов. Олтин девор (комедия)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Эркин Воҳидов 1936 йил 28 декабрда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1987), Ўзбекистон Қаҳрамони (1999).ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1960). Илк шеърий тўплами — «Тонг нафаси» (1961). «Қўшиқларим сизга» (1962), «Юрак ва ақл» (1963), «Менинг юлдузим» (1964), «Муҳаббат» (1976), «Тирик сайёралар» (1978), «Руҳлар исёни» (1979), «Шарқий қирғоқ» (1982), «Келажакка мактуб» (1983), «Бедорлик» (1985), 2 жилдли сайланма («Муҳаббатнома» ва «Садоқатнома», 1986), «Куй авжида узилмасин тор» (1991), «Яхшидир аччиқ ҳақиқат» (1992) каби асарлар муаллифи. «Ёшлик девони» (1968)да мумтоз ўзбек адабиётининг энг яхши анъаналарини давом эттирган. Драмалари ҳам бор («Олтин девор», 1969; «Истанбул фожиаси», 1985). И. Гётенинг «Фауст» асарини, С. Есенин («Замин дарғаси») ва бошқа шоирларнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган. «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби (1997). Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1983). 2016 йил 30 майда тошкент шаҳрида вафот этди.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.