Қулман Очилов. Қурт (ҳикоя)

Ҳошим Насимов беданага ўхшайди – кутилмаган жойда оёқнинг остидан чиқади. «Ассалому алайкум, мавлоно!» – деган масхараомуз овозни эшитиб, иштаҳа билан тановул қилаётган таомингизга пашша тушгандек қутингиз учади. Ён-верингизга қарайсиз. Лекин овоз эгасини тополмайсиз. Негаки, у ё ортингизда, ё тепангизда – давоми…

Қулман Очилов. Писанд (ҳикоя)

Бу дунёда энг ширин нарса нима, биласизми?.. Ҳа, балли! Мақтов. Мақтов ҳаммага ёқади, ҳатто Талъат Нуъмоновдек кўпни кўрган, оғир-босиқ одамга ҳам.  У якшанба куни эрталаб дастурхонга ўтираётганида сездики, рафиқаи муҳтарамасининг юз-кўзлари қувончдан лов-лов ёниб, муҳим бир хушхабарни қарийб қирқ йиллик давоми…

Қулман Очилов. Кертилган (ҳикоя)

-Бу жой бўшми?  Таниш овозни эшитиб, Мавлон сесканиб кетди, ирғиб туриб, тўғри келган томонга қараб қочмоқчи бўлди, лекин туролмади. Ёнида хотини ўтирган эди. У илкис ёнига бурилди ва тепасида турган аёлнинг томоғи остида осилиб турган бир жуфт йўғон томирга кўзи давоми…

Қулман Очилов. 5+1 (ҳикоя)

Якшанба куни, пешинда, тўй ошидан қайтаётганимда, кўнглим муздеккина пиво тусаётганини сездим. Ҳаво кишини лоҳас қиладиган даражада дим. Қуёш кўкдан шундай аёвсиз олов пуркаб турибдики, қаерга қочишингни билмайсан.  Чилонзордаги пивохоналардан бирига кирдим. Бўш жой қидириб, четроқдаги айвон соясида қўлини жағига суяб давоми…

Мирзо Аҳад. Қўлга тушган ёзувчи (ҳажвия)

Кўрмаган, билмаган киши ҳақида ёзиш ижодкорнинг фантазиясига боғлиқ. Табиий чиқса, марра уники. Бўлмаса…Хизмат сафаридан қайтаётган ёзувчи Аминжон Жумақул ана шу ҳолга тушди. У кечқурун оёқ узатиб, бе­малол ухлаб кетаман, деб поездга чиққан эди. Купега кирса, икки оқсоқол уни хушнуд кутиб давоми…

Нарзулло Ботиров. Ҳаётнинг бир оқшоми (ҳикоя)

Минг тўққиз юз саксон учинчи йил. Август адоқ­лаган кунлар. Ҳаво тафти баланд. Кеч кирган бўлса ҳам атрофда ғир этган шабада йўқ. Осмонда ҳилол, хирагина битта юлдуз пирпираб турибди. Ҳали талабалар ёзги таътилдан қайтишмаган. Ўқишга бу йил кирганлар эса танловдан ўтиб, давоми…

Жуманазар Бекназар. Тудана (ҳикоя)

Катта ҳовли. Пахса девор билан ўралган. Тартиб билан гуллар экилган. Ҳаммаёқ саранжом-саришта. Ҳовлининг бир четида мол-ҳолга алоҳида жой қилинган. Супанинг кунчиқар тарафида шохлари тар­вақайлаган бақувват катта дарахт – қайрағоч. Ға­дир-будур, тўқ жигарранг пўстлоқ билан қопланган танаси қулочга сиғмайди. Уч-тўрт қуриган давоми…

Қулман Очилов. Асрлар қаъридан дур қидириб… (Ойбек уй-музейидан репортаж)

Кичик академия Тошкентнинг сўлим гўшаларидан бири – Ишчилар шаҳарчасида жойлашган бу бино ён-атрофидаги уйлардан деярли фарқ қилмайди. Унинг қўшни ҳовлилардан фарқи, асосан, деворидаги уч лавҳада кўринади. Ўқиймиз: “Бу уйда 1940-1968 йилларда буюк ўзбек адиби, академик Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек яшаб давоми…

Қулман Очилов. Писта (ҳикоя)

Ишдан сўнг “Орзу”га кирдим. Гипермаркетдан чиққанимда, ортимдан электрон эшик ёпилмасидан, тарашадек қотма одам югуриб келиб, сумкамга қўл чўзди: -Такси бор, ока!.. Йўл бўлсин? Бундай пайтда оғзингизни очишга улгурмайсан. Қўлингда шиширилган пуфак ушлаб турган бўлсанг ҳам, мулозим надоматга зўр беради. Дўкон остонасида соқчиликда давоми…

Саидвафо Бобоев. Чол ўлмайдиган бўлди (ҳикоя)

Пасурхилик Саттор бобо бир кам саксонга кирди. Бир ҳафтача бурун Раҳмон даллолнинг маъракасидан чиқдию ўзини нохуш ҳис қилди. Биқинини ушлаб, “вой, юрагим”, деди. Ўғиллари дарров парвона бўлишди. Пешинга яқин машинага ўтирғизиб туман марказидаги касалхонага олиб кетишди. Сўнгги хабарларга қараганда, қариянинг давоми…