Хайриддин Султонов. Онамнинг юрти (ҳикоя)

Ниҳоят, онамнинг юртига жўнар бўлдик. Онамнинг юрти! Эсимни танибманки, бу сўз хотирамга олис эртак бўлиб, маъюс алла бўлиб ўрнашган. То ҳануз қулоқларим остида сўнмас бир қўшиқ янглиғ жаранглайди у. Шу пайтгача онам тилидан унинг таърифинигина эшитардик. Шу пайтгача унинг қайдалигини, давоми…

Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар (роман)

Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар (Ўсмирлар учун роман). — Тошкент, Чўлпон нашриёти, 1995. Асар инсоннинг қадр-қимматини улуғлаш, ундаги яхши хислатларни шарафлаш, тубанликлардан нафратланиш туйғуларига йўғрилган. Шафқатсиз даврда яшаб, қалби тўла армон билан оламдан ўтган марҳум онам Сорабиби Эркавой қизининг хотирасига бағишлайман. давоми…

Шукур Холмирзаев. Қил кўприк (роман)

Шукур Холмирзаев. Қил кўприк: Роман. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984. Бухоро халқ миллий озодлик инқилоби жараёнлари, уни ҳаракатга келтирувчи кучлар ва бу инқилобнинг душманларию улар орқасида турган кучлар ҳали адабиётимизда етарли даражада ўз аксини топгани йўқ. Ёзувчи Шукур давоми…

Хайриддин Султонов. Тўқчилик ва йўқчилик (ҳикоя)

Раҳматулла хотиндан ёлчиган эди. Буни дўстлари ҳам, душманлари ҳам якдиллик билан эътироф этардилар. Чиндан ҳам, Нозимахон эрни эр қиладиган аёл эди. У асли марғилонлик, Кумушбиби юртидан; кулча юз, нозик қад, кўзлари доим кулибгина туради, қоп-қора, сунбул сочларини кестирмаганида албатта тақимини давоми…

Собир Ўнар. Давлатнинг қайтиши (ҳикоя)

Эсингдами, ўшанда Аврам Толмаснинг ёзги саройдаги концертига кирган эдик, концерт кечикиб бошланганди. Унгача Давлат ҳаммани лақиллатиб ўтирган, улфатимиз Олим аканинг ёнида келган маъшуқасига: “Янга, кўзингиз сигирникига ўхшаркан”, деганида боёқиш бирданига ҳўнграб йиғлаб юборган, шу кўйи аразлаб саройдан чиқиб кетганида Олим давоми…

Эркин Аъзам. Бир дақиқа кўзингни юм (ҳикоя)

У жойлар аллақачон бузилиб кетган, у одамлар ҳам энди йўқ; аниқроғи — бор-у, қаерларда, нима иш қилиб юрибди… Лекин улар муқим яшайдиган, ўзлари билмаган холда яшайдиган битта жой бор, яна битта жой… «Пахтакор» бекати. Метродан чиқиб тўрт тарафга таралаётган гурас-гурас давоми…

Назар Эшонқул. Хаёл тузоғи (ҳикоя)

«Ўлим ҳам сени севиб қолибди…» «Ромео ва Жульетта» Воқифнинг изсиз йўқолгани ҳақидаги хабар мени бирдан эсанкиратиб қўйди; икки йиллик сафардан сўнг шаҳарга қайтиб келгач, биринчи қизиққан ва батафсил ўргана бошлаган ҳодисам ҳам унинг бедарак йўқолиши сабабларини аниқлашдан иборат бўлди. Орадан давоми…

Хайриддин Султонов. Раъно гулининг суви (ҳикоя)

Хуршид Давронга бағишлайман Қадрли китобхон! Бу бадиий лавҳани «ҳужжатли ҳикоя» деб атамоқчиман. Лекин ундаги барча воқеа-ҳодисаларнинг юз фоиз ҳақиқат эканига кафолат беролмайман. Бироқ, айни пайтда, ҳар қандай бадиий тўқиманинг ёки қўполроқ айтганда, ҳар қандай уйдирманинг ҳам юз фоиз ёлғон эканига давоми…

Акбар Рустамов. Мулойимхунук (ҳажвия)

Ўринов жойида ўтиролмади. Гўёки оромкурсига типратикан ташлаб қўйилган-у, билмай орқасини қўйгандек эди. Салдан сўнг ана шу жонивор унинг ичига киргандек аъзои баданига ниш санчишга ўтди. Юрагида аллақандай талотўп бошланди. – Аблаҳ, – деди у ўзига ўзи пичирлаб, – ким сотди давоми…

Ғайрат Шералиев. “Ҳамиша… пул хизматидамиз!” (ҳажвия)

“Ашулачи” журналида иш бошлаганимга бир ҳафта тўлмай, бош муҳаррир чақиртирди. Хушламайроқ қарши олганидан кайфияти чатоқлиги кўриниб турарди. – Сиз мухбирликка ўқиганмисиз, ё чилангарликками? Ҳалигина минг истиҳола билан биринчи мақоламни ёзиб топширгандим. Раҳбаримнинг бунақа ғазабнок саволидан билдимки, қандайдир қовун туширганим аниқ. давоми…