Анвар Обиджон. Оддий айрилиқ ҳақида эртак (қисса)

Адирга туташ қишлоқчадаги орти деразасиз уйлар бадантарбияга сафланган бўйи паст-баланд ўқув­­чилардек, йўлнинг икки четида зич тизилиб ту­риб­ди. Эшик-дарвозалар ҳам турлича: буниси бир­қанот, одми, баъзилари бўёқ кўрмаган, тахталари қуёш куйдириғидан қорайиб, ёрилиб кетган; униси – қўшқанот, рангдор, ҳашаматли. Торгина тошлоқ кў­ча­нинг давоми…

Қулман Очилов. Лочин (ҳикоя)

— Мен лочинман! — деди қаршимдаги столда ўтирган эллик ёшлардаги оқ сариқдан келган бақалоқ одам. Кимга гапираяпти экан, деган хаёл билан ён-веримга қарадим. Ҳали жуда эрта, девордаги соат миллари энди ўндан ошгани учунми бежиримгина қаҳвахонада иккаламиздан бошқа ҳеч зоғ йўқ. давоми…

Насиба Абдуллаева. Алла (ҳикоя)

Бобоёр “Армиядан ўрис хотин олиб келибди”, деган гап у дарвозадан кирмасданоқ қишлоққа тар­қаб улгурди. Биров ҳайрон, биров ишонмаган. Қишлоқнинг хотинлари Салима бойбиччага тўзим тилашса, оқсоқоллар Шермурод муллога ачиниб соқол силашади. Абдулла раис ҳам жўрасидан хабар олгани, ҳам аскар тўйнинг дарагини давоми…

Зуҳра Мамадалиева. Устоз мусаввир (ҳикоя)

“Уштурнома” таржимонига эҳтиром ила бағишлайман.Муаллиф. Бола эшитган эртаги таъсирида хаёл сура-сура кўзларини юмди. Киприклари бир-бирига илиниб, уни уйқу деган сирли салтанат томон олиб кетди… У туш кўрар экан, ширингина жилмайиб қўйди. Бола ҳозиргина тинглагани эртак каби сирли, ўзи эндигина кириб давоми…

Зуҳра Мамадалиева. Раббимқул (ҳикоя)

Раббимқул ўрнидан турар-турмас телефони жиринглади. У норози кайфиятда лабини буриб, қошини чимирди. Шу ҳолатда телефони “юзи”га қаради. Шу заҳотиёқ унинг чимирилган қошлари ёйилиб, лабларига хуштабассум ёйилди.-Ассалому алайкум, окахон! – сўрашди телефон билан. –Ҳозиргина Сизни ўйлаб тургандим. Умрингиз узоқ бўлар экан, давоми…

Қулман Очилов. Сой соҳили (ҳикоя)

Эр-хотин орадан йигирма етти йил ўтгач яна “Хинали қор”га келди ва яна биринчи қаватдаги мўъ­жазгина хонага жойлашди.– Аввал келганимизда бу даргоҳнинг биноси ҳам, жиҳозлари ҳам анча ғариб эди, – деди аёл. – Қаранг, энди қандай ярақлаб, яшнаб кетибди. Таниш қийин.– давоми…

Абдулла Аҳмад. Ёт (ҳикоя)

Ҳожал буви ётиб қолди. Боши айланиб, кўзи тинади… Шу маҳал бувининг кўнглидан нималар ўтмайди… Келин бўлиб тушибдики, тинганини билмайди. Турмуш ўртоғи Элмурод ака хўжаликда бригадир эди. Эрининг ёнига кириб, ғўза чопди, сув тутди. Пиллачилик звеносини бошқарди. Рўзғор бутунчилигини кўзлаб, ўзини давоми…

Турсунбой Боймиров. Биламан, яхши биламан (ҳажвия)

– Кеча туғилган кунингиз зиёфатига қарашиш билан бутун куним ўтди, – ахборот берди Исмат бош­ли­ғига. – Сизларни жўнатганимиздан сўнг девлар кетиб, сулаймонлар қутулгандек бўлдик.– Биламан, жуда яхши биламан, – Исматнинг сў­зини бўлди бошлиқ, – яйраб ўтириб, роса ичгансизлар. Лекин, сен давоми…

Нарзулло Ботиров. Бир тола соч (ҳикоя)

Бугун яна ишга кеч қолдим. Катта бошлиқнинг қора рангли «Волга»си ҳовлининг тўрида савлат тўкиб турибди. Ҳайдовчи Хуррам қўлидаги дока билан автомашинанинг ойналарини, тоза эканлигига қарамай қайта-қайта артар, гоҳо эгилиб, қай бир мурватларини диққат билан кўздан кечирарди.Ҳаво совуқ бўлса-да, қуёш чарақлаган. давоми…

Али Ниёз. Тақдир қўнғироғи (қиссадан парча)

ҒОЙИБДАГИ ОДАМ I қисм Телефон яна жиринглади. Гўшакни кўтариб, “Ал­ло”, дедим – жимлик… Мен гапира бошладим. Телефон қилган одам менинг гапимни эшитиб турарди.Ҳар куни худди келишилгандай айнан соат учларда қўнғироқ бўлади. Мен ҳам қадрдон дўстимга гапиргандай, тинмай жаврайвераман. Миямга қандай давоми…