Аслиддин Алимардонов. Мантипаз ва биродарлар (ҳикоя)

“Янгиобод” бозорига тушдим. Бир яхши “букинист” бор. Онда-сонда ноёб ўқишли китоблар келиб қолса, хабарини етказади. Аммо бу сафар омадим келмабди, кимдир ўша китобни мендан олдин харид қилишга улгурибди. Майли, ҳамма замонлар олғирники бўлган, бўлади ҳам. Машинани бозорнинг ғарб томонидаги чиқиш давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Шодон куз (қисса)

  Биринчи қисм Кириш ўрнида Бугун ишдан бўшади. Ҳаммасига мана шу – адоғи йўқ, тубсиз муҳаббат сабаб. Ўзининг ҳам айби бор: ўта таъсирчан. Дунёнинг бўлар-бўлмас ташвишларига қўл силтолмайди. Шу феъли ўзгармади-ўзгармади. Қон билан кирган жон билан чиқар экан-да. Феъли-ҳуйининг олдида давоми…

Мансур Жумаев. Арилар кўзёши (ҳикоя)

Бир ой олдин момом қазо қилди. Отам­нинг айтишича, қабри бошига ҳар куни бир уя асалари йўқлаб келармиш. Улар найза тутган митти аскарчаларга ўхшармиш. Билмасам, ўзим кўрганим йўқ ҳали. Мактабга чиқа бошлаганига энди етти кун бўлган етти яшар болани ким ҳам давоми…

Эврил Турон. Кимнинг Ўзи ўзида?

Қизим, сенга айтаман, келиним, сен эшит. Эски турк сўзи. Дўлана Ёш дўстим П.С.га Музликларга ошён тоғлар. Улар табиат­нинг узоқ, совуқ хилватгоҳи. Бу оромсиз юксакликларда бўрон, жала, дўллар қўнади. Бу қалтис жойларда дўланалар ўсади. Уларнинг илдиз, шохлари эгри-бугри, чайир, барглари кўм-кўк, давоми…

Ҳамид Алп. Рақиблар (ҳикоя)

Таътил даврим ниҳоялаб қолган кунлар эди. Бекорчиликдан бостирма устидаги ғарамда алламаҳалдан бери қалин бир романни варақлаб ўтирардим. Роман шу қадар семиз, ясама тўқнашув­лар билан лиқ тўла эдики, уни охиригача ўқиб чиқишга Азроилнинг ўзи ҳам мени мажбур қила олмасди. Мен китобдан давоми…

Шерзод Ортиқов. Тўртинчи қаватдаги хонадон (ҳикоя)

Бугун операциям йўқлиги учун кечки кўрикни ўтказганимдан сўнг ишларни навбатчи ҳамкасбимга топшириб кўчага чиқдим. Ёмғир ёғаётганини кўриб, «эсиз, кечагина ўрик гуллагандия», деган хаёлга бордим. Ёмғирнинг майдалаб ёғиши камина­нинг ғашини келтирарди. Юзингни қай томонга бурма, майин томчилар урилиб, дилда тушу­ниб бўлмас давоми…

Орзиқул Эргаш. Яхши одамлар ёхуд ижод дарди

Йўл ямону яхшисидан ема ғам, Бисмиллоҳ, дегилу қўйғил қадам. Алишер Навоий Шеърга, адабиётга қачон ишқим тушиб, қачондан қоғоз тирнай бошлаганим ёдимда йўқ. Лекин шуниси аниқ эсимдаки, шоирлик ҳавасига эш бўлиб Тошкентда ўқиш «қарори» ҳам юрагимга қаттиқ ўрнашган эди. Тўққизинчи синфдалигимда давоми…

Фурқат Алимардон. Мен (ҳикоя)

Компьютерда нимадир ёзиб ўтирган эдим, ташқарида тез-тез босилаётган қадам товуши эшитилди. Шартта туриб, кўп қаватли уйнинг иккинчи қавати деразасидан ташқарига қарадим. Пастда эса қаёққадир шошганча Мен кетиб борар эди. Баданим жимирлаб кетди, аслида, қайси бири ҳақиқий Менман?! Бу дунёда бир давоми…

Баҳодир Қобул. Боғдагул (ҳикоя)

Дераза ортидаги аёл Ер энди кўклаётганди… Янги келинчак ҳам битта туққандан кейин шу уй энди маники экан деб ишонаркан. Унгача егани поримай, кўнгли алағда юрармиш… Тонгниям, тоғниям тумшуғи уюлгандай. Ойқорнинг ой суратлиғ қорининг қовоғидан ҳам қор ёғади. Ҳовлидаги дарахт­лар ҳам ширдайишиб серрайганча бир-бирига қош чимиргандай. Эт бўлиб этдай, ёт бўлиб ётдай эмас. давоми…

Турсунмурод Эрматов. Машриққа юзланган суворий (ҳикоя)

Ўша кун борлиқ қоравут тусга беланганди. Ҳавони рутубат қоплаган, ёғий лашкаридек бостириб келаётган қуюқ қора булут оғир ва эзгин руҳиятни етакларди. Мен ишлаётган шифохона уйимдан анча узоқ бўлиб, йўли ўнқир-чўнқир, қияликлардан иборат. Айниқса, ёғингарчилик пайтлари бу янада кўпроқ сезилар, хавф-хатарсиз, давоми…