Шойим Бўтаев. Қодир девкор (ҳикоя)

Одамнинг ўзи ҳеч нарса эмас, ҳамма гап — ишда. Гюстав Флобер Ҳамсуҳбат топилса, қишлоқда тўпланиб гурунг қиладиган жойлар бор. Ҳу-ув тепаликлар ҳам хўп роҳатижон. Ўша ерларга ё ҳеч кимнинг кўзи тушмайди, ё гурунгбоп жойлигини хаёлларига келтиришмайди, хуллас, биров дарвозаси оғзидаги давоми…

Байрам Али. Тункезар болалар (қисса)

Оппоқ эди бошда бу дунё, Кўча оппоқ, кечалар оппоқ… Хуршид Даврон. Биринчи соат дарсга кечиккан биз учовлон ботирлар юракларимизни ҳовучлаб эндигина мактаб биноси ёнида учрашиб турган эдик, синф раҳбаримиз Бўтаевнинг олаҳакканикига менгзар ўткир товуши капалагимизни учириб юборди. − Ҳей-эй, қаҳрамонлаар! давоми…

Баҳодир Мурод Али. Собиқ мусиқа министри (ҳажвия)

«Кимсан» исмимнинг маънисига келсак, инс-жинсларнинг номи экан. Маълумки, инс-жинсларнинг қўними бўлмайди. «Ўғлим кўчанинг боласи бўлсин, касбимни эгалласин», деб отамиз шу шарифни каминага маъқул кўрганлар. Бизнинг уруғ ёш бўлса, иккала лунжида қуртобаси бордай, кекса бўлса, сузмахалтадай лунжи осилган бўлади. Сабаби — давоми…

Маягўзал Чориева. Ёлғизлик (ҳикоя)

Бу уй анчадан буён кимсасиз қолган эди. Шунданми, кенг хоналари бу ҳолдан ҳувуллаб зерикканга ўхшарди. Мен унинг қулфи дилини меҳрим калити билан очиб, кўнгил остонасига чўчибгина қадам қўйдим. Чунки мен ҳали унга бегона эдим. Унинг кўнгил хоналарини ёвқараш қилиб зимдан давоми…

Қулман Очилов. Боғ сайри (ҳикоя)

Юрак хасталиклари бўлимидан “терапия” томон ўтиб бораётган Эшдавлатовни кимдир чақиргандай бўлди. Тўхтади. Малол келди. Тиббиёт аҳлининг далолат қилишича, икки курагининг ўртасидан “туз кони очилган”. Ана кашфиёт! Эллик йилдан бери қўли қаламдан оғир нарса кўтармаган заҳматкаш муҳаррирнинг хўккайган елкасига туз эмас, давоми…

Иномжон Шавкатов. Арслон елкасидаги хазина (қисса)

Миллат озодлиги учун азиз жонини фидо, умрини бахшида этган мунаввар зотлар хотирасига бағишлайман. Эй улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди? Дунёни “урхо”лар билан титратган йўлбарс юракли болаларинг қани? Нечун товушлари чиқмайдур? Абдурауф Фитрат Уни кўрмасимдан аввал танидим, билмасимдан олдин давоми…

Иқбол Мирзо. Кўчат (ҳикоя)

Раҳматжон кўча эшикни елкаси билан итарганди, лўкидони ерга тушиб, даранглаб кетди. Ичкаридан аввал шошиб хотини, кейин олазарак ўғилчаси чиқди. – Ҳа, тинчликми? Сулаймон тахтини кўтариб келдингизми, шаҳдингиз осмон? – деди хотин пешонасига танғилган яшил дуррани маҳкамроқ тортиб. Сўнг деворга суяб давоми…

Матлуба Юсуф Охун. Энтикиш (ҳикоя)

– Турғуной, ҳой Турғуной…. Кўзлари юмуқ ҳолда ётган момо бу таниш овоздан чўчиб кетди. Бемажоллигини ҳам унутиб, кўзларини катта-катта очди-да, атрофга аланглади. – Буви, бувижон… Момонинг ёнида ўтирган Асқад ака онасининг алаҳсираётганини тушунди. Шу боис овоз чиқармасдан ўз ҳолига қўйди. давоми…

Маягўзал Чориева. Амма (ҳикоя)

– Вой барака топгур-эй! Мени эсдан чиқармабсанда-а? Балки аммам келганимни била туриб нега ўтмайди, деб гиналагандирсан ҳам. Кўрганда кулгичлари ёйилиб кетадиган Хадича аммаси уни хушҳол қаршилади. Тўладан келган, оппоқ юзли, қора сочлари товонини ўпадиган бу аёлни дилкаш деб бўлмасди. Унинг давоми…

Байрам Айтмурод. Ҳудҳуд (ҳикоя)

Бугун тушимда уни яна кўрдим. Соғиндимми, ё соғиндими? Бунисини аниқ билмайман, рости. Биз бирга яшаган пайт­ларимизда ҳам уйда кўпроқ ўтириб қолсак, арзимаган нарсага аразлашиб ё уришиб, мабодо озроқ айрилсак (дейлик мен ишдан кеч келиб, ё у онасиникида сал ушланиб қолса) давоми…