Дўстбек Сулаймонов. Бўри ови (ҳикоя)

Қишлоқда кеч тушиб, атрофга  тун ўзининг сиё пардасини ёяётган паллада миш-миш тарқалди. «Мурод мерганни бўри еганмиш». Бу гапга биров  ишонди, биров ишонмади. Лекин Мурод мерганнинг ҳовлисидан эшитилиб турган йиғи-сиғи овози бу гаплар ростлигидан дарак бериб тургандай қишлоқ аҳлини тажжубга соларди. давоми…

Дўстбек Сулаймонов. Зўраки «миллиардер» (ҳикоя)

– Пулни қачон қайтарасан?– Айтдим-ку, бераман деб. Бунча ёпишиб олдинг менга?– Бераман деганинг қачон эди, сен учун бировдан олиб бергандим.– Ҳовлиқма, қочиб кетаётганим йўқ-ку.– Тўғри сен қочмаяпсан, лекин сени деб мен кимлардан қочиб юрибман, номард, – Акром Сардорнинг ёқасига ёпишди.– давоми…

Дўстбек Сулаймонов. Салом қани? (ҳажвия)

– Ҳой бола, тўхта-чи, менга нега салом бермадинг? – деди Қўчқор ака.– Ие, амаки, нега салом беришим керак экан? – ҳайрон бўлди Савдобек. – Бирон нарса қилиб берасизми ё бирон нарса олиб  берасизми? – Уйқусираяпсанми, ҳов бола, мен бир нима давоми…

Нусрат Раҳмат. Сарҳисоб 43

Сарҳисобнинг сўнгги бобини ёзаётганга ўхшайман… Уни каминанинг иқрорномаси ўрнида қабул қилишингиз ҳам мумкин. Агар “Нохуш хаёллар” деган ҳикоямни ўқиган бўлсангиз, айнан менинг ёшим (74) даги бош қаҳрамон Ваҳоб Кабирович, бир йилга етмай, бу ёруғ оламни тарк этаман, деган нохуш ва давоми…

Фармон Тошев. Мактуб (ҳикоя)

Бу воқеани менга сиҳатгоҳда дам олиш чоғида намозхон дўстим Нуриддин ҳожи айтиб берганди. …Ҳамроқул билан институтда бирга таҳсил олганмиз. Гапимиз бир-биримизга мос тушгани учун тўрт йил ижарада ҳам бирга турдик. Жуда маданиятли ва интизомли йигит. Ўқиш давомида бирор соат ҳам давоми…

Фармон Тошев. Шогирд (ҳикоя)

Олис тумандаги биродаримиз вафот этди. Институтда ишловчи курсдош дўстим Даврон бориб келишга беминнат машина топганини, мени эрталаб уйдан олиб кетишини айтди. Тонгда “Ласетти”да Қўшработга жўнадик. Машина униққан бўлса-да, тозалаб ювилган, ҳатто атир ҳам сепилган, орқа ўриндиқдаги сандиқчасида газсиз сув ва давоми…

Неъмат Аминов. Айри (ҳикоя)

Ҳовлимизнинг орқасидаги томорқа ерда бир туп ўрик кўчати бўларди. Уни данакдан кўкартирганман. Кўчат шамолданми, остидаги тупроқнинг бўшлигиданми анча қийшайиб ўсди. Учинчи йили гулга кирди. Отам толдан йўғонлиги ўғир дастадек келадиган бир айри чопиб олиб, кўчатни тўғрилаб, унга тираб, боғлаб-чирмаб қўйдилар. давоми…

Анвар Намозов. Газетчилар (уч пардали комедия)

Иштирок этувчилар: Турғунов, 43 ёшларда;Шоир, 42 ёшларда;Зокиров, 35 ёшда;Фахриев, 42 ёшда;Эмин Лапасович, 50 ёшда;Жўрақулов, 52 ёшда;Санобар опа, 55 ёшда;Лутфия, 36 ёшда;Хадича хола, 52 ёшдаЗарифа ва РаъноВа бошқалар… Комедиядаги воқеалар шу кунларда бўлиб ўтади. Парда ортидан овоз: — Ассалому алайкум, ҳурматли давоми…

Фурқат Алимардон. Кўнгилларда унган чечаклар (эссе)

Ўтган баҳор айвонимиз шифтига икки қалдирғоч ин қурди. Кеч кузда учирма бўлган полапонлари билан уясини тарк этган қалдирғочлар ортидан қараганча ўйлаб қолдим: хосиятли қушлар-ку, албатта, қайтади. Бироқ қанотли дўстларим олиб кетган туйғулар қайтармикин-а? БАҲОР Баҳор — келинчак мисол ноз-карашмали фасл. давоми…

Фурқат Алимардон. Оқибат (ҳикоя)

Ёзнинг илк кунлари. Жазирама тафтидан барча жонзотлар ин-инларига кириб кетган. Онда-сонда сув қидириб чуғурлашаётган чумчуқларнинг товуши эшитилиб қолади. Ғолиб бир пас қайрағочнинг соясида тин олиб, сув бошқарилган томорқаси томон юрди. Уларнинг қишлоғига сув жуда узоқдан келади. Шунинг учун экин-тикинларни вақтида давоми…