Иномжон Шавкатов. Арслон елкасидаги хазина (қисса)

Миллат озодлиги учун азиз жонини фидо, умрини бахшида этган мунаввар зотлар хотирасига бағишлайман. Эй улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди? Дунёни “урхо”лар билан титратган йўлбарс юракли болаларинг қани? Нечун товушлари чиқмайдур? Абдурауф Фитрат Уни кўрмасимдан аввал танидим, билмасимдан олдин давоми…

Иқбол Мирзо. Кўчат (ҳикоя)

Раҳматжон кўча эшикни елкаси билан итарганди, лўкидони ерга тушиб, даранглаб кетди. Ичкаридан аввал шошиб хотини, кейин олазарак ўғилчаси чиқди. – Ҳа, тинчликми? Сулаймон тахтини кўтариб келдингизми, шаҳдингиз осмон? – деди хотин пешонасига танғилган яшил дуррани маҳкамроқ тортиб. Сўнг деворга суяб давоми…

Матлуба Юсуф Охун. Энтикиш (ҳикоя)

– Турғуной, ҳой Турғуной…. Кўзлари юмуқ ҳолда ётган момо бу таниш овоздан чўчиб кетди. Бемажоллигини ҳам унутиб, кўзларини катта-катта очди-да, атрофга аланглади. – Буви, бувижон… Момонинг ёнида ўтирган Асқад ака онасининг алаҳсираётганини тушунди. Шу боис овоз чиқармасдан ўз ҳолига қўйди. давоми…

Маягўзал Чориева. Амма (ҳикоя)

– Вой барака топгур-эй! Мени эсдан чиқармабсанда-а? Балки аммам келганимни била туриб нега ўтмайди, деб гиналагандирсан ҳам. Кўрганда кулгичлари ёйилиб кетадиган Хадича аммаси уни хушҳол қаршилади. Тўладан келган, оппоқ юзли, қора сочлари товонини ўпадиган бу аёлни дилкаш деб бўлмасди. Унинг давоми…

Байрам Айтмурод. Ҳудҳуд (ҳикоя)

Бугун тушимда уни яна кўрдим. Соғиндимми, ё соғиндими? Бунисини аниқ билмайман, рости. Биз бирга яшаган пайт­ларимизда ҳам уйда кўпроқ ўтириб қолсак, арзимаган нарсага аразлашиб ё уришиб, мабодо озроқ айрилсак (дейлик мен ишдан кеч келиб, ё у онасиникида сал ушланиб қолса) давоми…

Иқбол Мирзо. Авокадо (ҳикоя)

– Ага-ар кимда ки-им менга-а байрамга би-ир донагина авокадо совға қилса-а, жуд-даям хурсанд бўларди-им! Дилшоданинг томдан тараша тушгандай эълони хонадаги тўрт йигитга ёппа айтилгандек кўринса-да, гап ўз эгаси – Султонни топганини ҳамма фаҳмлаб турарди. – Авокадо? Нима экан ўзи у? давоми…

Жасур Кенгбоев. Синов (қисса)

Осмон йиғламай, ер кулмас. Мақол Инсон ўзига азиз билган нарсаларни барбод қилишга мойил бўлади. Эски-туски буюмлар, кераксиз жиҳозлар, сарғайиб кетган тахлам-тахлам газета-журналлар, бағри қон қораламаларини тўплаб, кўҳначиларга топширишга аҳд қилди. Қоғозларни саралаётиб, талабалик пайтида тутган бир қора жилдли ёндафтарга нигоҳи давоми…

Аслиддин Алимардонов. Мантипаз ва биродарлар (ҳикоя)

“Янгиобод” бозорига тушдим. Бир яхши “букинист” бор. Онда-сонда ноёб ўқишли китоблар келиб қолса, хабарини етказади. Аммо бу сафар омадим келмабди, кимдир ўша китобни мендан олдин харид қилишга улгурибди. Майли, ҳамма замонлар олғирники бўлган, бўлади ҳам. Машинани бозорнинг ғарб томонидаги чиқиш давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Шодон куз (қисса)

  Биринчи қисм Кириш ўрнида Бугун ишдан бўшади. Ҳаммасига мана шу – адоғи йўқ, тубсиз муҳаббат сабаб. Ўзининг ҳам айби бор: ўта таъсирчан. Дунёнинг бўлар-бўлмас ташвишларига қўл силтолмайди. Шу феъли ўзгармади-ўзгармади. Қон билан кирган жон билан чиқар экан-да. Феъли-ҳуйининг олдида давоми…

Мансур Жумаев. Арилар кўзёши (ҳикоя)

Бир ой олдин момом қазо қилди. Отам­нинг айтишича, қабри бошига ҳар куни бир уя асалари йўқлаб келармиш. Улар найза тутган митти аскарчаларга ўхшармиш. Билмасам, ўзим кўрганим йўқ ҳали. Мактабга чиқа бошлаганига энди етти кун бўлган етти яшар болани ким ҳам давоми…