Назар Эшонқул. Фаришта (ҳикоя)

I Аяган кўзга чўп тушар деганларидай, қўярга жой топмай, еру кўкка ишонмай юрган келинидан туғилган мушук боласидай бир ҳовуч бўлиб ётган набирасига мулла Раҳмон катта умидлар билан қўйган туппа-тузук «Бойқул» исми ўрнига тенг-тўши, уйли-жойли бўлиб кетса ҳам, тўқайда ёш болалар давоми…

Муҳаббат Йўлдошева. Қирмизи олма (ҳикоя)

Шоҳида мактабдан қайтиб, кийимларини алмаштирди-да, эндигина кечаги овқатдан қолганини исита бошлаганди ҳамки, девор оша қўшни ҳовлидан Диёранинг овози эшитилди: — Шоҳи, ҳов Шоҳи! Бир неча сониядан сўнг икки ҳовлини ажратиб турган девор узра Диёранинг қўҳликкина чеҳраси кўринди. Диёра қўшнисининг ҳовлисига давоми…

Нодира Содиқова. Кунлардан бир кун (ҳикоя)

Сийрак, тилларанг сочлари пешонасига тушириб калта қирқилган, пучуқ бурун, ёқимтойгина болакай гуруч доналаридек олд тиш­ларини кўз-кўз қилганча ширин жилмайиб турарди… Ҳулкар кўзини суратдан узиб, дарпардалар оралиғидаги пуштиранг осмон парчасига нохуш тикилиб қолди. Кўнглининг тубида оғир ғашлик чўкиб ётарди… Паришон нигоҳи давоми…

Акбар Мирзо. Урушнинг энг сўнгги қурбони (ҳикоя)

Сафарга чиқсам, эртаси куни онам ҳол-аҳвол сўраб, албатта, телефон қилади. Бу гал ҳам шундай бўлди. Бироқ нима дейишни билмай қолдим. Бўғзимга нимадир тиқилди. Гўшакдан эса, “Вой, нима бўлди сенга, гапирсанг-чи, болам!” деган овоз эшитиларди. “Зоя опа вафот этди!” дедим ичимда. давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Осмон оғуши (қисса)

Адирда ўтлаб юрган молларга Аваз қараб турадиган бўлгач, болалар чувиллаб тепаликка кўтарилишди. Собир белига боғланган арқонни ечиб, сарғайган майсалар устига узун қилиб ташлади. Қолганлар мана шу ўзига хос старт чизиғига юмалатиб келинган трактор балонлари ичига Усмон билан Эралининг жойлашиб олишига давоми…

Назар Эшонқул. Ҳайкал (ҳикоя)

Мақолаларда тилга олинган одамларнинг ўзларига тақсимланса ҳам етмай қоладиган нусхада чоп этиладиган нашрларда ўзи каби унутишга маҳкум этилган тенгдошларидан биронтасининг қачонлардир кўрилган алоқ-чалоқ тушлари каби дориламон даврларни қўмсаб айтилган суҳбатида ёки бугунги олатасир даврнинг шиддати ичида йўл четида ўтирган тиланчичалик давоми…

Муҳаббат Йўлдошева. Коваток (ҳикоя)

Май ойининг бошлари. Айни қуёш забтига ола бошлаган, ҳали баҳор тугамаган бўлса-да, ёзнинг нафаси сезилиб қолган кунлар. Ишдан ҳориб-чарчаб қайтаётган Мазура ёпган нон харид қилиш учун бозор томон қайрилди. То ноннинг пулини тўлаб бўлгунича, нончиларнинг орқа тарафи қатор тизилган расталарнинг давоми…

Эшқобил Шукур. Акам келяпти (ҳикоя)

Ўн олти қаватли бинонинг ойнаванд эшигидан кира-кира чап томондаги пластмасс девор билан ўралган кўчма хона туйнугидан келди-кетдини кузатаётган милиционер билан иримига салом-­алик қилиб, ўнгга бурилгач, уч поғонали зинадан кўтарилиб, сарғиш лифт ёнига келдим. Чап томонда мармар тусли яна иккита лифт давоми…

Қўчқор Норқобил. Эртасига душанба эди (ҳикоя)

Хотини эрталабдан қулоқ-миясини қоқиб қўлига берди. “Борайлик-а, борайлик…”, деб ебгина қўйди, охири кўнди: “Бўпти, тез қайтамиз…”. Йўлга тушдилар. Йўлда эҳтиёткорлик билан айтилган одобий доира – меҳмонда ўзни тутмоқ сабоғидан ҳам баҳраманд бўлди. “Мулойимгина муомалада бўлинг, жилмайиб ўтиринг. (Аслида безраймасдан ўтиринг давоми…

Дилфуза Шомаликова. Йиғлаётган қушлар

(Иккинчи жаҳон урушида бедарак йўқолган амаким Шоюсуф Шомаликов ва бувим Саодат Мажидова хотираларига бағишланади) Аллақаерлардан эшитилаётган най навоси ҳушимни ўғирлайди… юрак алланечук ўзлигини йўқотади. Най навоси… бу дунёга келарда қувонч, сўнгги йўлга кетарда кўз ёш бўлиб эшитилади менга… Аро йўлда-чи?.. давоми…