Собир Ўнар. Алла (ҳикоя)

Мухтасар ака янги уй қуриб олгач, эски уйи қошидаги оғилхонаси узоқлик қилиб қолди. Шундай бўлсаям янги уйга бор бисотини сарфлагани учун бошқа оғил қураман деб роса уч йил тиршанглади. Бульдозер текислаган ўриннинг ҳам тупроғи чириб, нишаблари ўпирилиб, яна бир марта давоми…

Мастура Абдураим қизи. Бошсиз қўғирчоқлар (ҳикоя)

Неча кундирки аёл мижжа қоқмади. Туз тотмади. Овқатланиш, қорни очганда нимадир тановул қилиши кераклигини ҳам унутгандек эди. Қирқ кундан буён у фақатгина сув ичарди. Ютоқиб-ютоқиб, лабларидан ошириб-тошириб, бўйни, кўксидан оқизиб, ҳансираб ичгани сув эди. Қизчаси кетган кундан, ҳаттоки, унинг жимитдайгина, давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Жулқунбой билан суҳбат (фантастик ҳикоя)

Кечки пайт одатдагидек вақтда уйқуга кетдим. Қанчадир ухладим, лекин негадир уйғониб кетдим. Соатга қарасам – тунги 2:00. Бошқа ёнбошимга ўгирилиб, уйқуни давом этдиришни ният қилдим. Йўқ. Келмади. Ўрнимдан турдим. Жуфти ҳалолим буни сезмади. Коридорга чиқдим. Болалар хонаси эшигини очиб, секин давоми…

Рустамжон Умматов. Уч туп буғдой (ҳикоя)

Ахийри, бир кун елкаларда сўнгги йўлдан ўтмоқ муқаррар. Ўша чўбин от ортида ҳамма бўзлаб қолди, фарзандлар, боғлар, эзгу ишлар, яхши номлар қолди, армон ва абадий соғинч қолди. Ёшини яшаган, ошини ошаган мўйсафид бободан, сочлари оппоқ момодан қоладигани ана шулар эди. давоми…

Гулноз Мамарасулова. Бегона (ҳикоя)

Вақт шунчалар бешафқатми?! Ё умр ўткинчими?! Вақтнинг, умрнинг оқар дарёлиги ҳақида гарчанд кўп эшитсамда, асл моҳиятига тушуниб етмас эдим. Бунинг нақадар ҳақ гаплигига энди қаттиқ амин бўлдим. Бу гапларнинг маъносини қалбимдан ўтқизмаган эканман. Эҳтимол мен ҳам умримнинг ярмидан ошиғини яшаб давоми…

Собир Ўнар. Сел (ҳикоя)

– Чеча, чеча дейман, – худди онам унинг сўзларини эшитмаётгандай, аммам турткилайди. – Бир томоғим куйишди-я, товоним ҳам қизиди. Ортидан борай дедим. Чопиблар кетай дедим, тизза сабил қақшайди, чол ўлгурга қарасам, оғзида нос, узалиб мудраяпти. Худо мени бойлади, мен харом давоми…

Наби Жалолиддин. Шунчаки ватанпарвар (ҳикоя)

Унинг исм-шарифи айтилиши ҳамоно бир сесканиб тушди. Ўрнидан тураркан, юрак уриши тезлашиб, оёқларидан мадор кетгандай туюлди. Шусиз ҳам муҳташам саройнинг салобати босиб, ҳаяжон оғушида сархуш ўтирганди. Энди эса вужудида титроқ уйғонди. Йўқ, ўзини қўлга олиши керак. Президент қошига боряпти, ахир. давоми…

Луқмон Бўрихон. Ўтирик (ҳикоя)

Муюлишдан чиқиб келган оппоқ “Ласетти” қассобхона биқинида жонсарак турган, олача чопон, кўк саллали, жиккак жусса қария ёнида тўхтади. — Йўл бўлсин, отахон? — деб сўради олд ўриндиқда ўтирган, хумкалла, қош-қабоғи солиқ, қоп-қора одам. Қария серсавлат уловга ҳуркинқираб яқинлашди. — Жалпоқтошга. давоми…

Рустамжон Умматов. Бобур ва Наполеон

(эсседан боблар) ҚИСМАТ Муқаддима ўрнида: Бобур – мўғул ё ҳинд бўлмагани каби, Наполеон ҳам француз ё италиялик эмас эди Заҳириддин Муҳаммад Бобур… Наполеон Бонапарт… Замони ва макони, келиб чиқиши ва насл-насаби, ҳаёти ва аъмоли, ибтидоси ва интиҳоси тамоман тафовутли бу давоми…

Қулман Очилов. “Топор” (ҳикоя)

Келгуси якшанба куни қайнонаси олтмиш беш ёшини қаршилайдиган куёвдан бўлажак юбилейга нималар лозим? Айниқса, куёв деганимиз шаҳарнинг фирқачи зодагонларига мансуб энг баҳаво, тоза-озода, сокин даҳасида, ҳайҳотдай ҳовлининг тўридаги уч хонали шинам уйда, икки фарзанди аржуманди билан ўйнаб-кулиб яшаётган, яна денг, давоми…