Нортўхта Қилич. Байрам (қиссалар ва ҳикоялар)

Нортўхта Қилич. Байрам: Қиссалар ва ҳикоялар — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1991. Одамзод умр бўйи ёруғ кунларга талпиниб, риёзатлар чекиб яшайди. Таажжубки, етдим деганида, бандаси ногаҳоний бир балога гирифтор бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас экан. Тўғри, сув ё давоми…

Равшан Йўлдош. Ўғри (ҳикоя)

Экспертлар гуруҳига тегишли “Газель” микроавтобуси ёнида машинани тўхтатдим. Эшикни очишим билан баҳорнинг тонгги намхуш шамоли ичкарига суқилиб, юзларимни силаб ўтди. Машинадан тушдим. Калит уланган мослама тугмачасини босгандим, қулф эшикни маҳкамлаганини миннат қилган мисол тарақлаган товуш чиқарди. Япалоқ папкамни қўлтиғимга қистириб, давоми…

Мирзакалон Исмоилий. Қайсар боланинг ҳаёти (қиссалар)

Мирзакалон Исмоилий. Қайсар боланинг ҳаёти: Қиссалар: [Ўрта ёшдаги мактаб болалари учун]. — Тошкент, Юлдузча, 1988. «Қайсар боланинг ҳаёти» номи билан чоп этплаётган ушбу китобга таниқли ёзувчи Мирзакалон Исмоилийнинг «Бизнинг роман» ва «Ўзингдан кўр» қиссалари киритилди. Қиссаларда шўхлик, бебошлик туфайли ёмон давоми…

Ашурали Жўраев. Кетмон юзидаги ой (ҳикоя)

Кетмоннинг юзига ойнинг акси тушмай қўйди. Юзи кичрайиб, хира тортиб, занг босиб бораётган кетмон эса ойни соғинган эди. Ой унинг эски дилдоши, дарддоши ва ушалиб-ушалмаган орзу, армонлари эди. Афсуски, кетмон туш кўрмайди. Боши банд, хотираси ёғочга айланган. Агар у туш давоми…

Ашурали Жўраев. Ғусса (ҳикоя)

Беш ойдирки, Роҳила каллаи саҳарлаб туради. Аввал кўрган узуқ-юлуқ тушини эсламоқчи бўлади. Лекин эслолмайди. Сўнг тўзғиган, оқ толалари кун сайин кўпайиб бораётган сочларини тузатади. Кейин ёнгинасида пишиллаб ухлаб ётган, юзлари кир-чир болаларига термулади-ю, юраги эзилиб кетади. Чуқур хўрсиниб, эрталабки нонуштага давоми…

Шавкат Низом. Истиғфор (қисса)

Онажоним Шарофат Руҳиддин қизи хотирасига бағишлайман БИРИНЧИ ҚИСМ Мен ҳаётимни остин-устун айлайдиган паризодни айнан бугун учратишни ўйламагандим. Шу сабабли вокзалга етиб боргунча, ўтган-кетганга эътибор бермадим. Каллам дорилфунунга отланган ўспириннинг ўй-хаёлларига банд, эртага Тошкентга етгач, орзуимдаги даргоҳга ҳужжатларимни топшираман. Кейин ҳамқишлоқларимнинг давоми…

Гулноз Мамарасулова. “КамАЗ” (ҳикоя)

Зарбдорлик холамнинг ёшлик йиллари ҳақидаги ҳикоялари кўп. Бизникига меҳмон бўлиб келганида, кечки овқатдан сўнг ўз-ўзидан онам ва холам болалик даврларини эслай бошлайди. Дадам эса бундай пайтларда ишхонасига кириб, бир дунё ёзув-чизувлари билан андармон бўлади. Авваллари қомати алифдек, бўйи узун бўлган давоми…

Эркин Аъзам. Байрамдан бошқа кунлар (қисса ва ҳикоялар)

Эркин Аъзам. Байрамдан бошқа кунлар: Қисса ва ҳикоялар. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988. Байрамларни кутиб, байрамларга талпиниб яшаймиз. Чинакам байрам эса — кўнгилдаги масрурлик, руҳнинг ҳур парвозидир. Ушбу китобнинг қаҳрамонлари ана шундай байрамга интиқ, ташна. Лекин, аёнки, ҳаёт давоми…

Жўра Фозил. Ўрингулнинг армонлари (ҳикоя)

Ўтган асрнинг 60-йиллари. Ўн икки-ўн уч ёшли бола эдим. Ҳар икки-уч йилда ўтказиладиган сайловлар баҳона бўладиган сайлларга чиқардим. Отам ўқитувчиси бўлгани боис, доим сайлов комиссиясига ё раис, ёки котиб этиб тайинланар ва тонгдан колхоз идорасига бориши лозим эди. Кенжа ўғил давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Қотил (ҳикоя)

I – …Бу бир пайтлар ҳашар йўли билан қурилган ёзги клуб эди: одамлар оқиб келадиган ҳинд кинолари қўйиларди (“Айёрликка қарши маккорлик”ми, “Маккорликка қарши айёрлик”ми деган кинодаги ярим-яланғоч ҳинд гўзалларининг жунунваш рақсларини жон-жаҳонини унутган кўйи, оғзи очилиб томоша қилаётган Бектемир тоғам давоми…