Санжар Турсунов. Қулай (ҳикоя)

У ҳозир тирик бўлса-ю, лекин кўзлари кўрмай қолган, кимдир ўқиб бераётган ёки қулоғи эшитмаётган-у, бошқа бир кимдир ҳаракатлар билан тушунтираётган ё ҳаммасидан бенасиб – бу дунёдан ўтиб кетган, тириклик дарёси қуриб, ҳаёт боғи вайрон бўлган эса-да – барибир ич-ичимдан, у давоми…

Санжар Турсунов. “Қоши ёсинму дейин…” (ҳикоя)

Тушда еткандек эрурман сарви ҳуризодима, Кўр, ёмон толеъки, ул ҳам яхши келмас ёдима. Соғинурманким, топилмас бир кўнгул оламда шод, Шодлиғ ҳаргиз чу етмас хотири ношодима. Қошлари ёйдек, кўзлари қоп-қора бир қиз мароқ билан ўқиди. Залда гулдурос қарсак янгради. Қиз бироз давоми…

Санжар Турсунов. Сангардак қўшиғи

Улкан дарёлар ҳам кичкина ирмоқдан бошланиб, ирмоқлар эса қордан озиқ олади. Дарахт кўкка интилади. Бироқ, пишган мевасини ерга туп этиб тўкади. Арчалар минг йилдан буён шамол билан тиллашади. Ҳув, елкасини осмонга тираб турган тоғлар кундузи қуёшни, кечаси ой-у юлдузларни елкасига давоми…

Санжар Турсунов. Чавандознинг кўнгли (ҳикоя)

— Умри билан берган бўлсин!— Ҳалвоми? Қандай яхши. Мен сизга айтсам, қиз бола отасига жа меҳрибон бўлади-да. Тўғри, мен буни билмайман. Ўғилларим белимга мадор бўлади десам, синдириб ташлашяпти, баччағарлар.— Ўғил бўлса яхши бўларди!— Э-е, ўғилми, қизми берганига шукур. Шу ва давоми…

Санжар Турсунов. Илдизларим (бадиа)

Саратоннинг сариқ чилласида сарғайиб, кафтдек сояга, бир қултум зилол сувга ташна бўлиб бир киши йўл босарди. Йўл тугамайдигандек, осмонга тикилади. Қуш учиб ўтармикин? Қуш… ҳа, қуш бор жойда сув бўлади. Унинг қалбини шу ожизгина истак, милт этган шуъла, бир қатимгина давоми…

Санжар Турсунов. Бобомнинг ҳикмати (ҳикоя)

Ҳаётнинг топишмоғини ҳар ким ўзича ечади. Ер юзида қанча одам бўлса, шунча ҳаёт ва шунга яраша ҳикмати бор. Бобом бир сўзни кўп айтарди: От минган ҳам йўл сўрайдими?… Бир сафар, унда бола эдик, момом мен билан амакимнинг ўғлини ёнига чақириб давоми…

Санжар Турсунов. Қайтмас йиллар баҳори… (бадиа)

Баҳорнинг биринчи куниданоқ қалбимни азиз бир инсоннинг сиймоси қамраб олаётганини ҳис қиламан. Хотирамда унинг бор қиёфаси намоён бўлади. Шовқинли шаҳару ташвишларни бир четга суриб ўша қадрдон, мен соғингандан кўпроқ мени соғинадиган инсон қошига кетгим келади. Уни тушларимда кўраман. Қизиғи ҳамиша давоми…

Санжар Турсунов. Ниҳол (қатра)

Бу тун одатдагидан бошқачароқ бўлди. Чигиртка чийилламас, қурбақа “сайрамас”, шамоллар ҳам қаёққадир ғойиб бўлганди. Бутун коинот ўзидамас. Ой жуда олис, юлдузлар яқин-яқин бўлиб қолганди. Дарахтлар тепадан пастга қараб ўсадигандек. Ҳатто уй жиҳозлари ҳам ўрнидамас. Хонтахта ўрнида телевизор, музлаткич ўрнида газ. давоми…

Санжар Турсунов. Сени яхши кўраман… (ҳикоя)

Бугун хизматга келганимга эллик икки кун бўлди. Адашмасам, бу еттинчи мактубим. Ҳисоблаб кўрсам, сенга ҳар ҳафта битта мактуб битибман. Баъзан ҳазилкаш ўртоқларим:— Қизиқсан-а, бир йил кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Нега энди мактуб ёзаверасан? Хат ёзиш урф эмас-ку… — дейишади.Балки давоми…

Санжар Турсунов. Оқ овулнинг озодаси… (ҳикоя)

Таҳририят эшигидан киришим билан котиба олдимга югуриб келди.– Сизга хат бор. Бир йигит ташлаб кетди. Қизиқ, ким бўлди экан? Нега айнан хат? Телефон қилса ҳам бўларди-ку. Ё бирор дўстим ҳазиллашдими? Гоҳо, ҳамсабоқ дўстлар бир-биримизнинг ишхонамизга шу тахлит мактуб йўллаб ҳазиллашиб давоми…


Мақолалар мундарижаси