Иброҳим Ғафуров. Ҳаё — халоскор
Китобни сақлаб олинг: Иброҳим Ғафуров. Ҳаё — халоскор
Ёзувчи таржимон, танқидчи Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. 1956-1961 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факултетида ўқиган.
1961-1982 йилларда Давлат бадиий адабиёт нашриётида кичик муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган.
1995 йилда “Миллий тикланиш” демократик партиясини ташкил этиш ташаббускори бўлган. У мазкур партиянинг раиси (1996 йилдан), “Миллий тикланиш” газетасининг бош муҳаррири бўлган.
И.Ғафуров “Гўзалликнинг олмос қирралари” (1964) “Унитилмаган боғ” (1965), “Жозиба” (1970), “Ёнар сўз” (1973), “Ям-яшил дарахт” (1976), “Юрак -аланга” (1980). “Лириканинг юраги” (1982), “Шеърият — изланиш демак” (1984), “Ўттиз йил изҳори” (1987), “Тил эркинлиги” (1998) сингари адабий танқидий, бадиа китоблар муаллифи.
У “Дарвоза”, “Ҳумо қушим”, “Қалдирғочим” сингари шеърий насрлар ёҳуд мансуралари билан эътибор қозонган. Иброҳим Ғафуров жаҳон адабиётининг “Жиноят ва Жазо”, “Телба”, “Қиморбоз” (Доcтоевский), “Азизим” (Мопассан), “Алвидо, қурол”, “Чол ва Денгиз” (Э.Хемингуей), “Қиёмат”, “Чингизхонниг оқ булути” (Чингиз оқ булути), “Ёнғин” (В.Распутин) сингари асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
И. Ғофуров филология фанлари номзоди (1973), Ўзбекистон ёшлари мукофоти (1989) лауреати, “Дўстлик” ордени соҳиби (1995).
2026 йил 6 июнда Тошкент шаҳрида вафот этган.
Китобни сақлаб олинг: Иброҳим Ғафуров. Ҳаё — халоскор
Китобни сақлаб олинг: Иброҳим Ғафуров. Мангу латофат
Китобни сақлаб олинг
Китобни сақлаб олинг
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.