Янги авлод овози (Қозоқбой Йўлдошев, Умарали Норматов, Иброҳим Ғафуров) (2013)

ХУЛОСА: Иброҳим Ғафуров жавоблари: Ўзбекистон ва унинг халқи кўз очиб юмгунча Истиқлолнинг чорак асрига яқинлашиб қолди. Адабиётчилар учун бу энди адабий жараёнлар борасида масофадан туриб фикрлаш ва айрим хулосалар чиқаришга имкон беради. Бугун ҳамда эртага қандай йўллар, йўналишларда ёзиш маъқул, давоми…

Янги авлод овози (Раҳмон Қўчқор, Абдуқаюм Йўлдош, Исломжон Ёқубов, Абдунаби Ҳамро) (2013)

Раҳмон Қўчқор жавоблари: 1. Тан олиб айтиш керакки, ўтган асрнинг 70-йиллари адабиётга кириб келган авлод, ўзидан олдинги ижодкорлар тажрибаларини инкор этмаган ҳолда, миллий адабиётда катта бир тўлқинни ҳосил қила олди. Анвар Обиджон, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Муҳаммад Раҳмон, давоми…

Янги авлод овози (Назар Эшонқул, Дилмурод Қуронов, Раҳимжон Раҳмат, Баҳром Рўзимуҳаммад) (2013)

Назар Эшонқул жавоблари: 1. Сиз айтган авлодлар бўлиниши кўпроқ поэзияга хос. Назм – дунёвий анъаналар, усуллар, синовлар ва шаклларни ўзида синаб кўрди, тараққиёт босқичига чиқиб олди. Наср ҳақида мен бундай деб айтолмайман. Назаримда, насрга нисбатан жараён бир мунча бошқачароқ кечгандай. давоми…

Янги авлод овози (Ҳамидулла Болтабоев, Шуҳрат Ризаев) (2013)

Саволлар: 1. Сир эмас, кейинги қарийб йигирма-йигирма беш йил мобайнида давр тубдан ўзгарди. Бу дегани шуки, янги даврга хос бўлган кайфият ҳам пайдо бўлди. Демак, истаймизми-йўқми, янгиланган кайфиятни ўз асарларида акс эттирувчи авлод ҳам вояга етган бўлиши керак. Агар шундай давоми…

Шеърият ва қалб тарбияси (шоир Азиз Саид билан суҳбат) (2015)

– Азиз ака, қалб мудом шеъриятга эҳтиёж сезади, бунинг сабаби нима деб ўйлайсиз? – Мен шеъриятни инсоннинг ўз-ўзи билан, одамлар билан, табиат билан, руҳоний суҳбати деб биламан. Бу суҳбатга эҳтиёж қачон туғилади? Ишончим комилки, одамзод дунёга келганда бу оламнинг пок давоми…

Жанни Родарининг ўзбек шогирди (Худойберди Тўхтабоев билан суҳбат) (2013)

– Ҳар қандай миллат адабиётининг каттагина қисмини болалар адабиёти ташкил этади. Болалар учун яратилган асарлар уларнинг мурғак қалби ва тоза руҳиятига мос бўлиши зарур. Шу маънода сизнинг “Сариқ девни миниб”, “Ширин қовунлар мамлакати”, “Беш болали йигитча” каби асарларингиз 20-аср ўзбек давоми…

Туркия ва Туркистон йўлларида (Шоир Тўра Мирзо билан суҳбат) (1989)

— Ўзингизга маълум, чет элларга сафар қилиш анчагина мураккаб иш. Ҳар кимга ҳам бу насиб қилавермайди. Қолаверса, бизда бир марта хорижга сафар қилган киши агар иккинчи марта шундай имконият туғилса, ҳеч иккиланмай ундан воз кечиши ҳам мумкин. Нима демоқчилигимни тушунган давоми…

Экологик қиёмат ёхуд соғлигимиз ўз қўлимизда эмас… (Абдуқодир Эргашев, Жуманазар Бекназаров ва Собир Ўнар суҳбати) (1989)

Пахта яккаҳокимлиги охир-оқибатда шундай мусибатга олиб келдики, юртимиз экологик жиҳатдан дунёдаги энг аянчли ва фожеий нуқтага айланди. Оролнинг бугунги кулфати, болалар ўлимининг фавқулодда кўпайиши, ҳатто она сутидан заҳарли химикатлар чиқиши фикримизнинг далилидир. Бу ҳали бошга тушажак кўргуликнинг муқаддимаси. Ўзбекистои тупроғи давоми…

Шукрулло: “Олимдан чиққан қассоблар хавфли” (1989)

«Даврнинг беомон тўфони не-не сиймолар ҳолини забун этгани, ҳаёт шамини сўндиргани сир эмас. Наинки улар жувонмарг бўлди, балки табаррук номлари бадном этилди, маданиятимиз тарихи саҳифаларидан, гарчи муайян вақтга бўлса-да, ўчириб ташланди. Улар наинки «халқ душмани»га чиқарилди, балки оиласи, зурёдлари, қавму давоми…

Эркин Аъзам: “Гап – нимани танлаб, нимадан воз кечишда!” (2011)

Ижод кишиси билан қилинадиган ҳар бир мулоқот, аcлида, унинг битиклари шарҳи, таҳлилидир. Негаки, ижод аҳли ўзини мутолаа қилишга кўпроқ қобилдирки, шу боиc, ёзувчи билан суҳбат бевосита кўнгил ҳақида бўлмоғи табиий. Кўнгилда эса гап кўп. Таниқли адиб Эркин АЪЗАМ билан қуйидаги давоми…

Мақолалар мундарижаси