Исажон Султон. Айрилиқ (ҳикоя)

Юртнинг қизил тошлари қондан қизарган, узорида унган гуллар элнинг йигитларининг қонидан қонталашдай.Бундан чапга қарасангиз қирмизи олмаю қора узумларини кўз-кўз қилиб Нахчивон, Шуша ястаниб ётади. Ўнгга қарасангиз, узоқларда Ширвон, Табриз, Хуросон нозланади.Бир маҳаллар довруқли Шоҳрух Мирзонинг излари қолган бу ажиб юртда давоми…

Исажон Султон. Шамолли кеча (ҳикоя)

“Етим бола, ҳой бола, Синглинг қани, бой бола?..” Р. Раҳматдан Данғаранинг даштида, шамолли кечада ака ва сингил бувилариникига кетиб боришмоқда эди. Қоронғи туша бошлаган бўлса-да, ҳали теваракни энлаб улгурмаган эди. Қарама-қаршидан эсаётган шамол шиддати остида оч кулранг тусли нотаниш буталар давоми…

Исажон Султон. Фаришта (ҳикоя)

Фарғонанинг чекка бир қишлоғида, эр-хотин тўйдан кеч қайтишаётган эди. Теракзорлар адоғида, чакалакзор бошланган жойда кўриб қолишди уни. Кичкинагина экан. Оёқчалари ҳам миттигина. Тупроқни чангаллаб олибди, елкасида иккита қанотчаси ҳам бор, учидаги парлари шундоққина лойга беланиб, шалвираб тушибди. Бир қаноти ғайриоддий давоми…

Исажон Султон. Озор (ҳикоя)

“Йўқол, йўқол!” Шамол шиддат уради. Кўлмаклар осмоннинг бир парчасини хира акслантиради. Япроқсиз яланғоч шохлар чайқалади, ҳаво тўлқини кўлмакларнинг сувларини чайқатиб, бултурги нам хазонларни хиёл силжитиб ўтади.Нам тупроқ устида юнглари ҳўл бир кучук панжаларига бошини қўйиб ётибди. Пир этиб зағча учиб давоми…

Исажон Султон. Турмуш (ҳикоя)

Шом қўна бошлади. Дарвозахонада кимдир томоқ қирди, кейин қадам товуши эшитилди.– Ҳой, отанг келди, қара, – деди ишком остида, қозон бошида куймаланаётган она. Унинг ёши тахминан қирқ бешларда, юзи оч жигарранг, шу боис кўзи атрофидаги ажинлари янада чуқурроқ кўринадиган, аммо давоми…

Исажон Султон. Todd (ҳикоя)

Қайдам, бундан икки йил бурунмиди, фалсафага қизиққан пайтларим эди. Бу ғаройиб фан ақлу ҳушимни шу қадар эгаллаб олгандики, ҳар бир нарсадан фалсафий хулоса чиқараверардим. Фалсафа эса, асли Олмонияда роса ривожланган эмасми, қай бир китобда ўқиганим «Der Todd immer gewinnt» деган давоми…

Бобур Наби. Ҳиндча рағбат (ҳикоя)

Қадрдон устозим Жамила опага бағишлайман! — Қачон ўқийсан, бола?! “Нўл” олавериб — сен, қўявериб — мен чарчамадим. Ёки уйингдагилар кундалигингни текширишмаяптими?..Бошланғич синфда ўқиб юрган пайтларимда инглиз тили ўқитувчимиз ҳар куни шу гапларни айтиб, койирди. Мен ҳам негадир бу фанни ҳеч давоми…

Бобур Наби. Ойжамол (ҳикоя)

Қишлоғимиз четидаги даланинг ўртасида бир хилват жой бор. У ер айлана шаклида бўлиб, ичида тўқайзорга ўхшаб тераклар ўсиб кетганди. Шу теракзор ўртасида бир уй бор. Айтишларича, бир замонлар ўша уйда Ойжамол исмли аёл яшаган экан. У аёл ким, қаердан келган, давоми…

Бобур Наби. Девона (ҳикоя)

Қишлоғимизнинг четидаги бир кулбада қандайдир одам яшар, лекин унга ҳеч ким парво қилмас эди. У ёлғиз эди. Ҳамма уни девона деб чақирарди. Сочи ўсган, қорасидан кўра оқ толаси кўпроқ, эгнида қаердандир топиб олган йиртиқ-ямоқ тўн, бошида эса яғири чиққан қалпоғи давоми…

Мирмуҳсин. Бувамни соғиниб… (ҳикоя)

Буванинг таърифича, “қуш учса, қаноти одам юрса, оёғи куядиган” қадимий Мирзачўлда ҳозир қанчалар обод қишлоқлар пайдо бўлди. Шу гўзал қишлоқлардан бирида Хондамир деган бола яшайди. Унинг икки тепа тиши тушиб, гапирганда кулгилироқ кўрингани билан асли ўзи жуда яхши бола. Ёзда давоми…